1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Куёв тарафга совчи бўлиш

Қизни сўраб борилгани каби ўғли бор хонадонларга ҳам сўраб бориш мумкинми? Ислом тарихида бунинг мисоли бор. Ҳазрати Умарнинг қизи Ҳазрати Ҳафсанинг эри вафот этгач Ҳазрати Абу Бакрга таклиф қилдилар. Бу мавзу кўтарилганда кўпчилик томонидан мисол қилиб Ҳазрати Хадича онамиз ҳам кўрсатилади. Ҳазрати Хадичанинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга турмуш қуриш таклифи бўлгани айтилади, лекин бу тўлиқ маълумот эмас. Хадича онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан турмуш қуришни хоҳлагани тўғри. Лекин бу ишнинг йўлини ҳам кўрсатган. Бу ниятини яқин ўртоғи Нафиса исмли аёлга айтади. Нафиса онамиз эса бу никоҳга сабаб бўладилар.

Айтайлик, сиз қизнинг отаси ёки қизнинг онасисиз. Атрофингиздан дини мустаҳкам биронтасини кўз остингизга олдингиз. Албатта, бу хато эмас. Мабодо, қизнинг отаси йигитни сўраса, ва агар у йигитнинг оиласи жоҳил бўлса, «Ўғлим, қара, албатта у қизда нимадир бор, шунга бизга беришмоқчида» дейишади. Солиҳ биронтаси учраб қолса, албатта орага одам қўйиб, бу ишни ҳал қилишга ҳаракат қилиш керак. Бу жамиятимиз, урф-одатимиз томонидан ҳам ва бу ишнинг саломатлиги жиҳатидан ҳам тўғри бўлади. Ислом тарихида бунга оид турфа мисоллар бор. Масалан, баъзи устозлар қизларини талабаларига ўзлари берганлар. Бунга ўнлаб мисоллар бор. Жуда ҳам машҳур бўлган ҳанафий олим Алоуддин ас-Самарқандий ҳанафий фиқҳида мисли кўрилмас даражада буюк исм ва шахсият эканини биламиз. Алоуддин ас-Самарқандийнинг қизи Фотима отасининг «Туҳфатул Фуқаҳо» номли асарини ёд олиб, отаси билан бирга фатво беришни бошлабди. Олимдан узоқ муддат дарс олган талабаси Косоний унинг ушбу асарига асосланиб, «Бадоъиус Саноий» номли машҳур китобини қаламга олган. Бундан хушнуд бўлган Самарқандий қизи Фотимани у билан никоҳлаб қўяди. Маҳр сифатида ушбу асарни қабул қилгани, бу никоҳдан кейин фатволарни Самарқандий, Фотима ва Косонийларнинг биргаликдаги имзоси билан чиққани нақл қилинади. Кейинчалик «Самарқандийнинг Туҳфасини шарҳ қилди ва қизи билан никоҳланди» шаклидаги зарбулмасал пайдо бўлган.

Муҳаммад Амин Йилдиримнинг
"Никоҳ аҳлоқи" китобидан