Сайт бўлимлари
Виртуал ҳижоб, ёки биз ҳаммамиз фейсбук аҳлимииз
- Подробности
- Бўлим: Бекажон
- Чиққан санаси: 09 Июль 2019
- (Нашр қилинган санаси)
Менга якинда бир топшириқ беришди: ҳар турдаги «фейсбук» ва «в контакте»ларда мусулмонлар хулқ-атвори мавзусини кўтариш. Нима ҳам дейиш мумкин? Ижтимоий тармоқларда ҳаммаси ҳаммадагидек: уришамиз, ярашамиз, қувонамиз, мақтанамиз ва баъзида қандайдир фойдали нарса билан ўртоқлашамиз. Бизнинг ҳамма заиф жойларимиз аллақачон маълум.
Биз юздан тўқсон тўққизта ҳолатда бўралатиб сўкинадиган, ҳақорат қиладиган, таҳқирлайдиган, уриб-турткилайдиган, такфир ва сийқаси чиққан иборалар билан сийлайдиган бозордаги энг ашаддий шаллақи хотинларни тан олишга мажбур қилишга айланадиган диний ёки сиёсий мавзуларнинг инфернал оммасига айландик. Бундай вақт ўтказишнинг тақиқланиши ҳақида ҳамма аллақачон менинг панд-насиҳатимсиз ҳам билиб бўлган.
Бизда яна бир муаммо бор – ҳижобли мусулмон аёлларнинг шахсий фотосуратлари. Турли фотосуратлар: пардоз бериб бўялган кўзлар ва қип-қизил лаблардан тортиб сирли, ниқоб ва рўмол билан яширинган юзларгача. Қоидага кўра, бундай ҳар бир фотосурат атрофилда турмуш қуриш даражаси турлича бўлган алфа-эркаклар гирди капалак бўлишади, уларга айрим ҳолатларда ноз-карашма билан жавоб берилади, баъзида эса – писанд килинмайди. Ёқимсиз сюр. Ёноқлар кип-қизариб кетади.
Жиддий, билувчи одамлар айтадики: олижаноб шариат нуқтаи назаридан буларнинг барчаси паст ва ахлоқсиз, тақиқланган ва гуноҳдир. Бу ҳақда ҳамма билади...
Шу сабабли мен бу қадар ошкора гуноҳ қилмасликка ҳаракат қиладиган ва кўпинча конструктив амалиётга мойил бўлган, шариат билимлари билан бевосита ёки билвосита (иш билан ёки қизиқиш билан) боғлиқ бўлган, шариат меъёрларига у ёки бу даражада мойил бўлган халқ у ерда бўлган мусулмонлар кибер-жамоатининг бироз бошқача корпусига мурожаат қилишни истардим.
Менинг қўнғироқхонам ундан туриб юқори мотивлар ҳақида гапириш ва халққа йўл-йўриқ кўрсатиш учун етарли даражада баланд эмас, бироқ бундай жамоат билан маълум бир фикр-мулоҳазаларим ва шахсий тажрибам билан ўртоқлашишим мумкин.
Ҳарфлар жуда кўп – узоқдан бошлайман
Психологларнинг аниқлашича, «лайк», изоҳ ва биз ижтимоий тармоқларда ўртоқлашадиган эълонлар бир қарашда, изчил эмас бўлиб кўриниши мумкин, лекин уларни беъмани деб ҳам бўлмайди. Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллигимиз бизни шакллантирадиган ҳамма нарсани – бизнинг қизиқишларимиз, истакларимиз, хавотирларимиз ва қувончимизни ишга солади. Бошқача килиб айтганда, бизнинг виртуал муҳитдаги бор фаоллигимиз ўз мақсадларига, мотивларига ва ҳатто стратегияларига эга, майли, гоҳида ғайришуурий бўлса-да: агар эркак киши аёл кишининг хусусий маконига бостириб кириб, унга қўшиладиган (ёки аксинча) бўлса, бу доимо шунчаки рўй бермайди.
Албатта, аёлнинг саҳифасида эркак кишининг биргина «лайк»и асло турмушга қуриш таклифини билдирмайди. Бироқ агар «лайк»лар мунтазам характерга эга бўлса, маълум бир қизикишни рад этишдан маъно йўқ. Қанчалик умумий, юзаки, фақат иш билан боғлиқ бўлмасин, у барибир қизиқиш бўлиб қолаверади.
Диндор бўлмаган одамлар сохта мулоқот, хаёлий, тўла қимматга эга бўлмаган ва самарасиз деб ҳисоблаган нарсалар, мусулмонлар учун улардан Қиёмат кунида сўралиши мумкин бўлган ҳақиқий ҳаракатлар ҳисобланади.
Аралаш гуруҳлардаги изоҳлар ва муҳокамалар – бу, қандай деб аталишидан қатъи назар, мулоқотдир, «лайк» ва дўстлик таклифлари эса – новербал мулоқот. Агар ортиқча «лайк», дўстлик таклифи юбориш ёки мусулмон эркак ёки аёлнинг қарама-қарши жинс вакили саҳифасидаги шахсий қизиқиш ва биргаликдаги келажак борасида жиддий режалар билан асосланган изоҳини тушуниш мумкин бўлса (албатта, ушу ҳаракатлар бундан рухсат кўпрок этилган бўлиб қолмайди, лекин уларни изоҳласа бўлади), бундай ниятларсиз аралаш муулоқотда кўнгилли равишда иштирок этишни оқлаб бўлмайди. 90 фоизи гуноҳ, 9 фоизи шунчаки бефойда ва арзимаган қисми фойда келтириши мумкин бўлган мақсадсиз мулоқотга киришишнинг нима кераги бор, боз устига, бунда ҳеч қандай мамнуният бўлмаса? Бу рискнинг нима кераги бор? Мулоқот ҳаттоки у миямизда эндорфин билан дофаминлар фаввора уришига олиб келмаса ҳам, мулоқот бўлмай қўймайди, аёл киши ҳатто потениал қаллиқ сифатида қизиқиш уйғотмаса ҳам, аёл бўлмай қўймайди, эркак киши эса – ҳаттоки у фақат ташқи қиёфаси кўримсиз бир диний таълим берувчи фигура бўлса ҳам, эркак бўлмай қўймайди. Мусулмонлар учун эса номаҳрам қарама-қарши жинс вакиллари билан мақсадсиз мулоқот – тақиқланган ҳаракатдир.
Мен ҳозир улар ҳақида ёзаётган хатолар менинг ижтимоий ҳаётим орқали ўтиб бўлган деб айта олмайман. Бироқ маълум бир вақтдан бери менда ўзимнинг тармоқда бўлиб туриш имкониятимни қайта баҳолаш ва улар асосланган тамойилларни кайта кўриб чиқиш имконияти пайдо бўлди. Ҳа, мен ҳозир ҳижоб талаби – аёл кишининг бошига ўралган ортиқча бир метр матогина, интернатда ортиқча шахсий фотолар йўқлигигина эмас, балки дўстлар рўйхатида бегона эркаклар йўқлиги ва улар билан ҳар қандай форумларда мулоқотдан бош тортиш ҳам эканлигини тушуниб етдим.
Агар бундан бир неча йиллар олдин мен уларнинг саҳифалари маълум бир фойда келтирадиган одамларнинг саҳифаларини қўшиб, ҳеч кандай ножўя ҳатти-ҳаракат қилмаган бўлиб туюлган бўлсам, эндиликда, очиғини айтганда, аёл киши устозлар, толиблар ва бошқа шахслар ёзган нарсаларни «дўстлик» сўровлари билан ўзига эътибор жалб қилмасдан ва уларнинг янгиликлар лентасига шунчаки обуна бўлиб, ўзининг шу ерда эканлигини кўрсатмасдан ҳам ўқиши мумкин эканлигини тушунаман.
Эркаклар саҳифаларида нималар рўй бераётгани ҳақидаги ўз фикрларини эса аёл киши ўз саҳифасида ёки бошқа мусулмон аёллар саҳифаларида, «воқеа жойи»да бўлмай туриб, фақат эркаклар орасидаги муҳокамаларга аралашмасдан ҳам билдириши мумкин.
Мен, худди бошқа мусулмон аёллар каби, реал ҳаётда фақат уларнинг суҳбати қизиқарли бўлгани учунгина бегона эркаклар компанияси олдида ҳеч қачон турмаган бўлардим. Лекин нимагадир тармоқда эркаклар муҳокамаларида хабарларга обуна бўлиш учун гўёки «камтар» нуқталарни уялмасдан қўйиб чиқишим мумкин эди. Ваҳоланки амалда бу эркаклар доирасида жисмонан ишитрок этишнинг виртуал аналогидан бошқа нарса эмасди.
Хусусан, опа-сингилларимиздан биронтаси эркаклар орасидаги ҳақиқий баҳс-мунозараларга бармоғини юқорига ниқтаган ва кеккайган ҳолда ўз фикрини билдириш учун бошини суқмайди, ҳаттоки у ерда зудлик билан аралашишни талаб қиладиган ўтакетган адолатсизлик ҳақида гапирилаётган бўлса ҳам. Бироқ, нима бўлганда ҳам, опа-сингилларимизга тармоқда эркаклар соҳифасига ўз фикри билан (гоҳида жанговар руҳ билан) кириш ёки унинг саҳифасига кириб қолган эркак билан суҳбат юритишга ҳеч нарса халал бермайди.
Бунда мен аниқ биламанки, бегона аёллар билан «дўстлашиш» ва суҳбат қилишни эп кўрадиган айрим эркаклар ўз аёлларига бу ишни қатъиян тақиқлаб қўяди, агар умуман ижтимоий тармоқларда ўз аккаунтига эга бўлишга рухсат берадиган бўлса. Икки ёқлама стандартлар яққол кўриниб турибди, шундай эмасми? Бегона эркакларни ўз ҳудудингга қўймайсан (шак-шубҳасиз, бу тўғри), лекин сен улар билан суҳбатлашаётган аёлларнинг эрлари ҳақида ўйлайсанми?
Афсуски, мен ўзимда қайд қилган хатолар, биринчи навбатда, турмушга чиққан ва турмушга чиқмаган бошқа кўплаб мусулмон опа-сингилларимиз томонидан ҳам йўл қўйилмоқда. Масалан, бу муҳитдан бўлган мусулмон аёлнинг одатий профайлида портрет бўлмаслиги, лекин қолган ҳамма нарса – иқтибосли расмлар, нисбатан фойдали адабиёт, шахсий кечинмалар ва изоҳларда фаол иштирок этиш керагидан ортиқ бўлиши мумкин.
Иқтибослар, мақолалар ва китоблардан парчалар энг катта хавф уйғотади. Улар ҳақиқатдан ҳам бу ерда, шу саҳифада керакми ёки улар ўзига эътибор жалб қилиш ва қандайдир идеал образ – шундай бўлишни истаган, лекин бу ҳолатга ҳали етмаган образ шакллантириш усулими?
Ҳаммасини янгиликларни билиб олиш ва оқилона, эзгу, абадий нарсалар тарқатиш самимий истагидан бошлаш мумкин, лекин хоҳиш бу шундай нарсаки, уни дастлабки кўринишда асраш жуда катта меҳнат ва саъй-ҳаракатлар талаб қилади. Араб тилидаги матнларнинг эълон килиниши у қадар юқори бўлмаган мотивлар натижасига, юзага келган салобатли (шубҳасизки, исломий билимларга алоқадор шахслар учун жалб этувчан бўлган) образини қўллаб-қувватлаш ёки маълум бир мулоқот доирасидан ёқимли эътиборни ушлаб қолиш истагига айланиши мумкин.
Айтишларича, муфтий Тақий Усманий, Аллоҳ уни асрасин, Фейсбук ҳақида қуйидаги сўзларни билдирган:
«Мен аниқ билмайман, лекин менга хабар қилишларича, қарама-қарши жинс вакили бўлган одамлар ушбу сайт воситасида мулоқот қилмоқда, бу эса ахлоқий ва диний негизларга путур етказади. Бундай сайт блоклаб қўйилиши ва тақиқланиши лозим!».
Мен мусулмонларнинг (иккала жинс вакилларининг) тармоқда ҳар қандай бўлишини тақиқлайдиган уламолар кескин фикрлари тарафдори эмасман, лекин худди шу тарзда бизнинг яққол хатоларимизга кўз юмадиганлар позицияларини ҳам қўллаб-қувватламайман. Ва асло ҳеч кимни ўз саҳифасини ёпиш ёки умуман ўчириб ташлашга чақирмайман.
Барча даражадаги қатъийликдан мен ўзим учун муайян вақтдан бошлаб, биринчи навбатда, ўз заиф томонларим ва иллатларимни ҳисобга олган ҳолда, тўғри деб ҳисоблайдиган ўртача позицияни ажратишни истаган бўлардим. Ахир, маълумки, мўмин – мўмин учун кўзгудир. Умид қиламанки, бу сўзлар менинг азиз мусулмон опа-сингилларимга ўз йўналишларини қайта кўриб чиқишга ва келажакда уят ва чуқур афсусга олиб келиши мумкин бўлган нарсалардан қочишга ёрдам беради.
Шундай қилиб, ҳаммасини рўйирост ва бандлар бўйича хулоса чиқарамиз.
Виртуал ҳижоб бу:
1. Ўз-ўзидан тушунарлики – ҳеч қандай шахсий фотосуратлар: на портрет, на ён томондан, на ғира-шира ёруғликда тушган, на кафти билан юзининг ярми бекитилган, на ниқоб ортидан еб қўйгудек қараган суратлар – булар эркакларни ушбу ниқоб остига яширинган реал ташқи кўринишдан кўра кўпроқ ўзига жалб қиладиган сирлилик ниқобидир.
2. Дўстлар рўйхатида бегона эркаклар йўқлиги. Ўқишни истасангиз – обуна бўлинг. Обуни бўлиш имкони бўлмаса – саҳифага киринг ва ўқинг.
3. Эркаклар билан мулоқот қилишдан воз кечиш. Ниманидир муҳокама қилмоқчимисиз – бу мавзуни ўз саҳифангизда кўтаринг ва уни аёллар доирасида муҳокама қилинг.
4. Ўз шахсингизга, айниқса, эркаклар эътиборини жалб қилиш мақсадини кўзлайдиган, ҳамма учун очиқ маълумотлар киритманг. Мақсад ва ниятларингизни мунтазам текшириб боринг.
5. Ўта шахсий маълумотларни ҳатто аёллар билан ҳам ўртоқлашманг. Эркаклар ўз аёллари ва қариндошларининг қурилмаларидан ҳам тармоққа кириши мумкин.
Худди шу сабабга кўра ўз фотосуратларингизни шахсий хабарлар орқали мусулмон опа-сингилларга ҳам юборманг.
Ушбу мураккаб бўлмаган қоидаларга риоя қилиб, иншоллоҳ, сиз ижтимоий тармоқлар келтириши мумкин бўлган зиёндан ўзингизни эҳтиёт қилган бўласиз.
Аллоҳ ҳар биримизнинг хатоларимизни кечирсин, бу дунёнинг ва шайтон васвасаларидан паноҳ топишга Ўзи ёрдам берсин!
Абу Муслим таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар