Мақолалар
Суррогат оналик эпидемияси
- Подробности
- Бўлим: Муаммолар
- Чиққан санаси: 12 Март 2019
- (Нашр қилинган санаси)
Суррогат оналик бу – ёрдамчи репродуктив технология бўлиб, бунда аёл киши унинг учун биологик нуқтаи назардан бегона бўлган, туғилганидан кейин унинг генетик ота-онасига тарбиялаш учун топшириладиган ва ҳуқуқий жиҳатдан айнан улар унинг оиласи саналадиган болага ҳомиладор бўлишга (пул эвазига ёки савоб йўлида) розилик билдиради.
Охирги пайтларда суррогат оналик ғояларининг кўплаб издошлари - табиийки, асосан, бой одамлар орасида топилмоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, суррогат оналик ғоялари у қадар ҳам янги эмас, чунки кўпчилик одамлар доимо насл-насабни давом эттириш, яъни меросхўр ҳақида орзу қилганлар.
Эрамиздан аввалги 18-асрда қадимги Вавилонда бепушт жуфтлик суррогат оналикка яқин бўлган дастурдан фойдалана олган. Хусусан, эр хотинининг розилиги билан уйига ундан бола туғадиган канизак олиб келиш ҳуқуқини қўлга киритган, бунда боланинг ота-онаси шу эр-хотин ҳисобланган. Канизак эса қўшимча имтиёзлар ва ижтимоий кафолатларни қўлга киритган, лекин бола тарбиясида иштирок этмаган ва кўпинча бола ҳам биологик онаси кимлигидан бехабар бўлган.
Қадимги Миср, Ассирия, Фаластин ва Румда ҳам шундай вазият кузатилган. Қадимги дунёда бу аёллар бепуштлигида ўз замонасининг бола кўриш борасида ягона имконияти, ёрдамчи репродуктив технология аналоги бўлган.
Худди шундай вазият ўрта асрларда Европадан тортиб Японияда ҳам қайд этилган: бутун қитъа бўйлаб эркак канизакдан (хотини бепушт бўлган тақдирда) бола кўриш ва бунда уни барча ҳуқуқларга эга бўлган қонуний фарзанди деб ҳисоблаш ҳуқуқига эга бўлган.
Қуллик институтининг йўқ қилиниши билан бу урф-одатлар аста-секинлик билан ўтмишда қолиб кетди, ноқонуний туғилган бола тушунчаси пайдо бўлди, ваҳоланки боланинг отаси зарурат ёки хоҳиш юзасидан уни меросхўр сифатида расмийлаштирши ҳуқуқига эга бўлган.
Аммо илм бир жойда тўхтаб тургани йўқ. 1790 йилда машҳур шотланд жарроҳи ва венеролог Жон Хантер (1728-1793) бепуштликни бартараф этиш мақсадида шприц ёрдамида эрининг спермасини хотиннинг қинига киритди ва шу билан тарихда биринчи сунъий уруғлантиришни амалга оширди. Натижада ҳомиладорлик юз берди ва соғлом бола туғилди. Шундай қилиб ёрдамчи репродуктив технологиялар сайёра бўйлаб юришни бошлади. Ушбу тадбирдан деярли 200 йил ўтгач, ЭКО дастури мувафаққиятли якун топди ва бу суррогат оналикка иккинчи умрни ҳадя этди.
Албатта, ҳар қандай эр-хотин, аввало, нафақат умумий бола ҳақида, балки генетик жиҳатдан умумий фарзанд ҳақида орзу қилади. Аммо айрим касалликлар аёлнинг хомилани кўтаролмаслиги, натижада ҳомиладорликнинг узилиши ёки бунинг мумкин эмаслигига олиб келади, чунки ҳомиладорлик аёлга асоратлар ёки ўлим каби хавф туғдиради. Суррогат оналик дастурини қўллаш дастлаб айнан шундай ҳолатлар учун режалаштирилган эди. Бу олижаноб мақсад ва вазифа эди, аммо вақт ўтиши билан устуворликлар ўзгариб кетди.
Дастлаб, суррогаталик оналикни энг қадимги усуллар каби амалга оширилган, яъни суррогат она биологик ўзининг боласини бағрида кўтариб юрган (сунъий уруғлантириш бепушт оиладан эрнинг инвиво-спермаси билан амалга оширилган). Бироқ, аёл билан шартнома тузиб, унинг хизматларига ҳақ тўлаган, ҳомиладорлик ва туғиш вақтида тўлиқ таъминлаган бепушт оила чақалоқнинг ота-онаси деб ҳисобланган.
Кейинчалик, ЭКО ва суррогат оналик дастурларининг аралашуви рўй бериб, бу суррогат она томонидан унинг учун биологик қондош бўлмаган болаларни туғишга имкон берди. Яъни, ЭКО ёрдамида чақалоқнинг биологик ота-онаси тухумидан ва сперматозоидидан инвитро олинган эмбрион ўтказилган.
Бироқ, бу дастур муаммосиз ишлаган деб бўлмайди. шундай ҳолатлар рўй берганки, суррогат она боладан ажралишни истамаган (бу, айниқса туғилган бола генетик жиҳатдан ўз боласи бўлган анъанавий дастурга тўғри келади). Ёки болани "буюртма қилган" оила ўзлари ҳомиладор бўлгани оқибатида ёки битта чақалоқ ўрнига икки ёки учта чақалоқнинг туғилиши, ёки боланинг генетик ёки жисмоний нуқсонлари ёки керакли жинсдаги бола туғилмаслиги туфайли рад этилган. Бироқ бундай ҳолатлар кўп эмас, аксарият ҳолларда муаммоларни, хусусан, суррогат оналик ҳуқуқи яхши ривожланган ва ҳақиқатда ишлайдиган мамлакатларда (АҚШ, Англия) ҳал қилинган.
Бироқ сўнгги пайтларда ўз фарзанди бўлишини истаган гомосексуаллар, ёлғиз эркаклар ёки аёллар (мустақил бола туға олмайдиган) ҳақида кўплаб хабарлар пайд бўлмоқда. Кўпинча бу етарли маблағга эга бўлган ва болага бўлган ҳуқуқларини Исроилда ёки АҚШда (ушбу масалалар бўйича қонунчилик энг тартибга солинган давлатлар) амалга оширадиган одамлардир. Аста-секинлик билан иш шу даражага етиб келдики, кўплаб бадавлат оилалар ўз фарзандларини туғиш учун суррогат оналик дастурини қўллаш ҳақида ўйлашга тушди. Бу кўпинча карьреасида узилиш бўлишини, қомати бузилишини истамайдиган ёки ҳомиладорлик ва туғиш билан ўзини қийнашни истамаган аёлнинг талабларига боғлиқ.
Бундай тенденция – боши берк йўлдир.
Дин одоб-ахлоқнинг асосий институти сифатида ЭКО ва суррогат оналикни қўллаш борасида узил-кесил фикр билдирмайди. Европа мамлакатларида католиклар айниқса кескин позиция эгаллаган (протестантлар ва православиеда либераллик даражаси юқорироқ), Ислом мамлакатларида бу ҳодисанинг жоизлиги ёки тақиқланиши ҳақида фикрлар қарама-қаршилиги мавжуд.
Лекин шунга қарамай, замонавий фатволарга кўра, ёрдамчи репродуктив технологияларининг бир қисмига исломда рухсат этилади. Чунончи, белгиланган мезонларга жавоб берадиган технологиялар жоиздир, холос.
Биринчидан. Сунъий уруғлантиришда фақат эрнинг спермаси ва хотиннинг тухумҳужайрасидан фойдаланишга рухсат этилади.
Иккинчидан. Эр ва хотиндан уруғлантирилган тухум ёки лаборатория шароитида олинган эр спермасини хотиннинг тухумини унинг (яъни, хотиннинг) ўз бачадонига жойлаштирилса, рухсат этилади.
Учинчидан. Эрнинг спермаси ёки хотиннинг тухумҳужайраси алмаштириб ёки бошқа эркакнинг уруғи билан аралаштириб қўйилгани борасида озгина гумон пайдо бўлса ҳам, ТАҚИҚЛАНАДИ.
Учала шартга риоя қилинган ҳолатда рўй берган ҳомиладорликка нисбатан барча диний қоидалар, шу жумладан, ажралиш ёки эрининг ўлими оқибатида идда муддати, қондошлик муносабатлари, мерос ва бошқалар амал қилади.
Олинган эрнинг спермаси ва хотинининг тухумҳужайрасидан бўлган эмбрионни ривожлантириш учун бошқа аёлнинг бачадонига ўтказиш ТАҚИҚЛАНАДИ, ҳаттоки бу аёл ҳалиги одамнинг иккинчи, учинчи ёки тўртинчи хотини бўлса ҳам. Қуръонда шундай дейилади: "... сизларни бувак ҳолингизда чиқарамиз..." (Сура ал-Ҳажж, оят 5).
Бу оятда Аллоҳ оналикни айнан аёлнинг, яъни қонуний онанинг бачадонида ҳомила пайдо бўлиши ва ривожланишининг натижаси қилиб кўрсатиб қўйган. Оналик бўлинмас бир бутун яхлитликдир.
Интернетда олинган маълумотлар асосида
Абу Муслим таёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар