Мақолалар
Никоҳда каромат, никоҳсизликда эса фалокат бор
- Подробности
- Бўлим: Исломий оила
- Чиққан санаси: 14 Март 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Асли Кения шаҳридан бўлган олим Али Мазруъий шундай дедилар: «Замонавийлашган дунё - Ислом дунёсини ҳам замонавийлаштириб бормоқда. Фақат биздаги замонавийлашув сифат жиҳатидан муаммоларга дуч келмоқда». Ўша муаммолардан келиб чиқиб, уларни тўртта моддада келтирган:
1. Саноатни ривожлантирмасдан туриб, шаҳарларга кўчиб, жойлашиш:
Бугун ислом дунёси энг катта муаммолардан бирини шу моддада яшамоқда. Бетонлар орасига маҳкум қилинган шаҳарларда яшамоқдамиз. Бу бетон шаҳарларнинг бизга берган зарарларининг ҳадди-ҳисоби йўқ. Бу каби масалаларда ислом дунёси ўйланиши керак.
2. Ишлаб чиқаришга ва ривожланишга лойиқ инсон кучи етиштира олмаслик ва фақат ёдлашга таянган таълим тизими.
3. Илм зеҳниятининг ривожлана олмаслиги ва диннинг маънавий, руҳий ҳаётимиздан чиқиб кетиши.
4. Капитализм ҳукмрон бўлган тизимда қандай яшашимизни ўрганмасдан туриб, бундай тизимда яшаш мажбурияти...
Бунинг натижасида доимий хоҳишлар ва ишлаб чиқариш бўлмасдан давомли тайёр нарсаларни истеъмол қилиш пайдо бўлган. Экинларнинг бузилишидан бошлаб, наслларнинг йўқолишигача, дейишимиз мумкин.
Қуръони карим Аллоҳнинг каломи бўлганлиги сабаб мўъжизавий равишда, нозил бўлган кунидан сўзлагани каби бугунги кундан ҳам сўз юритади. Келажак бўлган охирги даврдан ҳам сўз юритади. Бақара сурасининг 205-оятида Аллоҳ таоло мўъжизавий равишда бир масалага диққатни жалб этади:
«Золимлар ер юзида бошқарувни қўлларига олган вақт экинларни ва наслларни ҳалок қилиб иш бошлайдилар. Фақат Аллоҳ бузғунчиликни севмас».
Бу ерда Аллоҳ ислом жамиятини эмас, инсониятнинг бутунлигини бузган бузғунчиларни яхши кўрмаслигини билдирмоқда. Биз ҳам мўминлар сифатида уларни ҳеч қачон яхши кўрмаймиз ва зулмнинг тарафдори бўлмаймиз.
Аввал ейдиган таомларимиз, сўнгра наслларимиз бузилади. Ҳозирги вақтда биз етиб келган чегарада ҳам буни осонликча кўриш мумкин. Бизнинг олтмиш ёшдан ошган оталаримиз бу ёшга келгунча кўп ҳам шифокорга мурожаат қилмаганлар. Бизлар эса ойда бир шифокорга бормасак бўлмайдиган ҳолатга келдик. Масала болаларимизга келганда эса ҳафтада бир шифокорга олиб борамиз. Бунга биз тановул қилаётган озиқ-овқатлар ҳам сабаб бўлмоқда. Булар фақат еб-ичганларимиз билан чегараланмайди. Бизнинг озиқланган нарсаларимиз руҳий ҳаётимизга ҳам таъсир қилиб, натижада баъзи муаммоларга дучор бўлмоқдамиз. Шу сабабдан ҳам даъватларимизда никоҳ ва оилага тегишли масалаларда гапиришимиз шарт. Қуръон бизга бу масалада Ҳазрати Мусо орқали бир ибрат ўргатади.
Бутун Фиръавнларнинг қўрқуви битта қўшин эмас, Мусо алайҳиссалом эдилар. Улар ишларининг Мусога тааллуқли эканини жуда яхши биладилар. Шу қўрқув сабабли ҳам то тирик экан, бузғунчилик қилаверадилар. Насллар устида ҳам, экинлар устида ҳам ғаразли ниятларини амалга ошираверадилар. Лекин биз ҳам бунинг аксига Бани Исроилнинг мўминлари каби никоҳ ва оилага ташвиқ қилаверамиз. Наслларимиз барокатланиб, наслларимиздан Аллоҳ таоло ҳам Мусо кабиларни чиқаради. Аллоҳ бизларни шунга ноил қилсин.
Улар никоҳсизлик ва оиласизликка қанча тарғиб қилишмасин, бизнинг даъватимиз шу! Ҳар хил гап сўзлар айтишади, шартларни оғирлаштиришади, у ишларни баъзан мўмин каби кўринган одамларнинг қўллари билан қиладилар. Никоҳ ва оиланй шундай аҳволга олиб келишадики, натижада уйланиш мумкин бўлмай қолсин. Урфлар, одатлар, анъаналар оғирлашади. Атроф-муҳит, кўча-кўйда турли-туман гап сўзлар қилишади. Буларнинг барчаси уддалаб бўлмас машаққат эканини англашгач, бу каби мавзуларга оид масалаларни ҳаётларидан аста-секинлик билан узоқлаштиришади. Машаққат нимадан иборат бўлса бўлсин, фақат мўминларгина никоҳни осонлаштиришади.
Муҳаммад Амин Йилдиримнинг
"Никоҳ аҳлоқи" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар