1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Беназир вафо...

Бир киши бир аёлга уйланди. Аёлини жуда яхши кўрар эди. Биргаликда бир муддат яшашгач, аёлда ғалати бир касаллик бошланди. Унинг юзига ва бутун баданларига ҳуснбузар ва яра тошиб, уни таниб бўлмайдиган даражада хунук қилиб юборди. Камига бу касаллик борган сари авж олар эди. Касаллик илк бошланган куни эри ташқарида иш билан юрган эди. Шу сабабли аёлининг бундай касалликка чалинганини ҳали эри эшитмаган эди. Уйга қайтишда, йўлда бир ҳодиса бўлиб, кўзига зарар етиб, кўришдан маҳрум бўлди. Шу алфозда эр-хотин 40 йил бирга ҳаёт кечиришди. Хотин хунук, эр эса, кўзи ожиз. Вақти келиб, аёл вафот этди. Эри уни йўқотгани учун кўп хафа бўлди. Дафн этиб келингач, ҳамма ўз уйига тарқаш чоғида, эр ҳам ўз уйига кириб кетмоқчи бўлди. Шунда бир киши “Эй фалончи, қаерга борасиз?” деб сўради. Эр: “Уйимга” деб жавоб берди. Ҳалиги киши: “Қандай қилиб уйингизга кетасиз, ахир сизни биров етаклаб олиб бормаса, бир ўзингиз кетолмайсиз-ку?!” деди. Дарҳақиқат, уни доим кимдир етаклаб юрар, кўзи ожиз бўлгани учун бир ўзи юролмас эди. Шунда эр ҳалиги кишининг саволига қуйидагича жавоб берди: “Мен кўр эмасман. Фақатгина ўзимни шунча йил кўрликка солиб юрдим. Аёлим касалликка чалингани ҳақидаги хабарни мен ҳам билганимни сезса, унинг қалби тирналар, дили оғрир эди. У жуда яхши аёл эди. Шунинг учун унинг қалбини яралагим, бир умр ўзини ўксик сезиб яшашига мажбур қилгим келмади. Агар менинг кўрлигимни билса, “Эрим хунуклигимни сезмайди-ку!” деб у ҳам кўнгли хотиржам, ўксинмай яшайди деб ўйладим. Шунинг учун ўзимни 40 йил кўрликка солдим. Ўйлаганимдек натижага эришдим. У ўзини эркин ҳис этди, касаллигини умуман ўйламай қилмай яшади. Унга касал бўлмасидан олдинги муҳаббат билан мурожаат қилиб, асло ўзгармай яшадим”.  

Нозимжон Ҳошимжон