Сайт бўлимлари
Эваз Аллоҳдандир
- Подробности
- Бўлим: Бахтли бўлишнинг ўттизта сабаби
- Чиққан санаси: 27 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Аллоҳ таоло сендан ниманики тортиб олса, сен унга сабр қилсанг ва савоб умид қилсанг албатта унинг эвазига яхшиликни беради. Кимнинг икки кўзини олиб қўйсам ва у сабр қилса уларнинг эвазига жаннат бераман, ким боласини йўқотса ва сабр этса унга хулд жаннатида бир уй бино қилинади ва ҳаказо шу каби ҳадисларни келтириш мумкин, бу биргина мисолдир. Мусибатлардан афсус чекма чунки уни тақдир қилган зотнинг ҳузурида жаннат, савоб, эваз ва буюк ажр бор.
Аллоҳнинг мусибатга учраган, балоланган дўстлари Фирдавс жаннатида мадҳ этиладилар.
سَلاَمٌ عَلَيْكُم بِمَا صَبَرْتُمْ فَنِعْمَ عُقْبَى الدَّارِ (24) سورة الرعد
“Сабр қилганингиз учун сизларга Салом бўлси! Бу оқибат диёри қандай ҳам яхши!”(Раъд 23)
Биз мусибатнинг эвазига, савобига ва унинг ортидан келадиган яхшиликка назар ташлашимиз лозим бўлади.
أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِّن رَّبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ (157) سورة البقرة
“Ана ўшаларга Роббиларидан саловотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалари ҳидоят топганлардир.” (Бақара 157)
Мусибатга учраганлар ва жафо кўрганларга хушхабар бўлсин.
Батаҳқиқ дунёдаги умр қисқа ва хазиналари ҳақирдир, охират яхшироқ ва боқийроқдир, бу ерда мусибат кўрганлар у ерда мукофотланадилар, бу ерда қийналганлар у ерда роҳат кўрадилар. Бироқ дунёга боғланиб қолганлар, унга ошиқ бўлганлар, берилиб кетганлар эса неъматларининг кетиб қолиши, роҳатларининг барбод бўлиши уларнинг қалбларига қаттиқ таъсир этади, чунки улар фақат шу дунёни хоҳлайдилар, шунинг учун уларга мусибатлар улкан ва балолар катта туюлади, негаки улар оёқларининг остига қарайдилар ва фақатгина ўткинчи паст, ва арзон дунёни кўрадилар.
Эй мусибатга учраганлар сиз фойда кўрмаган бирор нарса ҳам қолмади. Батаҳқиқ сизларга сатрлари орасида лутф, раҳм–шафқат, савоб ва мусибатга учраган одам бунинг натижасига назар солиши учун гўзал бир ихтиёр бор бўлган рисолат билан пайғамбар юборилган.
و فَضُرِبَ بَيْنَهُم بِسُورٍ لَّهُ بَابٌ بَاطِنُهُ فِيهِ الرَّحْمَةُ وَظَاهِرُهُ مِن قِبَلِهِ الْعَذَابُ (13) سورة الحديد
“Сўнг улар (билан мўъминлар) нинг ўртасига дарвозали бир девор урилурки, унинг ичида раҳмат-жаннат, ташқарисида-олдида эса азоб-дўзаҳ бўлур. ” (Ҳадид13)
Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқ, боқийроқ, фойдалироқ, роҳатлироқ, буюкроқ ва олийроқдир.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар