Сайт бўлимлари
Пинҳона никоҳга олиши мумкинми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 15 Ноябрь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Никоҳ ҳақида: шариатда бўйдоқ йигит икки бегона эркакни гувоҳ қилиб, пинҳона никоҳга олиши мумкинми? (яъни бундан қариндош уруғлари, ота-онаси бехабар бўлсалар)
Очиғини айтишимиз керак, ҳозирги кунда мана шу саволга ўхшаш саволлар кўпайган. Одамлар никоҳ, оила, уйланиш маъносида бироз енгилтак қараш тарафига бурилиб кетаётганлигини мана шу саволлар далили бўлади. Хусусан, ёшлар асосий саволлар "уйланиш учун ота-онани рози қилиш шартми, мен уйланмоқчиман, отам онам унамаяпти, улар унамаса ҳам уйланиб юборсам нима бўлади. Битта хотини бор одам ҳеч кимга билдирмай иккинчисига уйланиб олиши мумкинми?" каби саволлар кўпайган. Бу саволларни демак берилиши ҳаёт тақозосидан келиб чиқаяпти. Мана шундай енгил қараш, енгилтаклик маънолари ёшларнинг тафаккурини чўлғаб олган. Аслини оладиган бўлсак, ота-она ва оиладаги катта шахслар ёш йигит қизларни оила қуришида иштирок этишлари шариатда бор. Шофеий, Моликий, Ҳанбалий мазҳабларида, "никоҳланаётган қизларга валий бўлишлик рукн ҳисобланади, валийсиз қилинган никоҳ ботил бўлади" Пайғамбаримиз с.а.в.нинг ҳадисларига биноан. Ҳанафий мазҳабида эса валийликни "шарт" дейилган ва 4 мазҳаб уламолари ҳам уйланганда никоҳга қадам қўйилганида, ота-она ўзидан катталар билан маслаҳат қилишни шарт қиладилар. Чунки ота-она ҳаётий тажрибага эга шахслар ҳисобланади. Хусусан, оилавий ҳаётда жуда кўпни кўрган бўладилар, ўзлари оила қурган, фарзанд орттирган, мана битта фарзанди уларга билдирмасдан никоҳланиб олишлик пайида юрибди. Эҳтимол ундан катталарини уйлаб жойлашган, бошқа қариндошларини ҳам никоҳи, оиласи, тўйи бошқаларида иштирок этишган, маҳалла кўйдан хабардор, жамиатдаги оилавий муаммолардан ҳабардор шахслар бўлади. Ёш йигит, қизлар эса энди умрида биринчи марта "оила" деган нарсани ўйлашиб кўраётган тажрибасиз кишилар бўлади. Улар асосан ўзларининг ҳавои нафсларига учган ҳолда ҳаракат қилаётган бўладилар. Ана шу маънода ота-онанинг тажрибаси ва ҳар бир ота-она ўз боласига фақат ва фақатгина яхшиликни ирода қилишни эътиборидан уларнинг маслаҳати, бош бўлиши албатта лозим нарса бўлади. Дунёда ўзидан кўра бошқа шахсни афзал кўриш фақат ота-онанинг фарзандининг ўзидан афзал кўриши билан исботланади. Барча соҳаларда ҳамма ўзим бўлай дейди, ўзини яхши кўради, ўзини афзал кўради, инсоний алоқаларда ота "болам мендан кўра афзал бўлса эди" деган шиорни олдига суриб яшайди, она ҳам шундай. Ана шу маъноларни унутмаслик керак. Энди саволга келадиган бўлсак бир йигит бўйдоқ йигит дейиляпти бу ерда ота-онасига, қавми қариндошига ҳеч кимга билдирмай иккита бегона кишин гувоҳ қилиб бир қизни никоҳлаб олди ўзига. "Бегона киши" деганда ҳам бу ерда ҳикмат бор, танишлари ҳам бўлмасин, бегона одам гувоҳлик қилсинда кетворсин, кейин буни уйланганини ҳеч ким билмай қолсин, мана шу ери бор. Бундай никоҳни "сир никоҳ" дейилади ва шариатда рухсат берилмайди. Яъни, иккита гувоҳ билан гувоҳлансин, ўзи аслида бўлади никоҳ лекин ўша гувоҳ гувоҳлигини кўчага чиқиб айтмаслигини шарт қилиш мумкин эмас. Шунинг учун оила қурмоқчи бўлган йигит қизларга насиҳат шуки, бу маънода шошилмаслик, ўзбилармонлик қилмаслик, балки яхшилик билан катталарни маслаҳатини олиб иш тутиш керак. Ана айтайликки, ёшлар шундай бир ўзга жинсдаги шахсни яхши кўриб қолди, оила қурмоқчи. Шуни отасига-онасига айтсин, қариндошларига айтсин. Мана шундай ниятим бор, ҳалол поклик билан шариат асосида улар ҳам ҳаракат қилсин. Мана шу ерда мана ота-оналарига ҳам насиҳат шуки, албатта йигит қизларни никоҳга ўзи хохламаган кишини никоҳига мажбурлаш шариатимизда йўқ. Маслаҳат қилиб, ёшларга тушунтириб, мана шу тарафларини эътиборга олиб, оила қуриш ишларини демак амалга ошириш ҳамма учун манфаатли бўлади.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар