Сайт бўлимлари
Хотинни мақташ...
- Подробности
- Бўлим: Ривоят
- Чиққан санаси: 12 Январь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Яхши хотинга эга биродарларимизнинг айримлари баъзан хотинларини бирон бир даврада мақтаб қўядилар. Билмайдиларки, хотинни мақташ одобдан эмас, чунки одатда сотилгувчи нарса мақталади. Бир янги уйланган йигит тақдиридан қувониб, мақтанибди:
- Амаки, келинингиз шундай назокатли, фаросатлики, сиз билмайсиз.
Амакиси жиянига насиҳат қилиб ўтирмай, оқшомда меҳмон бўлиб боришни тайинлабди.
Жияни ташриф буюргач, амаки хотинига тарвуз олиб келишни буюрибди. Хотин олиб келибди. Амаки тарвузни кўриб: «Буниси яхши эмас, бошқасини олиб кел», дебди. Хотин итоат билан иккинчисини олиб келибди. Шу тарзда эрнинг хоҳишига қараб ўн марта бошқа тарвузга қатнабди. Аммо лом-мим демабди. Жияннинг таклифи билан эртасига амаки меҳмонга борибди. Жиян ҳам хотинига тарвуз келтиришни буюрибди. Биринчи тарвузни кўриб: «Бу яхши чиқмайди, бошқасини олиб кел», дебди. Жувон итоат билан иккинчи тарвузни олиб келибди. Жиян бундан мамнун бўлиб, амакисига «кўрдингизми!» дегандай кулиб қарабди-да, «бу ҳам бўлмайди, бошқасини олиб кел», дебди. Учинчи тарвузни ҳам бўлмайдига чиқариб қайтармоқчи бўлганида жувон:
- Нима, бир арава тарвуз тушириб қўйганмисиз, ҳали унисини, ҳали бунисини олиб кел, деяверасиз. Бор-йўғи учта тарвуз бор уйда, ёқмаса туринг-да, яхшисини ўзингиз танлаб олинг. Мен танлашни билмайман!-деб норозилигини баён қилибди.
Шунда амаки жиянига деган экан:
- Кўрдингми, болагинам, сен кўпам мақтанавермагин. Менинг уйимда бир донагина тарвуз бор эди. Хотиним яхши феълли, фаросатли бўлгани учун менга эътироз билдирмай ўша битта тарвузни ўн марта олиб келди. Лекин бирон марта итоатсизлик билан гап қайтармади, лабини ҳам бурмади.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар