Сайт бўлимлари
Ҳомиладорликнинг 15 – ҳафтаси
- Подробности
- Бўлим: Ҳомиладорлик тақвими
- Чиққан санаси: 01 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
БОЛАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Кичкинтойингиз бошида сочлар пайдо бўлди. Териси ҳали жуда нозик бўлиб, ранги пуштидан кўри қизғишга яқинроқ.
Ҳомилани ўраб турган сувлар суткасига 8 – 10 маротаба “янгиланади”! Бу уларни керакли кимёвий моддаларни сақлаган ҳолда (сув, минерал ва органик моддаларнинг нисбати) микроблардан ҳоли бўлишига ёрдам беради.
ОНАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Сизни Ҳомиладорлик вақтида гормонал ўзгаришлар сабаб хотирангиз ёмонлашганлиги безовта қилиши мумкин. Ҳаттоки энг ақлли, қобилиятли, тартибли ва мулоҳазали аёллар ҳам кутилмаганда муҳим учрашувларни ёддан чиқарганлигини, фикрини жамлай олмаётганлигини сезадилар. Яхшики, бу ҳолат вақтинчалик бўлиб, тезда ўтиб кетади.
Бундан хавотирга тушиш аҳволингизни янада мураккаблаштиради. Шунинг учун уни табиий ҳисоблаб, ҳазил туйғуси билан ёндошинг. Уйда ва ишда қилишингиз лозим бўлган ишларингизни ёзиб боринг. Бу сизни баъзи ташвишлардан озод қилади.
Ёдингизда бўлсин, сизнинг бу ҳолатингиз бутун ҳомиладорлик даврида (гормонал ўзгаришлар натижасида) ва фарзандингиз туғилганидан сўнг (чарчоқ сабаб) бир неча ҳафтагача давом этиши мумкин. У фақатгина болангиз туни билан уйғонмай ухлайдиган бўлганида ўтиб кетади.
Ҳомиладорликнинг иккинчи учойлиги аввалида кўпчилик аёлларда гормонал ўзгаришлар натижасида озгина бўғилиш, нафас қисиши кузатилади. Катталашган бачадоннинг диафраграммага босим ўтказиши сабаб чуқур нафас олиш борган сари қийинлашади. Ҳомиладор аёл учун бу табиий ҳол бўлганлиги учун бундан хавотирланиб безовта бўлиш керак эмас.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 92 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар