Сайт бўлимлари
Бирни кўриб фикр қил…
- Подробности
- Бўлим: Бахтли бўлишнинг ўттизта сабаби
- Чиққан санаси: 26 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Бунинг маъноси Аллоҳнинг сенга берган неъматларини эслашингдир. Улар сени тепангдан ва оёқларинг остидан қуршаб олгандир.
وَآتَاكُم مِّن كُلِّ مَا سَأَلْتُمُوهُ وَإِن تَعُدُّواْ نِعْمَتَ اللّهِ لاَ تُحْصُوهَا إِنَّ الإِنسَانَ لَظَلُومٌ كَفَّارٌ (34) سورة إبراهيم
“Шунингдек, сизларга барча сўраган нарасларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар”. (Иброҳим 34)
Баданда сиҳҳат, ватанда омонлик, ейиш-ичиш, кийим-кечак, сув ва ҳаво, дунё сенинг оёқларинг остида лекин сезмайсан, ҳаётга моликсан лекин билмайсан.
أَلَمْ تَرَوْا أَنَّ اللَّهَ سَخَّرَ لَكُم مَّا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ وَأَسْبَغَ عَلَيْكُمْ نِعَمَهُ ظَاهِرَةً وَبَاطِنَةً (20) سورة لقمان
“Аллоҳ осмонлар ва ердаги барча нарсаларни сизларга бўйсундириб қўйганини, сизларга барча зоҳирий ва ботиний (моддий ва маънавий) неъматларини комил қилиб берганини кўрмадингларми?” (Луқмон 20)
Сенинг икки кўзинг, икки қулоғинг, икки лабинг, икки қўлинг ва икки оёғинг бор.
فَبِأَيِّ آلاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ (13) سورة الرحمن
“Бас (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея (яъни инкор қила) олурсизлар” (Раҳмон 13)
Икки оёғингда юра олишинг енгил масалами? Ахир қанча-қанча оёқлар кесиб ташланган-ку? Болдирларингга таянишинг-чи? Ахир неча-неча болдирлар баданлардан ажраб кетган. Кўзларинг тўйиб ухлашинг арзимас нарсами? Оғриқ кўп инсонларнинг уйқусини қочирган-ку? Қорнингни мазали таомлар билан тўйғазишинг, муздек сувдан хўплаб-хўплаб ичишинг-чи? Дунёда таомлари ифлосланган, касалликлари сабабли сув ичиш орзуга айланганлар озми?Қулоқларинг ҳақида тафаккур қилиб кўр, улар ахир карликдан саломат. Кўзларинг ҳақида ўйла,улар сўқирликдан омонда. Терингга назар сол, сен песлик ва моховликдан холисан. Миянгдаги ақлинг ҳақида ўйлаб кўр, ахир жиннилик ва эсипастликка йўлиқмагансан.
Биргина кўзингнинг ўрнига Уҳуд тоғидек олтин олармидинг? Қулоғингни Саҳлан тоғича кумушга сотишни хоҳлайсанми? Тилинг эвазига ҳашаматли қасрларни сотиб олиб, соқов бўлиб қолишни истайсанми? Қўлингни дур, ёқут шодаларига алиштириб ўзинг қўлсиз бўлишни-чи? Сен буюк неъматлар ва улкан фазллар ичидадирсан, лекин буни билмайсан. Маҳзун, ғамгин, тушкун, хафа ҳолатда яшайсан. Сенда нон ҳам тандир ҳам, муздек сув ҳам, хотиржам уйқу ҳам, мустаҳкам соғлик ҳам бор. Сен йўқ нарсалар ҳақида фикр қиласан-у, бор нарсаларга шукр қилмайсан. Молиявий зарарлардан тинчлигингни йўқотасан. Ваҳоланки сенда бахтнинг калитлари, беҳисоб яхшиликлар, иқтидорлар, турли неъматлар мавжуд. Фикр қил ва шукр қил.
وَفِي أَنفُسِكُمْ أَفَلا تبْصِرُونَ (21) سورة الذاريات
“Ва ўзларингизда ишонгувчи зотлар учун оят аломатлар бордир. Ахир кўрмайсизларми?” (Ваз-зориёт 21)
Ўзинг, аҳлинг, уйинг, амалинг, соғлиғинг, дўстларинг ва атрофингдаги дунё ҳақида тафаккур қил.
يَعْرِفُونَ نِعْمَتَ اللّهِ ثُمَّ يُنكِرُونَهَا (83) سورة النحل
“Улар Аллоҳнинг неъматларини танирлар ва кейин уни инкор қилурлар”. (Наҳл 83)
Юқоридаги оятдаги кишилар каби бўлма.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар