Сайт бўлимлари
Қазо ва каффоротлар ҳақида
- Подробности
- Бўлим: Ислом дини
- Чиққан санаси: 08 Март 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Савол: Қазо рўзаларни тутаётганлар қандай ният қиладилар?
Жавоб: «Қазо рўзаларни тутаётганлар субҳи содикдан олдин ният қилиб олишлари, ниятида қайси рўза, қайси куннинг қазосини тутаётганини тайин қилиши шарт. Ифторлик чоғида қилинган «Эртага ҳам қазо тутаман» ёки «Эртага қазо тутишни ният қилдим» каби ният қилиш ҳам эътиборли. Қазоси кўпайиб кетса ёки кунлари эсида бўлмаса, «Зиммамга энг аввал вожиб бўлган Рамазоннинг қазосини» ёки «Зиммамга энг охирги вожиб бўлган Рамазоннинг қазосини тутишни ният қилдим» деса, кифоя қилади» («Умдатул фиқҳ»).
Савол: Каффорот рўзасини тутувчилар қандай ният қиладилар?
Жавоб: Каффорот рўзасини тутувчилар субҳи содикдан олдин ният қилиб олишлари, ниятида қайси каффорот эканини тайин қилишлари шарт. Ифторлик чоғида қилинган «Эртага ҳам каффорот рўзасини тутаман» ёки «Эртага каффорот рўзасини тутишни ният қилдим» каби ният қилиш ҳам эътиборли. Мисол учун: «Рамазон рўзасининг каффоротини» ёки «Зиҳорнинг каффоротини», ёки «Қасамнинг каффоротини ният қилдим», дейишлари каби» («Умдатул фиқҳ»).
Савол: Рўза бузилиб, қазо ва каффоротни вожиб қиладиган амаллар қайсилар?
Жавоб: Рўзанинг қазоси ҳар қандай ҳолатда вожиб бўлади, лекин қазо билан бирга каффоротнинг вожиб
бўлиши учун рўза қуйидаги ҳолатларга мувофиқ бузилиши даркор:
- Суратан (томоқдан бирор нарсанинг ўтиши, икки йўлдан бирига яқинлик қилиниши).
Томокдан бошқа: бурун, қулоқ, аёлнинг олд аъзоси, эркагу аёлнинг орқа аъзосидан дори ёки шу каби нарса ичкарига кирса, қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди.
Шунингдек, олд-орқа аъзолардан бошқа жойга яқинлик қилиниб, маний тўкилса, қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди. Агар тўкилмаса, қазо ҳам лозим бўлмайди.
- Маънан (баданга фойдали озуқа ёки даво бўладиган, у билан лаззат ҳосил бўладиган, инсон таъби ейишга мойил бўладиган нарсаларнинг томоқдан ўтиши.
Озуқа, даво, таъби ейишга мойил бўлмайдиган (тош, кесак, тиш ковагидаги қолдиқлар каби) нарсаларнинг томокдан ўтиши билан қазо лозим бўлади, каффорот вожиб бўлмайди. Зеро, бунда суръатан ейиш топилса-да, маънан топилмаган ҳисобланади (ҳар доим кесак еб юрувчи эса бундан мустасно);
- Қасддан (хато билан қилинган эмас).
Таҳорат ёки ғусл қилаётганда тўсатдан томокдан сув ўтиб кетиб қолса, қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди. Рўзадорлиги эсида йўқ бўлиб, еб-ичиб юборса, ёғаётган ёмғир томчиларини ютиб юборса, қазо ҳам, каффорот ҳам вожиб бўлмайди.
- Ўз розилиги билан (мажбурланган ҳолат бундан мустасно).
Ўзгаларнинг мажбурлаши туфайли рўза очилса, қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди;
- Бирор заруратсиз (зарурий ҳолат бундан мустасно). Агар рўзани очишга зарурат пайдо бўлса - қаттиқ чанқоқлик, очлик, беморлик каби, - қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди.
- Рўзани бузганидан кейин орқасидан рўзани очиб юборишни мубоҳ қиладиган амал топилмаслиги.
Агар рўзани очишни мубоҳ қиладиган ҳолат содир бўлса, масалан, қасддан рўзасини очганидан кейин ҳайз ва нифос келиши, чанқоқлик, очлик, беморлик ҳалок қиладиган ёки бирор аъзога талафот етказадиган даражага етганда рўзасини очиб юборса, қазо лозим бўлиб, каффорот соқит бўлади.
- Рўзани бузишдан олдин мусофир ёки бемор бўлмаган бўлсин.
Агар мусофир ёки бемор бўла туриб рўза тутса-ю, кейин рўзасини очиб юборса, қазо лозим бўлади, каффорот вожиб бўлмайди.
- Рамазон рўзасини адо қилаётганда рўзасини очиб юборса.
Бошқа бирор-бир рўзани бузиш билан каффорот вожиб бўлмайди. Гарчи Рамазоннинг қазо рўзаси бўлса ҳам.
- Субҳи содикдан олдин ният қилинган рўзанинг бузилиши.
Агар субҳи содикдан сўнг ният қилса-ю, кейинчалик очиб юборса, каффорот вожиб бўлмайди.
- Рўзани очиш бирор шубҳа туфайли бўлган бўлмасин.
Агар қуёш ботди, деб ифторлик қилган бўлса, субҳи содиқ кирмади, деб таомланган бўлса, қазо лозим бўлади, каффорот вожиб бўлмайди.
Савол: Рўзанинг каффороти қандай амалга оширилади?
Жавоб:
1. Бир қул озод қилиш;
2. Қул озод қилишга имконияти бўлмаса, кетма-кет икки ой рўза тутиш (бир кун қазоси алоҳида);
3. Бунга ҳам имконияти бўлмаса, олтмиш кишини эрталаб ва ксчқурун таомлантириш;
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Уйим куйди, эй Аллоҳнинг Расули!» деди. «Нима бўлди?» дедилар. «Рамазонда хотинимга яқинлик қилиб қўйдим», деди. «Қул озод қилишга нарса топа оласанми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Икки ой кетма-кет рўза тута олсанми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Олтмишта мискинга таом беришга бирон нарса топа оласанми?» дедилар. У яна «Йўқ», деди ва ўша ерда кутиб ўтирди. Бир пайт Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир занбил хурмо келтирилди. У зот (ҳалиги одамга): «Мана буни садақа қилиб юбор», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ўзимдан ҳам фақирроқларгами? Аллоҳга қасамки, бу ерда (Мадинада) биздан кўра муҳтожроқ хонадон йўқ», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, ҳатто тишларининг оқи кўриниб кетди. Сўнгра: «Бор, уни аҳлинга таом қилиб бер», дедилар».
Имом Муслим ривоят қилган.
Савол: Зиммасига каффорот лозим бўлган киши икки ой кетма-кет рўза тутмай, олтмишта мискинни таомлантирса ҳам бўлаверадими?
Жавоб: Рўза тутишга қодир бўла туриб, таомлантириш билан каффорот адо бўлмайди.
«Каффоротни адо қилишда аввало бир қул озод қилиш даркор. Уии топа олмаса, икки ой кетма-кет рўза тутиши лозим. Бунга ҳам қодир бўлмаса, олтмишта мискинни таомлантириши керак» («Раддул мухтор»),
Савол: Рамазоннинг қазоси ва каффоротини тутаётган киши субҳи содиққача ният қилолмай қолса нима қилади?
Жавоб: Рамазоннинг қазоси ва каффоротини тутаётган киши субҳи содиқ кирмасидан олдин рўза тутишни ният қилиши шарт. Агар ният қилолмай, субҳи содикдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди. Шунинг учун саҳарликка туролмай қолишидан қўрққан киши қуёш ботганидан кейин «Эртанги куннинг қазо ва каффоротини тутишни ният қилдим» деса, кифоя қилади.
Агар «Иншааллоҳ, эртага рўза тутаман» деса, нияти дуруст бўлади. Бу ran сахих қавлдир. «Зохирийя»да хам шундай келтирилган» («Фатавои Ҳиндия»),
Савол: Икки ой каффорот рўзасини тутаётган киши ўртада бемор бўлиб қолса нима қилади?
Жавоб: Беморлиги туфайли каффорот рўзасини охиригача тутолмай қолган киши соғайиб кетгач, бошидан бошлаб икки ой рўза тутади.
«Каффорот рўзасини тутаётган эркак ёки аёл қайсидир узр туфайли икки ой ичида бирор кун рўзасини очиб юборса, қайтадан бошлайди. Ҳайз кў-риш бундан мустаснодир (нифос эса мустасно эмас)» («Раддул мухтор»).
Савол: Рўзасини қасддан бир неча кун очиб юборган кишига неча марта каффорот лозим бўлади?
Жавоб: Бир Рамазон ойининг бир неча кунлик рў-засини қасддан очган кишига битта каффорот кифоя қилади. Бир неча Рамазон ойининг рўзаларини қасддан очган киши ҳар бир Рамазон ойи учун алоҳида-алоҳида каффорот тўлаши лозим бўлади.
«Бир Рамазон ойининг бир кунида бир неча мар-та еб юбориб, рўзасини қасддан очган киши битта каффорот тўлаши борасида уламолар иттифоқ қилишган. Агар икки Рамазон ойида шу ишлар содир бўлган бўлса, гарчи кейинги ойнинг каффоротини адо қилаётганда аввалги Рамазоннинг каффороти-ни адо қилмаган бўлса-да, ҳар бир ой учун алоҳида-алоҳида каффорот вожиб бўлади.
Агар бир Рамазон ойининг бир неча кунларида қасддан рўзасини очиб юборган бўлса, биринчисига каффоротини адо қилиб бўлган бўлса, иккинчиси-нинг каффороти лозим бўлиши борасида уламолар иттифоқ қилишган. Агар биринчисига каффорот тўламаган бўлса, у ҳолда бизнинг наздимизда иккаласига бир каффорот тўловини бажариши лозим бўлади» («Жавҳаротун Наййироҳ»).
Савол: Каффорот вожиб бўлишини билмасдан, Рамазоннинг рўзасини қасддан бузиб қўйган кишига ҳам каффорот лозим бўладими?
Жавоб: Рамазон рўзасини қасддан бузганга каффорот лозим бўлади. Масалани билмаслиги узр саналмайди. Шунинг учун кетма-кет икки ой рўза тутади. Агар бунга қодир бўлмаса, олтмишта мискинни тўйдиради.
«Ким икки йўлнинг бирига қасддан яқинлик қилса, озуқа ёки даво бўладиган нарсани еб-ичиб қўйса, унинг зиммасига қазо ва каффорот лозим бўлади. Унда аввало бир қул озод қилади. Тополмаса, икки ой кетма-кет рўза тутиб беради. Унга ҳам қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдиради» («Жавҳаротун Наййироҳ», «Раддул мухтор»).
Савол: Эр аёлини мажбурлаб яқинлик қилса, аёлга ҳам каффорот лозим бўладими?
Жавоб: Arap аёл ҳам бошиданоқ хоҳлаб рози бўлса, қазо ҳам, каффорот ҳам лозим бўлади. Агар аввалида рози бўлмай, эр яқинликни бошлаб юборганидан кейин рози бўлса, қазо лозим бўлиб, каффорот лозим бўлмайди.
«Яқинликка рози бўлган аёлга эркак сингари (қазо ва каффорот) лозим бўлади. Агар эр мажбурлаб яқинлик қилган бўлса, у ҳолда аёлга каффорот эмас, қазо лозим бўлади» («Фатавои Ҳиндия»).
Пошшохон Эшонхон қизининг
«Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар, китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 42 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар