Сайт бўлимлари
Иймон бу ҳаёт демакдир
- Подробности
- Бўлим: Бахтли бўлишнинг ўттизта сабаби
- Чиққан санаси: 27 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Бахтсизликнинг барча маъносини ўзида мужассам этган бадбахтлар-улар иймон хазиналаридан ва ишонч сармоясидан бебаҳра бўлганлардир, улар абадул-абад бахтсизлик, ғазаб, ҳорлик ва ҳақирликда бўладилар.
وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا (124) سورة طـه
“Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта унга торчилик ҳаёти бўлур.” (Тоҳа 124)
Нафсни бахтли этадиган, поклайдиган, уйғотадиган, хурсанд қиладиган, унинг ғам-андуҳлари, ва изтиробларини кетказадиган нарса фақатгина Роббул оламийнга бўлган иймондир, иймон йўқ бўлса ҳаётнинг таъми ҳеч қачон сезилмайди.
Агар иймон зое бўлса, ҳаёт йўқдир
Динин тирилтирмаганга дунё ҳам йўқдир
Даҳрийларнинг иймон келтирмаганлари сабабли ғам андуҳлар, кишанлар, кулфат ва бахтсизликлардан нафсларини қутқариш учун бир-бирларидан ўрнак оладиган йўллари ўзларини ўлдиришдир бўлиб қолган. Эй иймонсиз фақир ҳаётга эга бўлган инсон, Эй ердаги Аллоҳнинг манҳажидан чиққанларни ўраб оладиган абадий лаънатга учраган инсон
{وَنُقَلِّبُ أَفْئِدَتَهُمْ وَأَبْصَارَهُمْ كَمَا لَمْ يُؤْمِنُواْ بِهِ أَوَّلَ مَرَّةٍ وَنَذَرُهُمْ فِي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ} (110) سورة الأنعام
“Ҳудди аввал иймон келтирмаганларидек, қалблари ва кўзларини буриб қўярмиз ва туғёнларида довдираган ҳолларида тек қўярмиз.” (Анъом 110)
Асрлар ўтиши билан узоқ машаққатли тажрибалардан кейин ақл-идрок санамларнинг хурофот эканлигини, куфрнинг лаънат эканлигини, худосизликнинг ёлғонлигини, расулларнинг тўғрисўзликларини, Аллоҳнинг ҳақлиги, мулк ҳам уники ва у барча нарсага қодир эканини топди. Эндиликда бутун олам, тамомий қаноат ҳосил қилиши, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ фақат унинг ўзи борлигига иймон келтиришининг вақти етиб келди.
Сенинг бахтинг, роҳатинг ва хотиржамлигинг иймонинг қуввати, заифлиги, қайноқлиги ва совуқлиги миқдорига кўра бўлади.
مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُم بِأَحْسَنِ مَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ (97) سورة النحل
“Эркагу аёл, ким мўъмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши хаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз.”(Наҳл 97)
Бу покиза ҳаёт эса роббиларининг гўзал ваъдасига уларнинг нафсларини мустаҳкамланиши, яратувчиларининг севгиси билан қалбларининг саботли бўлиши, фикрларини турли тойилиш ўринларидан поклаш, ҳодисалар олдида асабларини жиловлаш, қазои-қадар олдида қалблари хотиржам ва рози бўлишидир, чунки улар Аллоҳни Роб , исломни дин, Муҳаммад (сав)ни набий ва Расул ўлароқ рози бўлдилар.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар