1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Истиҳоза боби

 Истиҳоза қонининг таърифи

У ҳайз ва нифос қони сингари одатий вақтлардан бошқа вақтда, бирор бир касаллик ва жароҳат туфайли бачадоннинг бошланғич қисмидаги томирдан сизиб чиқувчи қон бўлиб, у томир «озил» деб ҳам аталади. Аёллардан ҳайз муддатига, яьни тўққиз ёшга етмасидан ёки ҳайзнинг энг оз муддатидан (уч кундан) кам бўлган ёки ҳайзнинг кўпи - ўн кундан ёки нифоснинг аксари - қирқ кундан ёки одат кунларидан ўтиб, ҳайз муддатининг кўпи - ўн кундан ҳам ўтиб кетган, ёки бизнинг мазҳабимизга биноан ҳомиладор аёл кўрган қондир».

Истиҳоза қонини кўрувчиларнинг турлари

Мубтадаъа - биринчи бор ҳайз ёки нифос қонини кўриб, қони уларнинг аксар муддатида ҳам тўхтамай, давом этган аёл;
Муътода - балоғатга етганидан сўнг лоақал бир марта бўлса ҳам саҳиҳ қон ва саҳиҳ покликни ёки иккисидан бирини кўрган аёл, яъни қонда ҳам, покликда ҳам одати бор аёл;
Саҳиҳ қон ва саҳиҳ поклик кўрган аёлнинг мисоли: уч кун қон, сўнг ўн беш кун поклик, сўнг қон келишда тўхтамай давом этган.
Фақат саҳиҳ қонни кўрганнинг мисоли: беш кун қон, ўн беш кун поклик. Бир кун қон, сўнг ўн беш кун поклик, сўнг қон тўхтамай давом этган.
Фақат саҳиҳ покликни кўрганнинг мисоли: муроҳиқа, яъни ҳайз кўриш ёшига яқинлашиб, ҳали ҳайз кўрмаган қиз ҳомиладор бўлиб, фарзанд туғса, қирқ кун нифос кўрганидан сўнг ўн беш кун пок бўлса, сўнг қон келишида давом этса.
Золла - ҳайз ёки нифоснинг ададини ёки вақтини унутиб қўйган аёл.
Мубтадаъа - биринчи бор ҳайз ёки нифос қонини кўриб, қони уларнинг энг кўп муддатида ҳам тўхтамай давом этган аёлнинг ҳукми.

Бу тоифа аёллар икки турга бўлинадилар.
1. Ҳайз билан балоғатга етувчи;
2. Ҳайз кўрмасдан, бир йўла ҳомила билан балоғатга етувчи.
Биринчи тоифа аёллар 3 гуруҳга бўлинадилар:
а) биринчи бор ҳайз қонини кўриб, қон 10 кундан ортиқ давом этса, ундан ортиғи истиҳоза, яъни касаллик қони дейилади.
Бунда аёлнинг ҳукми: 10 куни ҳайз, 20 куни поклик бўлади. Фарзанд кўрганида 40 кундан кейин ҳам қон тўхтамаса, 40 куни нифос бўлади.
б) фосид қон ва фосид поклик кўрди, сўнг қон келишда давом этди.
Бундай аёлнинг ҳукми: фосид қон билан фосид покликнинг йиғиндиси 30 кундан ошмаса, аввалги суръат каби бўлади. Яъни фосид қоннинг бошлани-шидан 10 куни ҳайз, 20 куни поклик бўлади.
Масалан, 1-санадан 11 кун қон келди. Сўнг 12-кундан 26-кунгача пок бўлса, сўнг қон келишда давом этса, аввалдан 10 куни ҳайз, қолган 20 куни поклик, деб ҳукм қилинади. 10 кун қон - фосид қон, 26-кунгача бўлган 16 кун поклик - фосид покликдир (аввали қон билан бошлангани учун). 26-кундан бошлаб 30-кунга қадар бўлган 4 кун поклик ҳисобланади. Ҳамда бу кунлардаги қолдирилган намозларнинг қазоси фарз ҳисобланади.
Агар фосид қон билан фосид покликнинг йигин-диси 30 кундан зиёда бўлса, фосид қоннинг бошланишидан 10 куни ҳайз, покликдан кейинги қон тўхтамай келишни бошлаган кунгачаси эса поклик бўлади. Ундан кейинги 10 кун ҳайз, 10 кундан кейинги қон тўхтамай келишни бошлаган кунгачаси поклик бўлаверади.
Масалан, 1-санадан 11 кун қон келди. Сўнг 12-кундан кейинги ойнинг 1-санасигача пок бўлди. Ундан сўнг 2-кундан қон тўхтамай кела бошласа, қон тўхтамай келишни бошлаганидан 10 куни ҳайз, 21 кун поклик бўлади. Қон тўхтамай келаверса, шу ҳукм давом этади.
в) саҳиҳ қон ва фосид покликдан сўнг қон тўхтамай келишда давом этса, бундай аёлнинг ҳукми: қон саҳиҳ бўлгани учун одатда ҳайз кўрадиган аёллар ҳукмида бўлади. Шунинг учун биринчи бор покликка қадар кўрган қони ҳайз бўлиб, ҳар ойда шунга мувофиқ бўлаверади. Ойнинг қолгани эса поклик бўлади.
Масалан: 5 кун қон, 15 кун поклик, сўнг бир кун қон, 15 кун поклик, сўнг қон тўхтамай келишда давом этса, қон тўхтамай келишда давом этган кунидан 5 куни ҳайз, ойнинг қолган 25 куни поклик бўлиб давом этаверади.
Иккинчи тоифа (ҳайз кўрмасдан, бир йўла ҳомила билан балоғатга етувчи) аёллар 3 гуруҳга бўлинадилар:

а) саҳиҳ покликдан кейин қон келишда давом этса, бундай аёлнинг ҳукми: поклик саҳиҳ бўлганининг эътибори билан покликда одати бор аёл дейилиб, поклик тугаб, тўхтамай қон келишда давом этган кундан 10 куни ҳайз бўлади.
Масалан: ҳайз кўриш ёшига етган қиз ҳайз кўрмасдан туриб турмушга чиқди ва ҳайз кўрмасдан, бир йўла ҳомиладор бўлди. Фарзанд туғилгач, 40 кун қон кўрди. Сўнг 15 кун пок бўлди ва 16-кундан бошлаб қон тўхтамай кела бошлади. Бунда қон тўхтамай келишни бошлаган кунидан 10 куни ҳайз, 15 куни поклик бўлиб давом этаверади.

б) фосид покликдан кейин қон тўхтамай кела бошлади. Бундай аёлнинг ҳукми: 40 кун нифосдан кейин поклик 15 кунга етмасдан қон келишда давом этса, 20 куни поклик, 10 куни ҳайз бўлади.
Масалан: нифос кўрган аёл 40 кун ўтгач, қон тўхтагач 14 кун ёки ундан камроқ пок бўлди. Сўнг қон келишда давом этди. Бунда нифос тугаган кундан бошлаб 20 куни поклик, 10 куни ҳайз деб ҳукм қилинади.
Масалан, 30 кун нифос кўриб, 15 кун пок бўлди, ундан кейин қон келишда тўхтамай давом этди. 30 кун нифосдан кейин 20 кун поклик, 10 куни ҳайз бўлади.
Масалан, нифосдан кейин 15 кун пок, 1 кун қон, сўнг 15 кун пок, сўнг қон келишда тўхтамай давом этса, нифосга ёпишган 31 куни поклик бўлади, қон тўхтамай кела бошлаганидан 10 куни ҳайз, кейинги 20 куни поклик бўлиб давом этаверади.

в) 40 кун нифосдан кейин қон келишда давом этса, бунинг ҳукми: 20 кун поклик, 10 кун ҳайз бўлиб айланаверади.

Истиҳозада одати бор аёлнинг ҳукмлари

Бу тоифа аёллар икки гуруҳга бўлинади:
1. Поклиги 6 ойдан кам одати бор аёл. Масалан: 5 кун ҳайз, 5 ой поклик одати бор аёлда 5 ой ўтгач, қон тўхтамай келишда давом этса. Бундай аёлнинг ҳукми: ҳайз ва покликдаги одати давом этаверади, яъни 5 кун ҳайз, 5 ой поклик.
2. Поклиги 6 ой ёки ундан кўп одати бўлган аёл. Масалан, 5 кун ҳайз, 6 ой поклиги бор аёлда қон тўхтамай келишда давом этса, бундай аёлнинг ҳукми: ҳайз одатга мувофиқ 5 кун, поклик борасида эса ихтилоф қилингандир.
а) 6 ойдан бироз кам;
б) одатга мувофиқ 6 ой. Агар 6 ойдан кўп, яъни 1 йил бўлса, 1 йил;
в) 20 кун;
г) 1 ой;
д) 2 ой.
Фатво шундай.

Одатининг кунини ва ададини унутган истиҳоза кўрувчи аёл ҳақида
Бундай аёл гумонининг ғолиби билан одатининг адади ва вақтини тайин қила олса, одати бор аёл каби, гумонига мувофиқ амал қилаверади. Гумони бирор тарафга мувофиқ келмасдан, иккиланиб қолса, агар ҳайзга кираётганида иккиланса, ҳар намозга таҳорат килиб, намозини ўқийверади. Агар ҳайздан чиқиш кунларида иккиланиб қолса, ҳар намоз учун ғусл қилади ва иккинчи намоз билан бирга аввалги намозни ҳам қайтариб ўқийди. Ҳайз бўлиши мумкин бўлган шубҳали кунларда яқинлик қилиш ҳаром саналади. Агар кунларнинг баъзиси поклик экани ёки баъзиси ҳайз экани аниқ бўлса, ўша кунларда ишончига мувофиқ ҳайз ва поклик ҳукмлари жорий бўлади.

Одатини йўқотган аёл 4 гуруҳга бўлинади:
1. Ададини ва вақтини унутиб қўйган аёл;
2. Ойнинг барчасида вақтини унутиб қўйган аёл;
3. Ойнинг баъзи кунларида вактини унутиб қўйган аёл;
4. Ададини унутиб қўйган аёл.
Ададини ва вақтини унутиб қўйган аёл
Таърифи: Ҳар куни «Бугун ҳайз куни эканми ёки поклик куни эканми», деб иккиланаверадиган аёл.
1-ҳукми: Бир неча ишларнинг ман бўлиши:
• Масжидга кириши;
• Қуръонни ушлаши, тиловат қилиши. Лекин намозда тиловат қилиши жоиз;
• Нафл намози ўқиш;
• Нафл рўза тутиш;
• Тавофи зиёрат ёки тавофи садрдан бирини қилиш;
• Эрига яқинлик қилиши;
2-ҳукми: Тавофи зиёрат ва тавофи садр қилиб қўйса, албатта, 10 кундан кейин тавофи зиёратни қайта қилиши. Тавофи садрни эмас (чунки тавофи садр ҳоизага вожиб эмас).
3-ҳукми: Фарз намозларининг аввалги икки ракъатида ва суннати муаккада ёки вожиб намозларнинг ҳар ракъатида Фотиҳа сурасидан кейин у билан қироат жоиз бўладиган миқдорда зам сура қўшиши.
4-ҳукми: Қунут ва бошқа дуоларни ўқиш жоиз.
5-ҳукми: Ҳар намоз учун ғусл қилади.
6-ҳукми: Сажда оятини эшитганда, ўрнидан турмасдан, ўша заҳоти сажда қилиб олса, сажда соқиг бўлади, бордию бироз муддатдан кейин сажда қилса, 10 кундан кейин қайта сажда қилиши лозим бўлади.
7-ҳукми: Рамазоннинг барча рўзасини тутади, бир кун ҳам қолдирмайди. Ҳайз кунлари қолдириши керак бўлган рўзалари кейинроқ баён қилинади.
8-ҳукми: Бирор намозни қолдирса, қазосини ўқигач, 10 кундан сўнг қайта ўқийди.
Ойнинг барчасида вақтини унутиб қўйган аёл
Таърифи: Ҳайзнинг адади эсида бўла туриб, неча кун покликдан кейин кўриши ёдида эмас. Бундай аёл ҳар кунни поклик ёки ҳайз деб ўйлаб, иккиланаверади.
Ҳукми: Барча ҳукмларда вақтини ва ададини унутиб қўйган аёл кабидир. Лекин фарқи шуки, юқорида ҳайз 10 кун деб эътиборга олинган эди, бу тоифа аёлларда эса адади ёдида бўлгани учун ҳайз кунлари аниқ бўлади.
а) Масалан, ҳайз кунлари 9 кун бўлиб, бошланиш вақти кечки пайт экани эсида. Бу аёл рўза тутмоқчи бўлса, 1 ой рўза тутганидан сўнг 18 кунини қазо қилади.
Агар ҳайзи кундузи бошланиши эсида бўлса, рўзанинг 20 кунини қазо қилиши вожиб бўлади. Шунингдек, ҳайз кунларининг адади камайган сари рўзанинг қазоси ҳам камайиб бораверади. Ҳайз 9 кундан 1 кун кам бўлса, рўза 2 кун кам бўлади. Бу ҳукм аёл ҳар ой бир бор ҳайз кўриши ёдида бўлгандаги суръатдадир.
б) Масалан, ҳайзнинг адади ёдида, лекин неча кун пок бўлиши ёдида эмас. Бу суръатда эҳтиётан 15 кун поклик, сўнг ёдидаги одатича муддат ҳайз бўлиб давом этаверади.

Ойнинг баъзи кунларида вақтини унутиб қўйган аёл

Таърифи: Неча кун ҳайз кўриши ёдида, шу билан бирга ҳайзни ойнинг аввалида ёки иккинчи ўн кунлик ёки учинчи ўн кунликда келиши ҳам ёдида, лекин ўша ўн кунликларнинг қайси санасидан бошланиши ёдида эмас.
Бу тоифа аёллар икки гуруҳга бўлинадилар:
а) ҳайз одати ойнинг аввалида ёки ўртадаги, ёки охирги ўн кундалиги аниқ, адаштириб қўяётган кунлари ҳайз кунларидан 2 ёки 3 баробар кўп, яъни ҳайзда-ги одат куни 3 кунлиги ёдида-ю, лекин 10 кунликнинг қайси кунидан бошланиши ёдида эмас. Бу тоифа аёл 10 кунликнинг қайсидир бир кунини «Бугун ҳайз куним», дейишга ишончи комил эмас.
Ҳукми: Бу аёл унутилган вақтининг аввалидан, яъни 10 кунликнинг аввалидан бошлаб, ҳайз одатича бўлган кунларда ҳар намозини таҳорат қилиб ўқийди. Ундан кейин вақтини унутганининг охири, яъни 10 кун-ликнинг охирги кунларигача ҳар намозга ғусл қилиб, аввалги намозини қўшиб қайта ўқийди.
Масалан: Ҳар ойнинг охирги 10 кунлигида 3 кун одат қонини кўрадиган аёл 21, 22, 23-кунлар ҳар намозга фақат таҳорат қилиб намоз ўқийди. Ҳамда 24-кундан бошлаб 10 кунликнинг охирига қадар ҳар намозга ғусл қилиб намоз ўқийди.
Энди агар одат қонининг қайси пайт тугаши маълум бўлса, мисол учун, аср вақтида тугаши маълум бўлса-ю, қайси кунлиги маълум бўлмаса, бу аёл юқоридаги суръатдан фарқли ўлароқ, 24-кундан охирги 10 кунликкача фақат аср намозини ғусл билан, шом, хуфтон, бомдод ва пешин намозларини эса фақат таҳорат билан ўқийди.
б) ҳайз одати ойнинг аввалида ёки ўртадаги ёки охирги ўн кундалиги аниқ, адаштириб қўяётган кунлари ҳайз кунларидан 2 ёки 3 баробар кўп эмас, яъни ҳайздаги одат куни 6 ёки 7 кунлиги ёдида-ю, лекин 10 кунликнинг қайси кунидан кўра бошлаши ёдида эмас. Бу тоифа аёл 10 кунликнинг қайсидир бир кунини «Бугун ҳайз куним», деб ишонч билан айта олади.
Ҳукми: Бу аёл қайси кунларини «Бугун ҳайз куним», деб ишонса, шу кунларида намозларини тўхтатиб туриши вожибдир. Ҳамда шу кунидан аввалги кунларда ҳар намозини таҳорат қилиб, шу кунидан кейинги кунларда эса ҳар намозини ғусл қилиб ўқийди.
Масалан: Ҳар ойнинг охирги 10 кунлигида 6 кун одат қонини кўрадиган аёлга 25 ҳамда 26-кунлари ҳайз куни экани маълум бўлса, бу тоифа аёллар шу икки кунда ҳайз ҳолатида сақланиш керак бўлган амаллардан сақланиши, уларни қилмаслиги лозимдир. Ҳамда 21, 22, 23, 24-кунларда фақат таҳорат билан намоз ўқийди. 27-кундан ой охирига қадар эса ҳар намозига ғусл билан киришади.

Фақат ададини унутиб қўйган аёл
Таърифи: Ҳайзининг қайси вақтдан бошланиши-ни ёки тугашини биладиган, лекин ададини билмайдиган аёл.
Бунинг икки кўриниши бордир:
1. Ҳайзининг қачон тугаши маълум, лекин неча кун ҳайз кўриши маълум эмас.
Ҳукми: Тугаш куни бор бўлган 10 кунликдан аввалги 20 кун поклиги аниқ бўлгани учун қон кўрмаётган аёллар каби иш тутаверади. Ҳайз қайси кундан бошла-ниши номаълум бўлгани учун 20 кун покликдан кейинги 7 кун ҳар намозга таҳорат қилиб киришади. Қолган 3 кунни эса ҳайздан экани аниқ бўлгани учун ҳоизалик ҳукми жорий бўлади.
Масалан: ойнинг 30-куни қон тугаши маълум, лекин унгача неча кун ҳайз кўриши маълум эмас. Бунда шу ойнинг ичида 1-кундан 20-кунгача поклиги аник ва бунда покиза аёллар сингари бўлади. 21-дан 27-гача ҳайзга кирганлиги ёки кирмаганлигида иккиланиш бор бўлгани учун ҳар намозни янги таҳорат билан ўқийди. 28, 29, 30-кунларнинг эса ҳайз экани аниқ бўлгани учун бу кунларда ҳоизаларга оид ҳукмлар жорий бўлади.
2. Ҳайзининг қачон бошланиши маълум, лекин 10 кун мобайнида қайси куни тугаши маълум эмас.
Ҳукми: Бошланишидан аниқ 3 куни ҳайздир. Шунинг учун бу кунларда ҳоизаликнинг барча ҳукмлари жорий бўлаверади. Ундан кейин эса ҳайздан чиққан ёки чиқмаганлиги эътиборидан ҳар намозни ғусл қилиб ўқиши зарурдир.
Масалан, бир аёлнинг 21-кундан ҳайз кўриши маълум, лекин неча кун кўриши, адади маълум эмас. Бу аёл учун 21, 22, 23-кунлар аниқ ҳайз кунлари бўлиб, бу кунларда ҳоизага жорий бўладиган ҳукмлар жорий бўлади. 24-дан то 30-гача ҳар намоз учун ғусл қилиши зарурдир ҳамда ойнинг 1-сидан то 20-сига қадар аниқ ишонч билан таҳоратли ҳолда намоз ўқийди.

Пошшохон Эшонхон қизининг
«Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар, китобидан

Ҳозир сайтимизда 188 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ