1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Эр-хотин ўзаро яхши муомалада бўлиши

Эр-хотин ўзаро юмшоқ муомалада бўлишлари ва буни зарурат сифатида қабул қилишлари, бир-бирларига очиқ юз билан қарашлари, кўнгилсиз гап-сўзларга сабр қилишлари улкан савобли амалдир. Бу ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминларнинг имони комилроғи — хулқи яхшироғидир. Сизларнинг энг яхшиларингиз аёлларингизга яхшилик қиладиганларингиздир”, дедидар”. (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган)
Омир ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят цилинади:
“Отам шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида мени кўргани келдилар. Дардим кучайиб, ўлим ёқасига келиб қолган эдим. “Эй Аллоҳниш' Расули, дард мени ўзиигиз кўриб турган аҳволга олиб келди. Мен давлатманд одамман. Биргина қизимдан бошка меросхўрим йўқ. Мол-мулкимнинг учдан иккисини садақа қилайми?”, дедим. “Йўқ”, дедилар. “Бўлмаса ярминичи?”, дедим... (Ниҳоят) у зот шундай дедилар:
“...Аллоҳнинг важҳини (розилигини) истаб қандай нафақа қилма, бунинг учун сенга албатта ажр берилади, ҳатто аёлингнинг оғзига солган луқманг учун ҳам”, дедилар”. (Имом Бухорий ривояти)
Ҳадиси шарифда келишича, эр-хотиннинг ўзаро жинсий алоқасига ҳам ажру савоб берилади. Бу ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят ҳилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизардан бирингизнинг (аҳли аёли билан) жинсий алоқа қилиши ҳам садақадир”, дедилар. Шунда саҳобаи киромлар: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Бизлардан биримизнинг шаҳватини қондиришида ҳам савоб бўладими?”, дедилар. У зот: “Уни ҳаромга тўкканида (шахватини зино қилиб қондирганда), гуноҳ бўлармиди?! Шундай экан, у (шаҳват)ни ҳалолга тўкса (никоҳидаги аёли билан яқинлик қилса) ҳам унга ажр бўлади”, дедилар”. (Муснади Абу Авона)
Бошқа бир ҳадисга кўра, эр уйига келиб, аёлига муҳаббат нигоҳи билан қараса, аёли ҳам муҳаббат билан эрига боқса, бас, Аллоҳ икковларига раҳмат нигоҳи билан назар солади. Чунки, эр-хотин ҳар доим бирга бўлиб, узоқ муддат ҳаёт кечирадилар. Шу сабабли, баъзида бири иккинчисига кўнгилсиз гапларни гапириб қўйиши табиий ҳолдир. Лекин, бир-бирларига қовоқ-тумшуқ қилишлари, уруш-жанжал чиқариб, бири иккинчисига ситам етказиши натижасида, эр ҳам хотин ҳам бу дунё хурсандчилигидан маҳрум бўлишади. Бу ҳам етмагандек, эр-хотиннинг ўзаро чиройли муомаласига бериладиган ажр ҳам зое кетади. Шу боис, Аллоҳ таоло ва Унинг Расули бундай вазиятлар учун бебаҳо дастурларни тақдим қилишган. Масаланинг хулосаси шундан иборатки, эр хотин бир-бирларига айтган номақбул гаплари учун қовоқ-тумшуқ қилмай, яхши нарсалар ҳақида ўйласинлар, шунда, айтилган кўнгилсиз гаплардан хафачилик камаяди. Зеро, Аллоҳ таоло шундай деган:
“Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки,) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилар”. (Нисо 19-оят)
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин киши мўмина аёлга ғазаб қилмасин, агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасини ёқтирур”, дедилар”. (Имом Муслим ривояти)
Агар, эр-хотин ушбу қоидага амал қилиб, ўзаро муҳаббат билан хаёт кечирсалар ва бир-бирларига яхши муомала қилишга уринсалар, уларнинг жуфтликдаги ҳаётлари хурсандчиликка тўла бўлади ва қилган чиройли муомалалари сабабли ҳаётлари давомида номаи аъмолларига ажру савоб қўшилиб боради.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг
"Енгил амаллар"китобидан

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 45 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ