1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Ўнг қўшни – чап қўшни

 Қишнинг сўнгги ойида ҳаж сафарига кетган юртдошларимиз билан кўришмоқлик насиб қилди. Бир умр орзу қилиб, ниятига етказганга шукрона қилиб келганлар «ҳожи ака», «ҳожи она» деб қилинаётган мурожаатдан бошлари осмонга етарди. Бизнинг ўнг ва чап тарафимиздаги қўшнилар ҳам муборак сафарга бориш бахтига муяссар бўлдилар. Уларнинг қайтиши барча қариндош-уруғ ва қўни-қўшнилар учун байрам бўлиб кетди. Ахир бу кунга етганлар бор, етмаганлар бор. Икки қўшни бир вақтда келишгани учун ярим қўшнилар ўнг томондагисиникига, қолганлари чап томондагиларга киришди. Уй тумонат одам, катта қозон қайнаб турибди. Бир қарашда тўйни эслатади. Дастурхонда пиёла қўйишга жой йўқ. Келганларнинг ҳаммасига тасбеҳ, дўппи кабилар совға сифатида тарқатиб чиқилди. Овқатдан сўнг, ҳожилардан ҳол-аҳвол сўрашгач, андишали меҳмонлар кети узилмаётган одамларга жой бўшатиш учун фотиҳа қилишди. Аммо ҳозир андиша ҳам камнамо шекилли, айримлар тўкин дастурхонни ташлаб кетгиси келмайди чог
ъи, орада 4-5 марта одамлар келиб-кетса-да, ҳеч турай демайди. Шунда шаддодроқ қўшнилардан бири тагдор қилиб сўрайди:
— Чап тарафдагиларникига ҳам чиқамизми ёки кечгача шу ерда ўтираверасизларми?

Бу гапдан кейин аёллар ноилож, истар-истамай қўзғалишга мажбур бўлдилар. Энди бу қўшниникига «ҳужум» бошланади. Суюқ овқат танаввул қилган аёллар энди совға кутишаяпти. Бироқ, бу ердаги ҳожи негадир ҳеч нарса бермади-я. Ўтириб-ўтириб, ҳафсаласи пир бўлган аёллар базўр ўрниларидан турадилар. «Эй-й, нарёқда маза қилиб ўтиргандик, бу ерга бекор чиқибмиз», — дейди биринчиси. «Нимасини айтасиз, у ерда уч-тўрт хил нарса беришганди, булар ҳеч нарса бермади-я». Гап-сўзлар шу билан тугамайди. Ҳамма ўзи учун муҳим деб билган нарсага эътибор қаратади ва шу ҳақда гапиради.

Ҳожилар эса... Энди меҳмон кутиш учун яна бир ҳаж харажатини қилишга мажбурлар. Ахир, ўзбекчилик-да, келган одамнинг олдига бир пиёла чой билан овқат қўймасанг, уят бўлади. Шунинг учун ҳам икки қўшниникида уч кунда неча қорамол сўйилиб, неча қозон шўрва пишмади. Бу ёғини сўрасангиз, келганларни қуруқ қўл билан қайтариб бўлмайди. Ҳар бирига жойнамоз, мушку анбар каби нарсалар бериш керак. Уларни яқинроқдаги бозордан аввалдан келтириб қўясиз. Олган одамлар эса уни ҳаждан келган деб хурсанд бўлиб юраверадилар. Бироқ хурсанд бўлмайдиганлар ҳам бор экан. Мана, унинг ҳасрати:

— Э-йй, ҳаждан келибди, бир кўриб қўяй дебман-да. Келганимга пушаймон едим. Одам кўп экан. Кўпчиликнинг ичида яқиндагина олган калишимни йўқотиб қўйдим. Ҳали янги эди, шунча қидиртирсам ҳам топилмади. Буям етмагандек, уйга бориб берган атирини очиб кўрсам, ичида йўқ экан.

Ёши бир жойга бориб қолган кекса аёлнинг нолиши кишини ҳушёр тортишга мажбур қилади. Мен аёлнинг калиши йўқолганига ҳам, атирининг шишаси бўш эканлигига ҳам ачинмадим. Унда ва у тоифадагиларда уят йўқолиб бораётганига ачиндим. Келганлардан фақат фарзандлари ва яқин қариндошларигина, яхши бориб келдингизми, у ердан эсон-омон қайтиб келганингизга шукр, деяётгандилар. Қолганларнинг эса буни сўрашга вақтлари етмай, бориш-келиш харажати ва совғаларнинг муҳокамаси билан кифояландилар.

Зуҳра Бобохўжаева

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 38 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ