1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мусулмон шахс аёли билан зийрак ҳолда муомала қилади

Чинакам онгли мусулмон доимо аёли билан зийрак ҳолда муомалада бўлади. Эр аёлининг туйғуларини риоя қилган ҳолда, унинг яқинларидан бирортасига ёмонлик етказмайди, қаттиқ сўз айтмайди. Шундагина у аёли томонидан ҳурмат кўради, аёли ҳам эрига озор берадиган ёки унинг яқинларига озор етказадиган нарсаларни айтмайди.
Яна у эр аёлининг унга омонат айтган сирларини ёйиб шарманда қилмайди. Чунки мана шундай ишларда бепарво бўлиш кўпинча эр-хотин ўртасидаги ихтилоф вулқонини келтириб чиқаради, ўртадаги дўстлик шуьласини ўчиради.
Мусулмон эр, модомики соф Ислом чашмасидан ичган, унинг тўғри ва олий одоби билан одобланган экан, юқоридаги салбий ҳолатларни келтириб чиқармайди.

Муҳаммад Али Ҳошимийнинг
"Мусулмон ахлоқи" китобидан

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 75 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ