Сайт бўлимлари
Очкўзнинг кўзини тупроқ тўлдирар
- Подробности
- Бўлим: Ривоят
- Чиққан санаси: 09 Август 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Бир савдогарнинг юз эллик туя ва қирқта хизматкори бор эди. У киши Шайх Саъдий билан улфат бўлган одамлардан эди. Шоирнинг айтишича, ўша савдогар билан қуйидагича воқеа ва суҳбат бўлиб ўтган.
Қути ичидаги жон
- Подробности
- Бўлим: Ривоят
- Чиққан санаси: 10 Август 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Хасис бой бор эди. Судхўрликдан ҳаром-ҳаришдан олтин-кумуш орттирди. Инфоқ-эҳсон қилмай, закот чиқармай, топган-тутганини хотинидан. Бола-чақасидан ҳам қизғаниб бойиди. Тилла тангаларни ўғирлик молдек яшириб сақлади.
Бир куни бўлмас иш бўлди: ўғлининг хонага кирганини билмай қолди, олтин солинган қутини кўриб қолиб, савол берди:
—Дада, қутининг ичида нима бор?
—Илон бор, чаён бор! Бўлди, тур, кет!
Қутининг ичида «менниг жоним бор» деса бўларди-ю, бир жиҳатдан, илон-чаён дегани ҳам беҳикмат эмас…
Йиллар ўтди, бойнниг соғлиги ёмонлашиб, ётиб қолди. Дарди кундан-кун оғирлашди. Ўғли табибларни чақириб, отасини даволатиш учун бор олтинни аямай сарфлади. «Қаратган қараб қолмас» дегандек, саъй-ҳаракат бежиз кетмади, дармон дорилар яради. Аллоҳ шифо бериб, бемор тузалди.
Ҳаётдан умидини узган одам оёққа туриб, тетиклашгач, олтин жозибаси яна уни ўзига тортди. Қутини бўш кўриб, юраги қинидан чиқаёзди. Ўғли: «Тиллаларни сарфлаб, сизни даволатдим», дегани ҳамоно отаси «Оҳ!» дея таппа йиқилди. Аҳволи оғирлашиб, жони халқумига келди.
Ўғли назъ ҳолати етганини англаб, шаҳодат калимасини овоз чиқариб ўқиди, отасининг тилида эса калима чала қолди, фақат «ашҳаду» дея олди. Сал туриб, жон талвасада «олтин…» бир-бирига боғланмаган икки сўз. Маййитга яхши тилак жоиз: илоҳи, имонли кетган бўлсин…
Энди ўйланг: бу қандай ўлим бўлди? Қазо етгани ҳақ, сабаб — олтин, у тиллани севарди. Жони гўё қутининг ичида эди. Қутидан зар кетди, танасидан жон кетди.
Қуръонда ҳавои нафс «бузғунчи» деб сифатланишин бежиз эмас.
Нафс тизгинини қўлга олинг, олтинпарастлардан ҳазар қилинг, азизлар!
Фозил ЗОҲИД
Қўлингдан келмаса, уринма
- Подробности
- Бўлим: Ривоят
- Чиққан санаси: 11 Август 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Бир киши заргар ҳузурига келиб, сўради:
—Менга олтиннинг майда зарарларини ўлчайдиган кичик тарозингни бериб тур.
—Мендан элакни кимдир олган эди, — жавоб берди заргар.
—Мен сенга нима ҳақида гапиряпман, сен бўлсанг нима деб жавоб беряпсан?
—Дўконимда супурги ҳам йўқ, — жавоб берди заргар.
—Сен кар эмассан, яхши эшитасан, буни яхши биламан, — деди жаҳли чиқиб бояги киши. — Нега сендан бир нарсани сўрасам, нуқул бошқа нарса ҳақида гапирасан?!
Шунда заргар жавоб берди:
—Мен тарозини сўраётганингни билиб турибман. Аммо қўлинг қалтирашини ва олтинларни сочиб юборишингни ҳам сезяпман. Ўшанда сен олтин зарраларини йиғиб олиш учун мендан албатта супурги сўрайсан. Кейин эса тупроқни элаб, олтинни ажратиш учун элак сўрайсан. Мен бир қарагандаёқ сенинг бу ишга қобилиятинг йўқлигини пайқаганман. Шунниг учун ҳам элак ва супурги ҳақида гапирдим. Чунки ҳар ким қўлидан келадиган иш билан шуғуллангани маъқул.
Абдуллоҳ АНСОРИЙ
Жаннат тўлови
- Подробности
- Бўлим: Ривоят
- Чиққан санаси: 10 Август 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳаммомга бордилар. Лекин пуллари бўлмагани учун, қанча ялинсалар ҳам, ичкарига қўйишмади. Бўйинлари эгик ҳолда ортга қайтаётган Иброҳим Адҳам шундай ҳайқириб йиғладиларки, бири қўйиб ҳазратни юпата кетишди:
—Бунчалик қайғу чекишингизга ҳожат йўқ, сиз учун ҳаммомга, мана, биз пул тўлаймиз!
Шунда Иброҳим Адҳам йиғилганларга:
—Сизлар мени ҳаммомга киритишмагани учун йиғлаяпти деб ўйлаяпсизми? — дедилар. — Йўқ, асло бундай эмас. Бу дунёда-ку пулинг йўқ деб ҳаммомга киритишмаяпти. Бироқ охиратда яхши амалларинг йўқ, дея жаннатга қўймасалар, ҳолим нима кечади? Шуни ўйлаб йиғлаяпман.
Аллоҳнинг дориси
- Подробности
- Бўлим: Ривоят
- Чиққан санаси: 17 Август 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Жунайд Бағдодий ҳазратларининг кўзи оғриди. Табиб унга:
-Кўзингизга асло сув теккизманг. Бордию аксини қилсангиз, кўр бўлиб қолади, - деди.
Ҳазрат Жунайд сўради:
-Унда қандай таҳорат оламан?
Табиб қатъий:
-Кўз керак бўлса, айтганимни қиласиз, йўқса, ўзингиз биласиз! – деди.
Уйг қайтган Жунайд Бағдодий таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқиб, уйқуга ётди. Уйғонганида кўзларидаги барча оғриқлар йўқолган, ҳатто аввалгидан яхшироқ кўра бошлаган эди. Шу пайт ғойибдан овоз эшитилди: “Жунайд Биз учун кўзларидан кечди. Бизни эслаган вақтида бутун жаҳаннам аҳлини кечиришимизни сўраганида эди, барчаси кечирилган бўларди...”
Табиб хастанинг зиёратига келганида кўрди, кўзлардаги оғриқ тамоман йўқолиб, ҳатто хасталикдан асар ҳам қолмаган. Шунда:
-Бу Ҳақнинг дориси туфайлидир. Бунга бизнинг ақлимиз ҳам, илмимиз ҳам етмайди. Аслида, Жунайднинг эмас, бизнинг кўзимиз хаста экан-у, хабарсиз эканмиз... – дея иймон келтирди.
“Гўзал ҳикоялар” китобидан олинди
Еще статьи...
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар