Сайт бўлимлари
Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур
- Подробности
- Бўлим: Бахтли бўлишнинг ўттизта сабаби
- Чиққан санаси: 28 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Тўғрисўзлик Аллоҳ яхши кўрган ишдир, очиқ-ойдинлик эса қалбнинг совунидир, тажриба далилдир, раҳбар ўз аҳлини алдамайди, зикрдек қалбни очувчироқ ва ажри буюкроқ бўлган амал йўқдир.
فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُواْ لِي وَلاَ تَكْفُرُونِ (152) سورة البقرة
“Бас, Мени эслангиз, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз.” (Бақара 152)
Субҳанаҳу таолонинг зикри унинг ердаги жаннатидир, ким унга кирмаса, охиратдаги жаннатга ҳам кира олмайди, зикр бу нафсни касалликлари, қийинчиликлари ва изтиробларидан қутқаришдир, барча муваффақият ва ютуқларнинг энг осон йўлидир. Зикрнинг фойдаларини кўришинг учун қуръонни тиловат қилиб кўр, шифо топишинг учун кунлар давомида унинг малҳамини тажриба этиб кўр.
Шифо топдик зикринг билан, касал бўлсак
Қайта касал бўлдик, гар зикринг тарк этсак
Пок Парвардигоримизнинг зикри билан хавф, қўрқув, ғам, қайғу булутлари тарқалиб кетади, унинг зикри билан хафалик, алам ва азият тоғлари суриб ташланади.
Зокирларнинг роҳат топишларининг ажабланадиган жойи йўқ, чунки бу аслидаҳам шундай бўлиши керак эди, лекин Аллоҳнинг зикридан ғофиллар қандай яшаётганлрига ҳайратланиш мумкин.
أَمواتٌ غَيْرُ أَحْيَاء وَمَا يَشْعُرُونَ أَيَّانَ يُبْعَثُونَ (21) سورة النحل
“Ўликлардир, тирик эмаслар ва қачон қайта тирилтирилишларини билмаслар.” (Наҳл 21)
Эй уйқусизликдан шикоят қилаётган, аламлардан йиғлаётган, ҳодисалардан қийналаётган, қайғуларга дучор бўлган инсон кел Аллоҳнинг муқаддас исми билан хитоб қил, сен унинг буюклигини билмайсанми?
Ҳамма қайғу-аламлар зумда тарқалиб кетар,
Такбир-таҳлил айтувчи, деса гар Аллоҳу Акбар
Уни зикр қилишни кўпайтиришинг миқдоричалик фикрларинг кенгаяди, қалбинг тинчланади, нафсинг бахтиёр бўлади, виждонинг роҳатланади. Чунки Алоҳ азза ва жаллани зикр қилишда унга бўлган таваккул, унга ишонч, унга суяниш, унга қайтиш, у ҳақида яхши гумонда бўлиш, ундан енгилликни кутиш маънолари мавжуд, батаҳқиқ унга дуо қилинса яқин зотдир, нидо қилинса эшитгувчи зотдир, сўралса ижобат қилувчи зотдир, шундай экан унга ёлвор, бўйин эг ва хушуъда бўл, унинг муборак, покиза исмини сано айтиш, мадҳ этиш, дуо қилиш, сўраш ва истиғфор айтиш билан тилингда такрорла, тезда унинг куч-қудрати билан саодат, омонлик, сурур, нур ва хурсандлик топасан.
فَآتَاهُمُ اللّهُ ثَوَابَ الدُّنْيَا وَحُسْنَ ثَوَابِ الآخِرَةِ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ (148) سورة آل عمران
“Бас, Аллоҳ уларга бу дунё савобини ва охиратнинг гўзал савобини берди. Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севадир.” (Оли Имрон 148)
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар