Сайт бўлимлари
Сўз кучи...
- Подробности
- Бўлим: Ривоят
- Чиққан санаси: 09 Октябрь 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Кунларнинг бирида ёш бақалар мусобақа ўтказишибди. Турнир шартига кўра, иштирокчилар баланд минора тепасига сакраб чиқиши керак экан. Мусобақани кўриш учун жуда кўп томошабин ташриф буюрибди. Улар иштирокчиларнинг устидан кулишмоқчи бўлибди...
Ҳеч бир томошабин бақаларнинг баланд минорага сакраб чиқишига ишонмабди. Томошага келган оломон: "Бу жуда қийин!", "Улар ҳеч қачон баланд минорага сакраб чиқа олмайди", "Минора жуда баланд!", дея ҳайқиришибди.
Кичкина бақалар бирин кетин пастга қараб йиқила бошлабди. Баъзиларининг иккинчи нафас йўли очилиб, улар мусобақани давом эттираверишибди. Улар янада баланд сакрай бошлашибди. Оломон эса, "Бу жуда қийин! Ҳеч қайсингиз баланд минорага чиқа олмайсизлар", ҳайқиришда давом этибди.
Якунда деярли барча бақалар чарчаб, мағлубият учрабди. Фақат битта иштирокчи янада баланд сакрашда давом этиб, ғолибга айланибди. Битта шу бақа қўрқув оғушига тушмай, барча имкониятларини ишга солиб, баланд минора устига чиқишга муваффақ бўлибди. Ҳайратда қолган оломон, ёш бир бақа ғалаба учун қаердан шунча куч топиб, ғолиб бўлганини билишни истабди. Кейин маълум бўлишича, ғолиб қулоғи эшитмайдиган кар экан!
***
Ҳеч қачон ишончсизлик ва салбий кайфият бермоқчи бўлган одамларни тинглама. Улар сенинг қалбингдаги истак ва орзуларинг рўёбга чиқишини исташмайди. Сўз кучини ҳеч қачон унутма. Ўзинга ишон. Сенинг қўлингдан келади...
Абу Муслим тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар