Сайт бўлимлари
Эр-хотин муносабатларига алоқаси борми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 04 Сентябрь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Қуръони каримда «Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрарлар, ёмонликдан қайтарарлар, намозни тўкис адо этарлар, закотни берарлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қиларлар. Ана ўшаларга Аллоҳ тезда раҳм қилур. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир» (Тавба, 71) ояти каримаси бор. Ушбу оятдаги дўстликнинг оилага, эр-хотин муносабатларига алоқаси борми?
ЖАВОБ: Бу оятдан олдин мунофиқларнинг ҳолати васф қилинган эди, сиз келтирган оятда эса мўмин эркаклар ва мўмина аёлларнинг васфи келяпти. Бу васфлар мунофиқлар ҳақида келган васфга тамоман зид экани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Мунофиқларнинг бир хил эканлари, улар доимо бир-бирларига ўхшашлари таъкидланган бўлса, мўминларнинг ўзаро дўст эканлари айтилмоқда.
«Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар». Яъни, мунофиқлар бир-бирларига қанчалик ўхшасалар ҳам, ҳеч қачон ўзаро дўст бўла олмайдилар. Чунки дўстликнинг ўзига яраша вазифалари бўлади. Дўст одам дўстига ёрдам бериши, оғир ҳолларда қутқариши, уни деб ўзини ўтга-чўққа уриши ва кўпгина машаққатлар чекиши лозим. Мунофиқ ҳеч қачон бу ишларни қила олмайди. У доимо ўзини ўйлайди, қўрқоқ бўлади, қийинчиликлардан қочади.
Мунофиқлар ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтаришар эди. Ўзларининг ёмонлик ва қабоҳатлари етмагандек, бошқаларни ҳам ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтаришарди. Мўминлар эса, бир-бирларига дўст бўлиш билан бирга: «Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарурлар». Яъни, жамоат шаклида яхшилик қилишга уринадилар, кўплашиб ёмонликка қарши курашадилар. Аллоҳ таоло уларга яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришни фарз қилиб қўйган.
Мунофиқлар намозга доимо дангасалик билан келадилар, рағбат ва ихлос билан ўқимайдилар. Мўминлар эса: «Намозни тўкис адо этурлар». Ихлос билан, хушуъ-хузуъ билан намоз ўқийдилар. Бу ҳам уларнинг кўзга ташланиб турган сифатларидан бири. Намозни дангасалик билан ўқиш мунофиқларнинг сифати. Намозни ўқимаслик эса, кофирларнинг сифати.
Мунофиқларнинг «Қўллари маҳкам юмилган» эди. Улар молу мулкларидан бошқаларга беришни истамас эдилар. Мўминлар эса: «закотни берурлар». Бу уларга Аллоҳ тарафидан фарз қилинган. Молларидан биродарларига маълум миқдорда беришни улар ибодат деб биладилар.
Мунофиқлар «Аллоҳни унутган», Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қилмас эдилар. Мўминлар эса: «Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилурлар». Улар Аллоҳ ва Пайғамбарнинг амридан бошқанинг амрига бўйинсунмайдилар. Аллоҳ ва Расулининг шариатидан бошқа дастурлари йўқ. Ислом таълимотидан бошқа таълимотлари ҳам йўқ. «Ана ўшаларга Аллоҳ тезда раҳм қилур. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир».
Бу ҳам мунофиқларга бериладиган жазога қарама-қарши бир ҳолдир. Мунофиқлир жаҳаннам оташига киритилиб, Аллоҳ томонидан лаънатланиб, доимий азобда қолишлари айтилган эди. Мўминларни эса, Аллоҳ таоло тезда раҳм қилиши таъкидланмоқда. Бошқа мукофотлар эса, келаси оятда васф қилинади.
Аллоҳ мўмин эр ва мўмина аёлларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни, уларда абадий қолишни ва барқарорлик жаннатидан покиза масканларни ваъда қилди. Аллоҳдан бўладиган розилик эса, энг улуғидир. Ана ўша улкан ютуқдир.
Кофир ва мунофиқларни жаҳаннам кутиб турган бўлса, мўмин ва мўминаларни жаннат кутиб турибди. Кофирлар ва мунофиқлар дўзахда абадий азоб чексалар, мўмин ва мўминалар жаннатда абадий роҳат қиладилар. Уларнинг доимий истиқомат қиладиган жаннатларида покиза масканлар кутиб турибди. Лекин бу мўмин ва мўминаларга берилган мукофотнинг охирги даражаси эмас. Уларга бериладиган мукофотнинг энг улуғи Аллоҳнинг розилигидир. Бу мукофотнинг олдида жаннатлар ва уларнинг битмас-туганмас неъматлари ҳам ҳеч гап бўлмай қолади. Яъни, Аллоҳнинг розилигига эришиш: «Ана ўша улкан ютуқдир». Бу оятдаги гап эр-хотин ҳақида эмас, умумийдир (Аллоҳ билувчидир).
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар