1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мини-юбка қизлар саломатлигининг асосий душманидир

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ўсмир қизларнинг саломатлик ҳолати умумий ёмонлашишидан хавотирдалар. Шифокорларнинг айтишича, уларнинг аксарияти келажакда фарзанд кўра олмайди. Волгоград вилоятида бўлғуси оналарнинг репродуктив саломатлиги билан боғлиқ вазият қандай? Бу ҳақида "ВП" мухбири Олга КУРАГИНА вилоят соғлиқни сақлаш қўмитаси болалар бош гинекологи Ириной РАЗДАБАРИНА билан суҳбатлашди.

 

Болалик чоғидан бошлаб асранг

– Ирина Алексеевна, москвалик ҳамкасбларингизнинг «ёш авлоднинг бепуштлиги туфайли ўсмирлар ўртасида абортлар сони камайиб бормоқда», деган фикрига қўшиласизми?
– Дарҳақиқат, охирги йилларда ўсмирлар ўртасида абортлар сони, жумладан, бизнинг минтақамизда камайди. Лекин мен буни фақат ўсмирлар бепуштлиги эҳтимоли билан изоҳламаган бўлардим. Ўсмирлар ўртасида абортлар статистикаси пасайишида шифокорлар – болалар гинекологлари ва тиббий профилактика бўйича мутахассислар сезиларли роль ўйнади. Мана бир неча йилдан бери биз ўсмир қизлар билан катта ишлар олиб боряпмиз, мактаблар, техникумлар, институтларда оилавий қадриятлар ҳақида, оналик масъулияти ҳақида маърузалар ўқиймиз, ҳар бир қиз билан алоҳида қабул қилиб суҳбатлашамиз, агар жинсий ҳаёт билан шуғулланишни бошласа, уларга қандай қилиб ҳомиладорликдан ҳимояланишни тушунтирамиз. Менимча, ижобий натижалар бор.
–Демоқчисизки, шифокорлар ўсмирларнинг жинсий бебошлигига муваффақиятли қаршилик кўрсатишмоқда?
–Катта стажга эга бўлган болалар гинекологи сифатида айтмоқчиманки, Волгоград қизлари сўнгги 20 йил ичида ўта бебош бўлиб кетгани йўқ. Уларнинг кўпчилиги бугунги кунда фақат никоҳ қургандан кейин жинсий ҳаёт бошлаш ниятига эканлигини айтмоқда. Бу бизни хурсанд қилмаслиги мумкин эмас, албатта.

Туғасизми?

– Шундай бўлса-да, Волгоград болалар ва ўсмирларнинг репродуктив саломатлиги қандай? Тиббий кўрик нимани кўрсатади?
– Муаммолар бор, албатта, лекин болалар ва ўсмирлар орасида жинсий касалликлар камаймоқда. Профилактика кўриклари маълумотларига кўра, қизлар орасида кенг тарқалганлик бўйича биринчи ўринда вульвит, иккинчи ўринда – менструал цикл бузилиши ва альгодисменорея (оғриқли менструация) туради.
– Сабаблар нимада?
–Вульвит сабаблари турлича. Кичкина қизчаларда бу иммунитет пасайиши ва катта миқдорда антибиотиклар қабул қилиниши. Ўсмир қизларда эса вульвит сабаби, қоидага кўра, инфекциялар ҳисобланади. Менструал цикл бузилиши ва альгодисменореяга келадиган булсак, бу ерда сабабларни айтиш анча қийинроқ. Бу репродуктив тизимнинг органик ва анорганик патологиялари, ривожланишдаги аномалиялардан бошлаб яллиғланиш жараёнигача ҳисобланади.

Хавфли минимализм

–Бугун қизлар орасида озиш жуда оммалашган. Айримлар чегара билмаган ҳолда анорексия ҳолатига тушиб қолади. Ўйлашимизча, ҳаддан ташқари озғинлик ҳам репродуктив саломатликка таъсир қилади.
– Умуман соғлиққа, жумладан, репродуктив саломатликка. Қизлар қаттиқ парҳезга ўтириб, зўр бериб фитнес билан шуғуллана бошлайди. Лекин агар қиз боланинг вазни физиологик меъёрдан пасайиб кетса, унда шунингдек, менструал цикл ҳам бузилади ёки ҳайз умуман йўқолади. Агар вақтида даволанмаса, келажакда афсуски, бепуштлик юзага келиши мумкин. лекин мени ва ҳамкасбларимни қизларнинг ёппасига парҳезга берилишигина эмас, балки уларнинг бугунги кундаги кийим-бошлари ҳам хавотирга солмоқда – улар соғлом кийинмаяпти.
– Совуқ ҳавода мини-юбкада юришни назарда тутяпсизми?
– Буни ҳам. Ҳатто совуқ ҳавода ҳам қоринни очиб юриш ва калта юбкалар – ҳаддан ташқари совқотиш ва жинсий соҳада яллиғланиш касалликлари пайдо бўлишига олиб келади. Агар бундай яллиғланиш жараёнлари вақтида аниқланмаса ва даволанилмаса, улар сурункали босқичга ўтади ва натижада бепуштлик юзага келади. Қизларнинг синтетик матолардан ички кийим, хусусан, «стринги» кийиши хавотир уйғотади. «Стринги» – бу, айниқса, калта юбкалар билан бирга физиологияга ва гигиенага ўта зиддир. Бундай либосда исталган бир нопок жойга ўтиришнинг ўзи етарли – дарҳол қандайдир инфекция, вульвит юктириб олиш мумкин, ҳаддан ташқари совқотиш ҳақида эса гапирмасак ҳам бўлаверади.
– Лекин бу маммо тиббий эмас, балки оилавийдир: оналар қизларини саломатликка зиён етказмайдиган ҳолда қандай кийиниш лозимлигини ўргатмаган …
– Амалиёт шуни кўрсатадики, ҳозирги оналарнинг ўзларини ҳали узоқ вақт ўқитиш ва яна ўқитиш керак. Янги туғилган чақалоқлар гоҳида кунига 24 соатлаб «памперс»да юриши қизларнинг репродуктив саломатлигига катта зиён етказади. Айрим оналар ҳаттоки улардан такрорий фойдаланиш учун шу «памперс»ларни иситиш батареясида қуритишга ҳаракат қилади! Мунтазам памперсда юриш эса бу ҳақида гапириш урф бўлмаган касаллик  – синехияга (жинсий лаблар битта бўлиб қўшилиб кетиши) олиб келади. Лекин бу касаллик мавжуд ва тобора кенг тарқалмоқда. Биринчи навбатда, оналар қиз болаларда касаллликларнинг олдини олиш ҳақида, уларнинг гигиенаси ҳақида, ҳайз вактидаги гигиена ҳақида билишлари ва қизларига гапириб беришлари керак. Чунки агар қиз бола гинеколог ҳузурига биринчи марта 18 ёшга тўлгандагина келса, бу ҳақида у билан суҳбатлашишга кеч бўлади.

Аёллик йўли

– Дарвоқе, болалар гинекологига ташриф ҳақида. Ҳамма билади: катта ёшдаги аёллар профилактика мақсадида бир йилда бир марта гинекологга кўриниши керак. Қиз болаларчи?
– Россия федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига мувофиқ режалаштирилганидек, қизларни тиббий кўрикдан ўтказамиз. Бу бир неча марта содир бўлади – 3 ёшда, 7 ёшда, 12 ёшда ва 14 ёшдан 17 ёшгача ҳар йили. Бундай профилактик текширувлар ота-онанинг розилиги билан ўтказилиши керак, лекин ҳар доим ҳам уларнинг иштирокида эмас.
– Тахмин қилиш мумкинки, ҳамма ота-оналар ҳам бунга розилик бермайди.
– Ҳа, менталитетга қарши курашиш қийин. Айрим ота-оналар қизлар гинекологик креслода текширилади деб ўйлаб, рад қилишади.
– Аслида бундай эмасми?
– Йўқ, албатта! Бу ҳолатда бизга уларнинг бокиралиги муҳим эмас. Қизлар жинсий ривожланишнинг бузилиши бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида текширувдан ўтказилади. Кистани аниқлаш мақсадида қорин пайпасланади. Ички тос аъзоларининг ультратовуш текшируви амалга оширилади. Агар қандайдир муаммолар аниқланса, бундай кизлар диспансер гуруҳига киритилади ва улар билан алоҳида ишланади. Профилактик кўриклар кўплаб касалликларни илк босқичидаёқ аниқлашга ва даволашни ўз вақтида бошлашга имкон беради.

Вақт даволамай қўйганда

– Ота-оналар учун қизини болалар гинекологига кўрсатиши кераклигидан хабар берадиган биринчи сигнал нима?
– Оналарнинг энг тарқалган хатоси – ўсмирларнинг оғриқли ҳайздан шикоятига эътибор бермаслигидир. Кўпчилик қизларига қарата «Катта бўлсанг – ҳаммаси ўтиб кетади» деб қўя қолади. Лекин ўтиб кетмайди. Сурункали оғриқ синдроми ривожланиши мумкин, бу эмоционал оғишларга ва моддалар алмашинувининг бузилишига олиб келади. Оғриқ, масалан, эндометриоздан далолат бериши мумкин, бу касаллик тухумдонлар кистасига олиб келади ва кўпинча бепуштлик сабабчиси бўлиши мумкин. Шу сабабли, агари қизингиз оғриқдан шикоят қиладиган бўлса, шифокорга бориш керак ва у оғриқ сабабларини аниқлаб, тўғри даволаш йўлини топади. Болалар гинекологига ташриф буюришнинг сабаби қичишиш, ёниш, қизариш, тошмалар, жинсий аъзолар терисида шиш каби ҳосилалар, қонли, шу жумладан, турли зичликдаги ажратмалар, қорин шакли ва ҳажмининг ўзгариши бўлиши керак. Қиз болада мутахассис эътиборини талаб қиладиган кўплаб патологик ҳолатлар бўлиши мумкин.
– Болалар гинекологини қаердан топиш мумкин?
–Бугуни кунда бундай шифокорлар Волгоград шаҳар болалар поликлиникаларида ёки аёллар маслаҳатхоналарида ва қишлоқ туманлари марказий шифохоналарида мавжуд. Уларга тортинмасдн мурожаат қилинг!

ДИҚҚАТ!

Болалар ва ўсмирлар касалликларининг тахминан 60%и бола кўришга таҳдид солиши мумкин
Юқумли касалликлар. Уларнинг орасида ҳам бепуштликка олиб келадиган касалликлар бўлиши мумкин, масалан, сувчечак, тепки ва ҳ.к.
Умумий соматик касалликлар. Юрак-қон томир тизими, буйрак, жигар, диабет билан боғлиқ муаммолар нафақат тананинг ҳолатини ёмонлаштиради, балки гормонал фонни бузади ва бу репродуктив саломатликка таъсир қилмаслиги мумкин эмас.
Туғма касаллклар. Кўп шифокорлар кўп ҳолларда бепуштлик эрта болаликдан келиб чиққан, деб ишончи комил бўлади. Ва бу ўғил болалар ва қиз болалар учун ҳам амал қилади.
Дори-дармонларни қабул қилиш. Уларнинг баъзилари репродуктив функцияга жуда кучли таъсир кўрсатади. Буларга: кортикостероидлар, антиконвулсантлар, антидепрессантлар, транквилизаторлар ва нейролептиклар киради.

Абу Муслим таржимаси