Сайт бўлимлари
Мен кимман?
- Подробности
- Бўлим: Ислом дини
- Чиққан санаси: 03 Май 2021
- (Нашр қилинган санаси)
Сузи Мазҳар йигирма йилдан бери Ислом динига эътиқод қилиб яшаётган аёллардан. У ҳидоят топган илк кунларини шундай хотирлайди:
“Мен Ислом дини ҳақида деярли ҳеч нарса билмай ўсган бир қиз эдим. Университетнинг журналистика факултетини тамомладим. Таниқли артист, сўз устаси Аҳмад Мазҳар амаким бўлиб, аксар вақтларимни у билан бирга консертларда ўтказардим. Ота-онам ҳам, бувим ҳам менинг бундай яшаш тарзимга ҳалақит беришмас, аксинча, буни менинг ҳақ-ҳуқуқим, эркинлигим деб билишар эди.
Мен бадавлат хонадоннинг эрка, кўп нарсага қўли етадиган бой қизи бўлсам-да, қалбимда аллақандай қўрқув яшар эди. Айниқса, газ ва электрдан чиқадиган ёнғинлар мени ваҳимага солар, бир куни Аллоҳ мени ҳам гуноҳларим учун шундай оловда куйдиради, дея қаттиқ титроққа тушар эдим. Гоҳида бундай даҳшатли ўйлардан қутулиш учун ўзимни ухлашга мажбурлар, гоҳида кўнгилочар клубларга ошиқар эдим.
Вақти-соати етиб, турмушга чиқдим. Турмуш ўртоғим билан Римга саёҳат қилдик. Ҳатто кўҳна Ватиканда ҳам бўлдик. У ерда Рим Папасининг музейига кирмоқчи бўлганимизда эшикбон эгнимга катта қора плаш кийиб олишимни, акс ҳолда, киргизмаслигини айтиб туриб олди. Бу уларнинг динига ҳурмат белгиси экан.
Вужудимни ҳайрат қамраб олди. Ўзимга савол бердим: “Мен кимман? Қайси дин вакилиман?..” Миямда саволлар шу қадар мавж урар эдики, жавоб тополмай, гарангсиб қолдим: “Исломдай юксак диним бўлса... Нега динимга мана шу одамларчалик эътиқод, ҳатто ҳурмат ҳам кўрсатмай яшайман, нега?!”
Шу лаҳза дунёда мендек ношукр, гумроҳ банда йўқдек туюлди. Орадан бир неча кун ўтиб биз Франсага учиб кетдик. Қаерга бормай, нима иш билан шуғулланмай, Ватикандаги ўша манзара мени изтиробга соларди.
Бир куни эримга: “Мен Аллоҳнинг қулиман. Унинг неъматларига шукр қилиб, намоз ўқимоқчиман”, дедим. Қаршилик билдирмадилар. Кўнглим шодланиб, узун кўйлак ва рўмол сотиб олдим-да, Париждаги катта жомеъ масжидига ошиқдим. У ерда бир пайтлар дугоналарим ўргатгани каби, намозга турдим. Кўнглим тўлиб турганмикан, билмадим, кўзларимдан тинмай ёш қуйиларди. Намоздан сўнг ўзимни шу қадар енгил ҳис этдимки, назаримда, қалбим илк маротаба осойиш топа-ётгандай, ҳузурланаётгандай бўлди...
Масжиддан чиқаётиб, узун кўйлак ва рўмолимни ечиб сумкамга солаётган эдим, кўзлари кўм-кўк бир франсуз қизи менга яқин келди. Бу мовий, бу масъум кўзлар... Мен бу кўзларни бир умр унутолмасам керак. Эгнида исломий либос — ҳижоб. Келиб, қўлимдан оҳиста тутди ва шивирлади:
— Опажон, ҳижобингизни нега ечяпсиз? Бу ки-йим Аллоҳнинг биз аёлларга марҳамати эканини унутдингизми?
Унинг сўзларидан лол бўлиб қолдим. Қиз ўзи билан бир неча дақиқага масжидга киришимни илтимос қилди. Аввалига рад этмоқчи бўлдим, лекин қизнинг чиройли, латиф муомаласи мени ичкарига киришга мажбур қилди. У:
— Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасизми? “Ла илаҳа иллоллоҳ”нинг маъносини тушунасизми? Бу калималар фақат тилдагина айтиладиган сўзлар эмас, балки уларни тасдиқлаш, уларга амал қилиш ҳам зарур эканини биласизми? — деб саволларга кўмиб ташлади.
Ўша куни бу қиз менга ҳаётимда илк маротаба энг қисқа, аммо энг қимматли бир таълим берган эди. Унинг сўзларидан таъсирланиб, қалбим титраб кетди. Суҳбатимиз ниҳоясига етиб, хайрлашар эканмиз, қўлимни сиқиб: “Опажон, динимизга Аллоҳ амрларига амал қилиш билан ёрдам беринг...” деганини ҳеч унутмайман.
Атрофда нималар бўлаётганини сезмаган ҳолда, ўй-фикрларимга кўмилиб масжиддан чиқдим. ¤ша куни эрим билан тунги клублардан бирида вақтихушлик қилиш учун жой буюриб қўйган эдик. “Кабаре” деб номланадиган бу клубда тонггача эркагу аёл бирга рақсга тушишар, мусиқа таъсирида бешарм ишлар авж олар эди. Томоша қилиб ўтириб, ҳаммасидан нафратланиб кетдим. Залолатга ботган нафсим илк маротаба бундай жирканч манзарадан нохушланди. Ҳаво етишма- ётгандай беҳузур бўла бошладим. Эримга: “Тоза ҳаводан нафас олиш учун ташқарига чиқайлик”, дедим.
Шу кечасиёқ ўзимдаги ўзгаришларни ҳис қила бошладим. Эртасига Қоҳирага қайтдиму, Исломни ўрганишга киришдим. Шу вақтгача дунё неъматларига ғарқ яшаган бўлсам-да, хотиржамлик нималигини билмаганман. Шу дамгача тополмаганим сакийнат ва оромни динимизни ўрганиб, намоз ўқиб, Қуръон тиловат қила бошлаганимдан сўнг топдим. Жоҳилий ҳаёт чекинди. Мен Қуръони карим мутолаасига берилдим. Бир қанча муфассирларнинг тафсирларини ўқидим. Кўп ўқидим...
Кўп қийинчиликлар кўрдим; ҳатто оилам бузилишига ҳам оз қолди. Лекин қалбларимизга, уйимизга Ислом киришини амр этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, эримни ҳам ҳидоят қилди. Ҳозир улар мендан кўра яхшироқ мусулмон бўлганлар.
Мен ва оилам дучор бўлаётган бир қанча мусибатларга қарамай, ҳозир биз жуда ҳам бахтиёрмиз...”
«Аллоҳга қайтган аёллар» асаридан
Бобур АҲМАД таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 32 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар