Мақолалар
Разоъ
- Подробности
- Бўлим: Фарзанд
- Чиққан санаси: 11 Апрель 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Ҳозирги кунда жамиятимиздаги долзарб масалалардан бири - разоъдир. Халқимиз узоқ йиллар давомида жоҳилият таъсири ва тазйиқи сабабли разоъ масалаларидан бехабар қолиб, бу муҳим жиҳатга эътиборсизлик ва лоқайдлик қилиб келгани сир эмас.
Хусусан, туғруқхоналарда кам сутли оналар чақалоғи кўп сутли оналарга эмиздирилар ёки уларнинг сути ҳамширалар томонидан бошқа болаларга бериларди. Шунинг учун бу масаланинг қанчалик жиддий ва муҳим эканини чуқур англашимиз зарур.
Разоъ сўзининг луғавий маъноси «сут эмизмоқ» дегани. Шариатда боланинг бошқа аёл кўкрагидан икки ярим ёшгача бўлган пайтида сут эмиши ва унинг хукм-лари билан боғлиқ масалалар тушунилади. Демак, чақалоқ икки ярим ёшгача бўлган вақтида онасидан бошқа аёлни эмса - хоҳўзи эмсин, хоҳ ичирилсин - разоъ хукми собит бўлади. Сут миқдорининг фарқи йўқ. Бир томчи сут бўлса ҳам боланинг қорнига етиб борса, кифоя. Агар қорнига етиб бормаса, разоъ собит бўлмайди.
Разоънинг ҳукми бундай: бегона аёлнинг сутини эмган чақалоққа ўша аёл - она, у аёлнинг эри - ота хукмида бўлади. Чунки аёлнинг сути эридандир. Сут эмган бола шу эр-хотиннинг асл фарзандларидек ҳисобланиб, қавм - қариндошлари ҳам бу болага маҳрам бўлади. Сут эмган бола ўғил ёки қиз бўлишидан қатъи назар, уларга никоҳланиши мутлақо мумкин эмас.
Агар сут эмган бола катта бўлиб, уйланса, эру хотин, фарзанду набираларининг ҳам сут эмизган аёл ва унинг эрига никоҳлари ҳаром бўлади. Зеро, сут эмган бола ўғил бўлса, унинг хотини буларга келин, агар қиз бўлса, унинг эри куёв, фарзандлари набира ҳисобланади. Аммо сут эмган боланинг бошқа қариндошлари бегона хукмидадир.
Мазкур масалалар қуйидаги форсча байт ва ўзбекча шеърда гўзал шаклда ифодаланган.
Байт:
Аз жониби ширдеҳ ҳама хеш шаванд
Ваз жониби ширхора завжону фурўъ.
Сут эмизган жонибидин хеш бўлгайлар бари,
Яъни сут берган эри бирла анинг фарзандлари.
Иккиси волидайни ҳам алар сингиллари,
Ҳам иковини ако ҳам уко дилбандлари,
Ушбулар эмгучига бўлгусидир маҳрамлари,
Сут эмгон жонибидин эр-хотин фарзандлари,
Ул баён бўлганлари бўлгай булар маҳрамлари.
Демак, разоъ туфайли сут эмизган аёл, унинг эри, фарзандлари, эр-хотиннинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари сут эмган болага маҳрам ҳисобланадилар.
Мазкур ёшдаги болани икки йўлининг биридан аёл сути билан ҳуқна (клизма) қилиш ё эркак кишининг сутини ёш болага ичириш ёки аёл сутини овқатга қўшиб бериш ёхуд қулоғига томизиш разоъ ҳукмини собит қилмайди (Фатовойи Оламгирий).
Агар аёл сути таомдан бошқа нарсаларга, масалан, сувга, сутга ёки дорига аралаштириб ичирилса, бу ҳолда қайси бирининг кўплигига эътибор қилинади: аёл сутининг миқдори кўп бўлса, разоъ собит бўлади, оз бўлса, собит бўлмайди.
Бурундан томизилган сут ҳам разоъ ҳукмини собит қилади, чунки сут бурун орқали ошқозонга бориб, озиқ бўлади.
Эрга тегмаган қизнинг сути ва ўлган аёлнинг сути ҳам разоъни собит қилади.
Икки ярим ёшдан ўтган болаларда ва ундан юқори неча ёшда бўлмасин, ҳар қандай аёлнинг сутини қай ҳолда ичса ҳам, разоъ собит бўлмайди. Билмоқ лозим-ки, аёлга бошқа болани эмизиш зарурати туғилса, албатта эрининг розилигини олиши шарт. Шунингдек, аёллар бу масалага эътиборсизлик қилмасликлари ва тўғри келган болага сут беришдан эҳтиёт бўлишлари лозим. Валлоҳу аъламу биссавоб.
Муҳаммад Шоҳмуродзода, Фазлиддин Кароматуллоҳларнинг
"Исломда никоҳ ва оила" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар