Сайт бўлимлари
Сенинг кунинг – шу кундир
- Подробности
- Бўлим: Бахтли бўлишнинг ўттизта сабаби
- Чиққан санаси: 26 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Агар тонг оттирсанг, кечаги кунга боқма. Сен фақатгина бугунги кунни яшайсан, яхши-ёмонликлари билан ўтиб кетган кечаги кунни эмас. Ҳали келмаган эртани ҳам эмас. Сенга бугунннинг қуёшигина нур сочди. Сен унинг тонггига етишдинг. Фақат шу кунгина сенинг умринг, у эса бир кундир. Ақлингда фақат шу кун яшашни уйла. Худди сен шу бугун туғилиб, шу кунда ўладигандек. Токи сенинг ҳаётинг ўтмишнинг ташвишлари, ғам-андуҳлари орасида, келажакнинг даҳшатли ноаниқликлари, бостириб келаётган қўрқувлари орасида беркилиб, йўқ бўлиб кетмасин. Сен бор диққат-эътиборингни, ижодкорлигингни, ҳаракат-интилишларингни шу бугун учун сарфла. Айнан шу бугун учун хушуъ билан намозни, тадаббур билан тиловатни, тааммул билан билимни, ҳозирлик билан зикрни адо этгин. Ишлардаги мувозанатни, хулқдаги гўзалликни, тақсим қилинганига розиликни, кўринишингга диққат-эътиборни, ўз жисмингга ғамхўрлик ва бошқаларга фойда келтиришни шу бугун учун тақдим этгин.
Мана шу кун соатларини тақсимлаб, дақиқаларини йилларга, сонияларини ойларга айлантиргин. Унда яхшилик уруғларини сепиб, гўзал ишларни амалга ошир. Унда гуноҳларга истиғфор айт. Унда роббингни зикр қил, кетиш учун тайёргарлик кўр. Бу кунни хурсанд, масрур, тинч хотиржам ҳолда яша. Бу кунда ризқингга, жуфти ҳалолингга, болаларингга, вазифангга, уйингга, амалингга ва ўз даражангга рози бўл. Ана шундагина бу кунда хафагарчиликсиз, изтиробларсиз, ҳиқду-ҳасадсиз яшайсан.
قَالَ فَخُذْ مَا آتَيْتُكَ وَكُن مِّنَ الشَّاكِرِينَ (144) سورة الأعراف
“Сенга ато қилган нарсамни олгин ва шукр қилгувчилардан бўлгин” (Аъроф 144)
Сен қалбинг лавҳасига бир иборани ёзиб қўй, уни столинг устига ҳам жойлаштир ва уни талаффуз қил: “Сенинг кунинг – шу кундир”.
Агар бугун сен иссиққина, мазали нон есанг, кечаги қотган, бемаза нон ёки ҳали келмаган, кутилаётган эртанинг номаълум нони сенга зарар бермайди.
Агар бугун ширин, зилол сув ичаётган бўлсанг, нима учун кечаги шўр, аччиқ сувдан ёки эртага ичишинг мумкин бўлган, илиб қолган, эскириб қолган сувдан қайғуга тушасан?
Агар сен пўлатдай мустаҳкам ирода билан қуроллансанг, ўз-ўзингни “мен фақатгина бугунги кунда яшайман” деган ишончга албатта бўйсундиришинг мумкин. Ана ўшанда сен бугуннинг барча лаҳзаларини ишларингни ривожлантиришга, иқтидорингни ўстиришга ва бино қилишга сарфлай оласан ва айтасан-ки: “шу бугун учунгина сўзларимни яхшилайман, беҳаё, фаҳш, сўкиш, ғийбат сўзларни гапирмайман. Шу кун учун уйимни, кутубхонамни, столим устини тартибга келтираман. Вайрон қилиш, бузиш бўлмайди. Фақатгина тартиб ва интизом бўлади.
Айнан бугун жисмимнинг тозалигига, кўринишимни гўзаллаштиришга, уст-бошимга эътиборли бўлишга, юришим, сўзларим ва ҳаракатларимни мувозанатлашга ҳаракат қиламан.
Айнан бугун роббимнинг тоатига, намозимни энг гўзал кўринишда адо этишга, нафлларни заҳиралашга, қуръоним билан ўзаро аҳдлашишга, китобларимга назар ташлашга, қоидаларни ёд олишга, манфаатли китоб мутоала қилишга жиду-жаҳд қиламан.
Айнан бугун қалбимга фазилат уруғини экаман, ундан ёмонлик дарахтини, кибр, манманлик, риё, ҳасад, нафрат, ғиллу-ғаш ва ёмон гумондан бўлган тиканли шоҳларини таг-томири билан қўпориб ташлайман.
Айнан бугун бошқаларга фойда келтираман, ўзгаларга яхшилик қиламан, касални зиёрат қиламан, жанозага қатнашаман, адашганга йўл кўрсатаман, қайғули одамга тасалли бераман, мазлумнинг ёнини оламан, заифни ҳимоя қиламан, жабрлангандан кўнгил сўрайман, олимни икром қиламан, кичикка раҳм қиламан ва каттани ҳурмат қиламан.
Мен фақат бугун яшайман. Бас, эй ўтиб кетган ва йўқ бўлган ўтмиш: қуёшинг каби ботгин. Сен учун ҳеч қачон йиғламайман, сени бир лаҳза бўлса ҳам эслашга тўхтаганимни кўрмайсан. Чунки сен мени тарк этдинг ва менинг ҳузуримизга абадул-абад қайтмайсан.
Эй келажак, сен ғайб оламидасан ва мен ҳеч қачон хаёлпарастлик билан иш олиб бормайман, ўзимни гумонларга сотмайман ва йўқ нарсанинг туғилишига шошилмайман. “Эрта” мавжуд эмас, чунки у ҳали яратилгани йўқ. У тилга олинишга ҳам арзимайди.”
Эй инсон, ҳаётнинг энг гўзал кўринишини истаганлар учун бахт қомусида мавжуд аъло даражадаги сўз бу: “Сенинг кунинг – шу кундир”.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар