Мақолалар
Шифокорлар: Муслима аёллардан ўрнак олинг!
- Подробности
- Бўлим: Муносабат
- Чиққан санаси: 17 Апрель 2018
- (Нашр қилинган санаси)
Кунлар исиши билан аёллар устидаги либосларини деярли ҳаммасини ечиб ташлашга бошлаяптилар. Кўчада ҳижоб кийган муслима аёлни кўрганлар унинг ортидан “Бунақа кийимда қандай қилиб юриб бўлади? Наҳотки иссиқлаб кетмаган бўлса?” дея ҳайрон бўлиб қоладилар. Бироқ шифокорлар уларнинг фикрига қўшилмайдилар ва айнан ёпиқ либос иссиқдан яхши ҳимоя қилади, дея таъкидламоқдалар.
Парҳезшунос шифокор Надежда Мельничук барча аёлларга муслималардан ибрат олишни тавсия қилади.
Жазирама иссиқда асло ечина кўрманг: Бирлашган Араб Амирлиги аҳолисидан ибрат олинг – либос иложи борича тананинг барча аъзоларини ёпиши керак, - дейди у. – Бундан ташқари, жазирама иссиқда албатта бошга бирор нарса кийиб олиш керак – кепка бўладими, панама ёки шляба ёки рўмол. Агар бошдан иссиқ ўтса, офтоб уриши мумкин.
Қуёшдан нафақат бошни, балки сочни ҳам тўсиш керак, негаки иссиқ ҳаво ва қуёш нури соч толалари учун хавфли саналади.
Юқори ҳарорат таъсири остида сочлар жадал равишда намликни йўқотади,сезиларли даражада қуруқшайди. Ультрабинафша нурлари сочнинг устки қобиғи – кутикулага шикаст етказади. Шикастланган кутикула тўла ҳолда ўзининг ҳимоя функциясини бажара олмай қолади, сочлар қуруқшаб, ўзининг эгилувчанлик хусусиятини йўқотади, соч учида синиқлар пайдо бўлади. Ультрабинафша нурлари таъсири остида сочларнинг бўёқ пигментлари парчаланади, шунинг учун сочнинг ранги ўчишга бошлайди, - дейдилар “Грин-Мама” компаниясининг косметолог экспертлари.
Шифокорлар табиий толалардан тайёрланган кенг либосларни танлашни тавсия қиладилар, бундай либослар терини зарарли қуёш нурларидан ҳимоя қилади, ҳар қандай шабоданинг баданни совутишига имконият беради. Тор либос аксинча, тананинг ортиқча исиб кетишига олиб келади.
“Қуёш остида ечиниб юриш ҳам гипертермиянинг келиб чиқишига сабаб бўлади. гап шундаки, иссиқ ҳароратда тана терлайди, тер эса терини совутади. Очиқ қуёш нури остида тер буғланиб кетса, бадан қизиб кетади. Либос эса тернинг буғланиб кетишига йўл бермайди ва шу билан танани совутади”, - дейишади Би-Би-Си суратга олган “Тирик қолиш сирлари” ҳужжатли фильмининг муаллифлари.
“Хавотирли ери шундаки, фермент тизимларининг деярли ҳаммаси битта беқарорлик нуқтасига (лабильная точка) мослашган бўлиб, у 37 даража атрофида, - дейди трансфузиолог шифокор Андрей Звонков. – Тананинг қизиши ўша заҳотиёқ барча биохимик жараёнларни фаоллаштириб юборади ва бу соғлиққа салбий таъсир кўрсатади. Агар тана қизиши кучайиб кетса, ҳужайралардаги процесслар тўхтаб қолади ва организм ўлади. Афсуски, иссиқдан ўлган оранизмни қайта жонлаштириш жуда қийин кечади.
Иссиқдан қизиш қоннининг қовушоқлигини кўтариб юборади. Организм ҳароратни 37 даражадан кўтармасликка ҳаракат қилиб, фаол равишда тер ажратади. Кўп сув йўқотилади, қон қуюлиб кетади ва тромбоз келиб чиқиш хавфи кучаяди. Бу ҳолат айниқса сурункали шамоллашдан азият чекаётган ва кам ҳаракатланадилан офис ходимлари учун хавфли”.
Бундан ташқари, қуёш нурлари терининг муддатидан аввал қаришига олиб келади.
- Тери ўзига хос “пружина” вазифасини ўтовчи эластин ва коллагенлар туфайли эгилувчанлик хусусиятини сақлаб қолади. Коллаген ишлаб чиқарадиган ўзига хос фермент қуёш нури остида уни парчалай бошлайди, - дея тушунтиради “Здоровье” кўрсатувининг бошловчиси Елена Малишева.
Шунингдек, жазирама иссиқда сувсизланиш натижасида ажин пайдо бўлиш жараёни тезлашади. Намликни йўқота бошлаган тери пўст ташлай бошлайди, ажинлар чуқурлашиб боради.
Шунинг учун муслима аёллар таналари ва юзларини кенг либослар остида яшириб, илм-фан нуқтаи назаридан мутлақо тўғри иш тутадилар ва бунинг ортидан узоқ вақт давомида ёш ва гўзал бўлиб қоладилар.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар