1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мусибатга учраганлар билан ўзингга таскин бер

 

 

 

Ўнг ва чапга қараб фақатгина балоланганни кўрасан ва азобланганга шоҳид бўласан, барча уйда ўлик учун йиғловчи бор, ҳамма ёноқларда ёш ва барча водийда Бану Саъд бордир.

Замондан нолийсан, эй нодон инсон,
Айбсизмисан, нечун қиласан исён?

Қанча-қанча мусибатлилар ва қанча-қанча сабр қилувчилар бор, фақат сенгина мусибатга учраган эмассан, аслида сенинг мусибатинг бошқаларникига нисбатан оздир, йиллар давомида тўшагида ўнгга, чапга ағдарилиб аламдан инграйдиган, касалликдан чинқирадиган бетоблар  қанча!
Йиллардир қуёшни ўз кўзи билан кўрмаган, қамоғидан бошқасини танимаган маҳбуслар қанча, ёшлигининг гуллаган пайтига, умрининг яшнаган пайтига етган жигар порасини йўқотган ота-оналар қанча, эзилган, қарздор, мусибатга йўлиққан, жабрланганлар қанча.
Ана ўшалар билан ўзингга таскин беришинг, бу ҳаёт мўъмин учун зиндон, ғам, қайғулар диёри эканини илмул яқин билан англашинг вақти етиб келди.
Тонгда қасрлар ўз эгалари учун  извош бўлса, кеч кирганда эса томлари йиқилиб хувиллаб қолади.
Шундай вақтлар ҳам бўладики куч-қувват тўлган, тани соғ, мол дунёси сероб, болалари кўп бўлади сўнгра кунлар ўтиб фақирлик, ўлим, айрилиқ ва касалликларга дуч келиниши мумкин.
وَتَبَيَّنَ لَكُمْ كَيْفَ فَعَلْنَا بِهِمْ وَضَرَبْنَا لَكُمُ الأَمْثَالَ (45) سورة إبراهيم
“Сизга уларни қандай қилганимиз равшан бўлмадими? Сизга мисоллар келтирмадикми?” (Иброҳим 45)
Ўз нафсингни катта тошнинг устига чўккалайдиган, ўргатилган туя каби кўниктиришинг лозим, сен уларган нисбатан соғ-саломат эканинг, сенга фақатгина енгил санчиқлар етгани намоён бўлиши учун асрлар давомида сендан олдин ўтиб кетган ва ўзингнинг атрофингдагилар билан мусибатингни солиштириб кўр, Аллоҳнинг сенга лутфи учун унга ҳамд айт, сенда қолдирган нарсаларига шукр эт, олган нарсалари учун савоб умид қил, атрофингдагилар билан ўзингга таскин бер.
Сен учун расулуллоҳ сав да намуна бордир, у зотнинг бошларига она туянинг қорнидаги йўлдошларини ташладилар, икки оёқлари қонга беланди, юзлари ёрилди, дарага қамал қилиндилар ва ҳатто дарахтларнинг япроқларини едилар, Маккадан қувилдилар, икки тишлари синдирилди, покиза завжаларининг шаъни оёқ ости қилинди, саҳобаларидан етмиштаси хиёнаткорона ўлдирилди, ўғилларини ва қизларидан кўпини ҳаётлик чоғларидаёқ йўқотдилар, очликдан қоринларига тош боғлаб юрдилар, шоир, сеҳргар, коҳин, мажнун, ёлғончи деб туҳматларга учрадилар, Аллоҳ уларни бу туҳматлардан сақлади. Булар эса амалга ошиши  муқаррар ва қутулиб бўлмайдиган балолар эди. Закариё алайҳиссаломнинг ўғиллари ўзларидан олдин сўйиб ўлдирилди, Мусо пайғамбар юртларидан ҳижрат қилишга мажбур бўлдилар, Иброҳил Халилуллоҳ оловга ташландилар, уммат ҳам шу йўлдан кетиб, Умар ра қонга беландилар, Усмон ра ваҳшийларча ўлдирилдилар, имомларнинг орқаларида қамчилар ўйнади, яхши зотлар зиндонбанд этилди,  виждонлилар азобга солинди.
أَمْ حَسِبْتُمْ أَن تَدْخُلُواْ الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُم مَّثَلُ الَّذِينَ خَلَوْاْ مِن قَبْلِكُم مَّسَّتْهُمُ الْبَأْسَاء وَالضَّرَّاء وَزُلْزِلُواْ  (214) سورة البقرة
“Сиздан аввал ўтганларга келганга ўхшаш нарса сизларга келмасдан туриб, жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми? Уларни бало ва мусибатлар тутган ва ларзага туширилганлар.” (Бақара 214)