1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Олимлар: Чиройли қизлар эркаклар умрини қисқартиради

Чиройли аёллар билан (номаҳрамлар) муносабат эркакларда стресс ҳолатини келтириб чиқаради, бу эса ўз ўрнида гепатит, диабет ва ҳатто импотенция касалликларига сабаб бўлиши мумкин экан. "Валенсия давлат университетининг олимлари шундай хулосага келди", деб хабар қилади ladyportal.info.

Тадқиқот доирасида улар 84 талаба устидан тажрибалар ўтказибди. Иштирокчиларнинг ҳар бири иккита нотаниш, бегона шахс — эркак ва аёл бор хонада судоку ўйини вазифаларини ечиши керак эди.
Тажрибада иштирок этувчининг қонидаги кортизол миқдорини кузатган олимлар қизиқ ҳолатларни кашф этибди. Хонада чиройли (номаҳрам) аёл бўлганида стресс гормонининг даражаси юқори бўлган, бироқ аёл хонани тарк этганида гормон нормал ҳолаттга тушган. Агар нотаниш қиз хонага қайтса талаба қонида кортизол миқдори яна ошиб кетган.
Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, чиройли аёл билан беш дақиқа ёлғиз қолиш эркак қонида кўп миқдорда кортизолнинг хосил бўлишига сабаб бўлади экан, бу эса стресс ҳолатидан дарак беради.
Кортизолнинг кўпайиб кетиши хужайра метаболизмини ишдан чиқаради ва оқибат диабет ва гипертония касаллиги келиб чиқишига сабаб бўлар экан. Оз-оз миқдорда мазкур гормон организмга ижобий таъсир қилиши мумкин: глюкозанинг қонга етиб боришига ёрдам беради, баъзи жойлардаги қоннинг торайиши, иштаҳани очиш ҳамда шамоллашга ва аллергияга қарши ҳусусиятлари ҳам бор.
Бундай натижаларни кўрган олимлар, чиройли қизлар билан доимий муносабатда бўлиш эркакларнинг саломатлиги учун зарарли эканини эътироф этибдилар.

islamnews материллари асосида
Абу Муслим тайёрлади