Сайт бўлимлари
Аёл иффати билан азиз
- Подробности
- Бўлим: Гўзаллик
- Чиққан санаси: 21 Май 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз бандаларига ҳидоят йўлини кўрсатган, зарра микдорича бўлсин, адашиш, тойилишга сабаб бўлувчи хунук ҳолатлар, ношаръий амалларнинг барчасидан огоҳлантиргандир.
Хусусан, бу нарса аёллар масалаларида, уларни эҳтиётлаш, барча ножоиз нарсалардан авайлашда мукаммал даражада чоралар кўриб қўйилган.
Ислом дини ўз муслималарини бамисоли кўз қора-чиғидек эҳтиёт қилади, либосларидан тортиб овозларигача маълум қоидага мувофиқ бўлишни амр этади. Бу маъно қуръоний оятлар билан собит бўлган. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари бизга ойдинлаштириб берган.
Кишиларнинг барчаси ҳам Қуръон ва ҳадисдан тўғри фойдалана олмасликлари инобатга олиниб, уларни олим-ларимиз, мударрисларимиз шарҳлаб-тушунтирадилар.
Ҳар бир масалани Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг халқимизнинг маърифатини ошириш йўлида олиб борган фаолияти даврийлигига кўра қараб чиқар эканмиз, энди зино масаласи, маҳрам-номаҳрамлик, зинога восита бўлувчи сабаблар ҳақида Қуръоний оятларнинг тафсири, далолати, илмий-фиқҳий ҳукмлари орқали маълумот беришга етиб келдик.
Қуйида аёлларга тегишли бўлган муҳим масалалардан - кўзни тийиш, зинога олиб борувчи сабабларнинг энг каттаси - номаҳрамлардан шариат кўрсатмасига биноан четланиш, либослардаги ҳукм, тақинчоқларини фақат маҳрамлар бор жойларда тақиш масалалари муолажа қилинган оятларни «Тафсири Ҳилол» воси-тасида ўрганамиз.
Аллоҳ таоло Нур сурасида шундай марҳамат қилади:
«Мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар. Эрларидан ё оталаридан, ё эрларининг оталаридан, ё ўғилларидан, ё эрларининг ўғилларидан, ё ака-укаларидан, ё ака-укаларининг ўғилларидан, ё опа-сиигилларининг ўғилларидан, ё аёлларидан, ё ўз қўлларида мулк бўлганлардан, ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчилардан, ё аёллар авратининг фарқига бормайдиган ёш болалардан бошқаларга зийнатларини кўрсатмасинлар. Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, зафар топсангизлар».
Ушбу оятда Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб, мўмина аёлларга кийим кийиш ва авратларини беркитиш борасида ўзларини қандай тутишлари лозимлигини баён қилиб беришни буюрмокда.
«Мўминаларга айт: «Кўзлариии тийсинлар...»
Мусулмон эркаклар каби, муслима аёллар ҳам номаҳрамларга шаҳват назари билан қарамасликлари лозимлиги ушбу оятдан тушунилади. Агар бехосдан назарлари тушса, кўзларини бошқа томонга буришлари керак. Чунки аёлларнинг эркакларга давомли назар солишлари ҳам ўртада фитна, ҳаром ишлар, зино келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Шунингдек, аёл киши бошқа аёлнинг авратига назар солиши ҳам ман этилади. Аёлнинг аёлга нисбатан аврати киндигидан тиззасигачадир.
Уламоларимиз Қуръони Карим оятларини ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини чуқур ўрганиб чиқиб, аёлларнинг эркакларга назар солишида енгил йўл тутилганини таъкидлашган.
Аёлларнинг бир жойда ўтириб олиб, номаҳрам эркакка ноўрин қарашлари ҳаром. Аммо кўча-кўйдаги ёки ҳаром бўлмаган ўйинлар ўйнаётган эркакларга узоқдан қарасалар, майли.
Имом Бухорий ва имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда зикр қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ийд куни хабашийларнинг масжиддаги ўйинларига қараб турганларида Оиша онамиз ҳам у зотнинг орқаларидан туриб, томоша қилганлар. Ул зот Оиша онамизни улардан тўсиб турганлар. Оиша онамиз ўзларига малол келгандагина қайтиб кетганлар.
Шу билан бирга, ўша пайтда аёлларнинг масжид, бозор ва бошқа жойларга боришларига рухсат берилган. Сафарларга чиққанлар. Табиийки, бу ҳолатларда эркакларни кўрадилар.
«...фаржларини сақласинлар...»
Бу ибора эркаклардаги каби, аёлларда ҳам икки маънони ифода этади: аёллар фаржларини ҳаром иш, зинодан сақласинлар ҳамда бировнинг назари тушишидан сақласинлар.
Аёл кишининг номаҳрам эркакларга нисбатан аврати юзи ва икки кафтидан бошқа бутун баданидир. Маълумки, муслима аёлга баданини номаҳрам эркаклардан тўсиб юриш Аллоҳ томонидан буюрилгандир. Мўмина-муслима аёл ўз шарафини сақлаш учун Аллоҳнинг амрига итоат этиб, авратини номаҳрам эркаклардан беркитмоғи керак. Шунингдек, кийим юпқа, баданга ёпишган ва тор бўлмаслиги ҳам зарур. Умуман, аёлларнинг либоси номаҳрам эркакларнинг эътиборини жалб қилмайдиган даражада бўлиши керак.
Имом Абу Довуд Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда опалари Асмо бинт Абу Бакр у зотнинг олдиларига юпқа кийим билан кирганларида, у ерда ўтирган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларини ўгириб олганлар ва: «Эй Асмо, аёл киши ҳайз кўрадиган бўлганидан кейин ундан мана бу ва мана бундан бошқа жойи кўринмаслиги керак», - деб, икки кафтлари ва юзларига ишора қилганлари айтилган.
Ибн Жарир Тобарий ўз тафсирларида Оиша онамиздан келтирган ривоятда у киши айтадилар:
«Олдимга она бир акам Абдуллоҳ ибн Туфайлнинг қизи зийнатланган ҳолда кирган эди. Расулуллоҳ келиб қолдилар ва юзларини ўгириб олдилар. Мен:
- Эй Аллоҳнинг Расули, бу она бир акамнинг қизи, ёш қиз, - дедим. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Аёл киши балоғатга етганидан кейин, ундан юзи ва мана бу жойларидан бошқа жойи кўриниши ҳалол эмас, - деб, ўз билакларини тутумлаб кўрсатдилар. Ушлаган жойлари билан кафтлари орасида яна бир тутумча жой қолди».
Ҳанафий мазҳаби уламолари аёл кишига юз ва кафтларини очиб юришга изн берар эканлар, юз ва қўлни зийнат-ламасдан, табиий ҳолда тутишни шарт қилиб қўядилар.
«...ва зийнатларини кўрсатмасинлар...»
«Зийнат» деганда чиройли кийимлар, тақинчоқлар ва аёллар ўзларини чиройли кўрсатиш учун ишлатадиган турли воситалар кўзда тутилади.
Исломда аёл кишига зеб-зийнат ҳалол қилинган. Чунки чиройли бўлишга уриниш ҳар бир аёлнинг табиатида бор. Аллоҳ уларни шундай қилиб яратган. Ҳар бир аёл чиройли кўрингиси келади. Замон ўтиши билан зийнат ўзгариши мумкин, аммо аёл кишининг зийнатга бўлган рағбати ўзгармайди. Ислом аёл кишидаги ушбу рағбатни эътиборга олади. Аёл кишига зийнатланишга рухсат беради. Шу маънода эркакларга ҳаром қилинган тилла, кумуш ва шойи-ипаклар аёллар учун ҳалолдир. Лекин Исломда ушбу зебу зийнатнинг таъсир доираси тартибга солинган. Аёлларнинг зеб-зийнатлари номаҳрам - бегона эркакларнинг кўзини ўйнатишга, шаҳвоний ҳисларини қўзғашга, фитна чиқишига ва зинога йўл очилишига сабаб бўлмаслиги керак. Бунинг учун аёл киши ушбу оятга амал қилиб, зийнатини номаҳрамлардан беркитмоғи лозим.
«...зоҳир бўлгани мустасно».
Яъни беркитишнинг имкони бўлмай қолганда гуноҳ эмас. Мисол учун, беихтиёр шамол турибми ёки бошқа сабабданми, зийнати зоҳир бўлиб, кўриниб қолса, гуноҳ ҳисобланмайди.
«Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар».
Яъни бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўкслари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин. Токи, уларнинг жамоли бегона кўзларга мўлжал бўлмасин, турли фитналар келтириб чиқармасин.
Имом Бухорий қилган ривоятда Оиша онамиз қуйидагиларни айтадилар: «Биринчи муҳожир аёлларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Аллоҳ «Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар» оятини нозил қилиши билан, дарҳол жилбоб - тўнларини йиртиб, рўмол қилиб ўрадилар».
Имом Абу Довуд қилган ривоятда эса Софийя бинт Шайбар розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтадилар: «Биз Оишанинг олдида ўтириб, Қурайш аёллари ва уларнинг фазилатларини зикр қилдик. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо: «Албатта, Қурайш аёлларининг фазли бор. Аммо мен, Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг Китобини тақсимлашда ва нозил бўлган нарсага иймон келтириш борасида ансорий аёллардан афзалини кўрмадим. Сураи Нурдаги «Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар» ояти нозил бўлганда, эрлари улар учун Аллоҳ нозил этган нарсани тиловат қилиб бердилар. Эркаклар ўз хотини, қизи, синглиси ва ҳар бир аёл қариндошига тиловат қилдилар. Бирорта ҳам аёл қолмай, ҳаммаси дарҳол тўнини олиб, бошига ёпди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларидан (намозда) худди бошларида қарға тургандек турар эдилар».
Шундай қилиб, Исломда гўзалликдан завқланиш ҳалол ва тўғри йўлга қўйилди. Аёлларнинг чиройи ва зебу зийнатлари бегона эркакларнинг ҳирсларини қўзғовчи эмас, балки ўзларининг жуфти ҳалолларига ҳалол завқ берадиган бўлди.
Шунингдек, аёлларга шаҳват билан қарамайдиган эркаклардан беркиниш шарт эмаслиги ҳам айтиб қўйилди.
Мўмина аёллар қасддан ёки бепарволик билан зийнатларини кўрсатиб юриши мутлақо мумкин эмас.
Қуйида аёллар эркаклардан қайси тоифаларидан бошқаларга зийнатларини кўрсатишлари мумкин эмаслиги зикр этилади.
1. «Эрларидан,..»
Муслима аёлнинг зийнатларини кўришга энг ҳақли одам унинг эридир. Шунингдек, эр аёл танасининг ҳамма жойини кўришга ҳақлидир.
2. «...ё оталаридан,..»
Мўмина-муслима аёлга унинг отаси энг бош маҳрам бўлади. Шунинг учун унга зийнатини кўрсатиши ҳалол. Ота ва ундан кейин зикр қилинадиган маҳрамлари учун аёлнинг никоҳи ҳаромдир, улар унга уйланишни, умуман, шаҳват билан қарашни хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Шунинг учун мўмина аёл ушбу маҳрамларга зийнатини кўрсатса бўлади. Юзини, қўлини, оёғини ва уй ичида очиб юришга мажбур бўладиган баъзи аъзоларини, жумладан, хамир қилаётганда билагини, уй супураётганда болдирини кўрсатсалар, гуноҳи йўқ. Эҳтиёж юзасидан рухсат берилган.
«Оталари» дейилганда катта ота, бобо ва боболарининг оталари ҳам кўзда тутилади.
3. «...ё эрларининг оталаридан,..»
Яъни қайноталаридан... Бунга қайнотанинг оталари ва катта қайноталарнинг оталари ҳам киради. Улар ҳам ота ўрнидадир. Улар ҳам келинларига маҳрам, ўр-тадаги муносабатда уйланиш ёки шаҳват назари деган нарсалар бўлиши мумкин эмас.
4. «...ё ўғилларидан,..»
Бунга аёлнинг ўз ўғиллари, ўғилларидан ва қизларидан бўлган ўғил набира, эвара ва чеваралар киради. Буларнинг ҳаммаси ҳам аёл киши учун маҳрам, улар орасида оила қуриш ёки шаҳват билан қараш умуман мумкин бўлмаган иш, шунинг учун ҳам муслима аёлга уларга зийнатларини кўрсатишга рухсат берилган.
5. «...ё эрларининг ўғилларидан,..»
Яъни эрларининг бошқа хотинидан бўлган ўғиллари. Булар ҳам мўмина-муслима аёл учун маҳрам саналади. Ораларида никоҳ бўлиши мутлақо мумкин эмас. Чунки ўртада она-болалик алоқаси бор. Шунинг учун зебу зийнат ва чирой ўртада шаҳватни уйғотмайди.
6. «...ё ака-укаларидан,..»
Бунда туғишган ака-укалар, ота бир ака-укалар ва она бир ака-укалар ҳаммаси баробардирлар. Уларнинг барчаси маҳрам ҳисобланадилар, опа-сингилларининг зийнатларини кўрсалар бўлади.
7. «...ё ака-укаларининг ўғилларидан,..»
Бунда ҳам туғишган, ота бир ва она бир ака-укаларнинг ўғиллари кўзда тутилган. Аёл ака-укаларнинг фарзандларига амма бўлади. Ўртада маҳрамлик бор, уйланиш ёки шаҳват билан қараш умуман бўлиши мумкин эмас. Бошқа маҳрамлар қатори, буларнинг ҳам ҳаёт тақозоси ила доимо бир-бирлари билан кўришиб, аралашиб туришга эҳтиёжлари бор. Шунинг учун ҳам жиянларга аммаларининг зийнатларига қарашларига рухсат берилган.
8. «...ё опа-сингилларининг ўғилларидан,..»
Бу ҳолатда ҳам туғишган, ота бир ёки она бир опа-сингилларининг ўғиллари кўзда тутилган. Аёл улар учун хола бўлади. Ўртада маҳрамлик бор. Шунинг учун мўмина аёл зийнатларини уларга кўрсатса бўлади.
Аммо мўмина-муслима аёлнинг эркак маҳрамлари бу билан тугамайди. Оятда зикри келмаган маҳрамлар ҳам бор. Мисол учун, амакилар, тоғалар ва куёвлар. Шунингдек, эмикдошлик орқали маҳрам бўлганлар бор. Улар ҳақида ояти каримада бирор нарса дейилмаган бўлса ҳам, ҳадисларда келган ҳукмлардан қиёс қилиб, мўмина-муслима аёл уларга зийнатини кўрсатса, гуноҳ йўқ, деб фатво берилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳога эмикдошлик орқали амакиси ва тоғаси бўлган эркаклардан қочиб, ҳижоб олишга рухсат бермаганлар. Шундай экан, насаб орқали бўлган амаки ва тоғаларга, албатта, зийнатини кўрсатишга рухсат бор.
Имом Абу Довуд қилган ривоятда бу хусус яна ҳам равшанроқ баён этилган:
«Оиша онамиз қуйидагиларни айтадилар: «Ҳузуримга Афлаҳ келган эди, ундан яшириндим. У: «Амакинг бўлсам ҳам мендан қочасанми?!» деди. Мен: «Қаердан менга амаки бўласан?!» дедим. У жавоб берди: «Сени менинг акамнинг хотини эмизган», деди. Мен: «Мени эмизса, аёл киши эмизган, эркак киши эмас», дедим. Сўнг олдимга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кирдилар, мен бўлган гапни айтиб бердим. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у амакинг бўлади, ҳузурингга кираверсин», дедилар».
Юқорида зикр қилинган маҳрамларнинг ҳаммаси абадий маҳрам ҳисобланадилар. Яъни уларнинг мазкур мўмина аёлга уйланишлари абадий ҳаром қи-лингандир. Аммо маҳрамлиги вақтинчалик шахслар ҳам бўлади. Мисол учун, опа-сингилларининг эрлари вақтинчалик маҳрам саналади, яъни опа билан никохда турган эркак учун унинг синглисига уйланиш ҳаром саналади. Опа билан ажрашганидан кейин ёки опанинг ўлимидан кейингина бу эркакка сингилни никоҳига олиш ҳалол бўлади.
Шунингдек, қариндошлигида шубҳа бўлган эркаклардан ҳам мўмина аёллар ўзларини ҳижобда тутганлари яхши, дейилади.
Энди маҳрам ҳисобланмаса ҳам, мўмина аёл зийнатини кўрсатса, бўладиган шахсларнинг зикри келади.
9. «...ё аёлларига...»
Яъни, мўмина аёллар аёлларга зийнатларини кўрсатсалар, бўлади. Уламоларимиз бу ҳакда турли фикрларни айтганлар. Баъзилари, «аёллар»дан мурод ҳамма хотинлар, деганлар. Баъзилари мусулмон аёлларни назарда тутганлар, бошқа бирлари эса, ўзларига тегишли хотинлар, деб айтганлар. Чунки фосиқа, фожира аёллар муслима аёлнинг авратини, зийнатини кўрса, унга яқинлашса, фисқу фужурга бошлаши, фитна чиқариши мумкин, дейишган.
10. «...ё ўз қўлларида мулк бўлганларга...»
Бу иборадан қул ва чўриларига зийнатларини кўрсатсалар, бўлаверади, деган маъно чиқади.
11. «...ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчилардан,..»
Булар табиий, жисмоний жиҳатдан эркакликлари ўлган кимсалар бўлиб, қоринларини тўйдириш учун одамларнинг хизматини қилиб юрадилар. Уларда умуман шаҳват, аёлларга қизиқиш деган нарсанинг ўзи бўлмайди. Муслима аёл ана шундай одамларга ҳам зийнатини кўрсатса бўлади.
12. «...ё аёллар авратининг фарқига бормайдиган ёш болалардан бошқаларга зийнатларини кўрсатмасинлар...»
Чунки кичкина болалар аврат нима, шаҳват нима, билмайдилар.
Кўриш орқали фитна содир бўлмаслиги, зинога элтиш эҳтимоли уйғонмаслиги учун уларнинг йўли тўсилганидан кейин, энди эшитиш орқали фитна туғдирадиган йўлларни ҳам тўсиб, мўмина аёлларга:
«Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар», дейилмокда.
Ушбу ояти каримадан олинган қоидага биноан, мўмина-муслима аёлларга бегона эркакларнинг шаҳватини қўзғатиб, фитнага сабаб бўлмасликлари учун, нафақат ҳирсни қўзғатадиган овоз бериш, балки шунга восита бўлиб қоладиган бошқа нарсалар ҳам жоиз эмас. Шунинг учун ҳам мўмина-муслима аёлларнинг номаҳрамларнинг эътиборини тортиш, ўзига жалб этиб уларнинг хаёлини ўғирлаш учун кўчага хушбўй атирлардан сепиб чиқишлари ман қилинган.
Имом Насаий бундай ривоят келтирадилар:
«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўзларига йўлиққан бир аёлдан хушбўй ҳидни сезиб қолиб:
- Эй Жабборнинг бандаси, масжиддан келдингми?!
- дедилар.У аёл:
- Ҳа, - деб жавоб қайтарди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу:
- Мен ўз ҳабибим Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Аллоҳ таоло ушбу масжидга хушбўй атир сепиб келган аёлнинг намозини то у аёл жунубликдан кейин ғусл қилгандек ғусл қилмагунича қабул қилмайди», - деганларини эшитганман, - дедилар».
Имом Термизий Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир кўз зинокордир. Қайси бир аёл атир сепиб олиб, бир мажлис аҳлининг олдидан ўтса, бундоқдир, бундоқдир», - деб, оғир нарсани айтганлар.
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг ширали овоз билан эркаклар эътиборини тортишини ҳам ман қилганлар.
«Барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, зафар топсангизлар».
Яъни «Ушбу баён қилинган ҳолатларда сиздан хато ўтган бўлса, Аллоҳга тавба қилинг ва бу хатоларни бошқа такрорламанг. Шундагина зафар топишингиз мумкин».
Ўрни келганда, ушбу ҳукмларга боғлиқ бошқа масалаларни ҳам эслаб ўтиш лозим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмина-муслима аёлларнинг бегона эркак билан, ҳатто эркак қариндоши билан ҳам ёлғиз қолишини ман қилганлар. Фақат ёнида маҳрами бўлсагина, бошқалар билан бир жойда турса бўлади.
Имом Термизий Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эри ғойиб аёлларнинг олдига кирманглар. Чунки шайтон ҳар бирингизнинг қонингизда юради», - деганлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, маҳрами йўқ аёл билан холи қолмасин, акс ҳолда учинчилари шайтон бўлади», - деганлар.
Агар номаҳрам эркак ва аёл бнрга қолсалар, ҳеч бўлмаганда, бошқаларда шубҳа туғилади, турли гап-сўзлар кўпаяди. Бу эса ифк ҳодисаси каби мусибатларга олиб келади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам бу масалада жуда ҳушёр бўлганлар.
Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам номаҳрам эркак-аёлларнинг бир-бирига аралашиб юришини жуда қаттиқ ман қилганлар.
Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Абу Усайд Ансорий айтадилар:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжид ташқарисида туриб, йўлда эркаклар билан аёллар аралашиб кетганини кўрдилар ва аёлларга:
«Сизлар орқада қолинглар, сизлар йўлнинг ўртасидан эмас, чеккасидан юринглар!» дедилар. Аёллар девор тагидан юра бошладилар. Улар деворга жуда яқин юрганларидан кийимлари унга тегиб кетар эди».
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни мўътадил равишда зийнатланиб, лозим топилган жойларда атир-упалар билан хушбўйланиб юришга тарғиб қилганлар. Аммо шу билан бирга, зебу зийнат орқасидан қувиб, ҳаддан ошишдан, шариатга хилоф иш қилишдан қаттиқ қайтарганлар. Ана шундай ман қилинган ишлар қаторига аёл кишининг ўз сочига бошқа сочни улаши ва улатиши, ясама хол қўйиши ва қўйдириши, қошини ингичка қилиб териши ва тердириши, тишларининг орасини сунъий равишда очиши ва очдириши, юзининг рангини бутунлай ўзгартириш учун турли воситалар билан ювиши ва ювдириши каби амаллар ҳам киради.
Мўмина-муслима аёлларга бу ишларни қилишлари ҳам, бошқаларга бажартиришлари ҳам мутлақо мумкин эмас.
Буларнинг барчаси жамиятда беҳаёлик, шаҳвоний бузуқлик, фоҳиша гап-сўзлар, жинсий ахлоқсизлик ва зино тарқалишининг олдини оладиган чоралардир. Ушбу илоҳий тадбирларга бандалар чин ихлос билан амал қилган тақцирдагина жамият мазкур ифлосликлар ва ижтимоий касалликлардан пок бўлади».
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Ижтимоий одоблар» асарида аёлларнинг кийиниш одоби ҳақида:
«Одобимизда, айниқса, аёлларнинг кийинишига катта эътибор билан қаралган. Ҳозирги пайтда айрим қиз-жувонлар орасида урф бўлганидек, енги ва этаги калта, кўкси очиқ кийимлар, гавда ва аъзоларни «кўз-кўз» қилиб турувчи тор ва юпқа-ҳарир кўйлаклар, энг ачинарлиси, кўкрак, киндик ва болдирларини очиб, ҳаммага намойиш қилиб юришлар одобимизга мутлақо зиддир», деган эдилар.
Динимизнинг либос одоблари, аёлларнинг кийиниши ҳақидаги таълимоти ҳақида «Ҳадис ва Ҳаёт», «Ижтимоий одоблар», «Зикр аҳлидан сўранг» китобларида батафсил маълумотлар берилган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг
"Нозик хилқат" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар