1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Оилавий ҳаётда жинсий муносабатлар

Ҳозирда ярим-яланғоч кийинишлар, ахлоқсизликлар кучаймокда. Булар эркакларга салбий таъсир кўрсатади. Шунинг натижаси ўлароқ ажрашишлар, жанжаллар, бир-бирини алдаш кучайиб бормоқда.

Оила ўзаро фидойилликка асосланади. Эр-хотиннинг бир-бирининг эҳтиёжини қондириши ўзаро муҳаббатининг ифодасидир. Энг асосий эҳтиёж жинсий эҳтиёждир. Эр-хотиннинг жинсий эҳтиёжи бир хил бўлмаслиги мумкин. Соғлом муносабат қурилган оилада эр-хотин бир-бирининг эҳтиёжини ортиқча деб билмайди, бу эҳтиёжнинг қондирилиши учун астойдил ҳаракат қилади.

Жинсий ҳаёт икки томонга боғлиқ бўлганлиги учун баъзида эр ёки хотин касаллиги, асабийлашиб турганлиги, чарчаганлигини важ қилиб таклифни рад этиши мумкин. Аммо бахтли, аҳил оилаларда эр-хотин доимо кўнгилли, бир-бирининг жинсий эҳтиёжини қондиришга тайёр, бунинг учун қўлидан келганини қилади, қилиши лозим. Дунё яралганидан буён аёлларнинг эркакларга энг кучли таъсир йўли тўшак орқали ўтиши маълумдир. Ҳозирда эркакларнинг энг кучли эҳтиёжи жинсий эҳтиёждир, рафиқаси томонидан рад этилиш туфайли дунё кўларига қоронғу кўриниши мумкин. Жинсий алоқа эркакни тинчлантиради, унга ишонч бағишлайди, турмуш ўртоғининг меҳрини ҳис этдиради. Эркаклар туйғуларини сўз билан тўла ифода эта олмаганликлари учун севгиларини жинсий йўл билан кўрсатишни истайдилар. Аёл жинсий муносабатга эрини назорат қилиш учунгина киришса эркак ўзини камситилган ҳис қилади, хижолат тортади. “Ҳақиқий эркак бўлганимда хотиним мени хоҳлаган бўларди” деган фикрга боради. Аёл жинсий муносабатлардан турмушдаги муаммоларни ҳал қилишда усталик билан фойдаланиши мумкин.

Жинсий ҳаёт эркак учун оиладаги энг муҳим жиҳатдир. Аёл ҳам шундай деб ҳисобласа оила мустаҳкам бўлади. Бу масалада қарама-карши фикрларга асло ўрин йўқ. Эр-хотин бир-бирининг эҳтиёжини қондирганида мукофотини олади. Бир-бирига муҳаббатли эр-хотин учун жинсий ҳаёт инсоннинг қувнок, бахтиёр, жисмонан соғлом бўлиши учун зарур бўлган жараёндир.

Эрни жисмоний ҳаётдан маҳрум қилиш Оллох таолонинг оилали эр-хотинларга қўйган қоидаларини бузиш демакдир. Баъзи аёллар эрининг таклифини турли баҳоналар билан рад этадилар. Ўзларини касал, кайфиятсиз, чарчаган кўрсатиб, уйдаги болалар ёки катталарни важ қилиб “Ҳозир мавриди эмас” дейдилар. Аммо булар ёлғонлиги дарров англашилади. Оила бундай омонат муносабатлар асосида қурилса кўпга бормайди. Эр-хотин бир-биридан узоқлашиб, уйида йўқ нарсаларни ташқаридан излай бошлайдилар. Шу тариқа оила барбод бўлади.

Такрор айтаман, жинсий муносабат аёлга эрига бўлган муҳаббати, у билан бирга эканлигидан мамнунлигини ифода этиш имкониятидир. Эрнинг таклифини рад этиш унинг шахсиятига тегади.

Ниёзибейнинг шикояти шу масалада эди: “Икки ҳафтадан бери бирга бўлолганимиз йўқ. Хотиним боши оғриётганини айтиб таклифимни рад қилади. Ақлдан озай дедим. Баъзи эркаклар ўйлаб ҳам ўтирмай хиёнат йўлига кирадилар. Мен имонли одамман, бундай қила олмайман. Юриб-юриб қувватимни сарфлайман. Хотиним менга илиқ муносабатда бўлганида эди ҳаётимиз яхши давом этаётган бўлар эди”.
Ўтказилган тадкиқотлар Ниёзбейнинг гаплари тўғри эканлигини тасдиқлайди. Ҳаётдан мамнун эркакларнинг -деярли барчаси рафиқаси билан кўнгилли жинсий ҳаёт кечиришларини таъкидлаганлар.
Сония хоним ҳам шундай аёллардан бири. “Эримнинг таклифини рад этганимни эслолмайман, - дейди у, - ўттиз йилдан буён аҳил яшаймиз. Менинг фикримча, кўнгилдагидек жинсий ҳаёт таъминланмас экан, оилангиз мустаҳкам бўлмайди. Мазали таомлар тайёрлашингиз, саранжом-саришта бўлишингиз, хизмат жойингизда муваффақиятларга эриши-шингиз мумкин, аммо ҳароратли муҳаббатингиз бўлмаса ҳеч кимни бахтли ҳам қила олмайсиз, ўзингиз ҳам бахтли бўлолмайсиз.

ЖИНСИЙ ҲАЁТ БЎЛИШИ ШАРТ

Инсон танаси жинсий жиҳатдан роҳат килишга мойилдир. Аёл киши оргазмни ҳис қилмасдан ҳам қониқиши мумкин. Аммо эркаклар ундай эмас. Аёл киши учун мулоқот, ўзаро суҳбат, романтиклик севгини ифода этиш усуллари бўлса, жинсий эҳтиёж эркак учун ишқ ва эҳтиросни бир-бирига боғлаш имконидир.

ШИФОКОРИНГИЗ МАСЛАҲАТ БЕРАДИ

Бир неча йил олдин нашр этилган “Шифокорингиз маслаҳат беради” номли китобимда жинсий алоқа тўғрисида алоҳида боб бор эди. Ҳурматли ёзувчимиз Исмоил Ҳоким ўғли бот-бот учрайдиган бу дард тўғрисида шундай савол-жавобни қўшган эди.

Савол: 30 ёшдаман. Уйланганман, лекин бўйдоқлардек яшайман. Хотиним шунга мажбур қиляпти. Қандай йўл тугай?
Жавоб: Исломда тўрттагача уйланишга рухсат берилган... Сизга ўхшаш эркаклар қийналиб қолмаслиги учун шундай чоралар тавсия қилинган.
Ҳозир битта хотин билан яшаш одат. Хотин эридан ранжидими, эр бўйдоқлардек яшашга маҳкум.
Диндор бўлмаган эркаклар эҳтиёжларини турли жойларда қондирадилар. Диндор эр эса сиқилади, ё хотинини дўппослашга тушади, ё ажрашиш ҳаракатига. Кўпчилик аёллар оилавий келишмовчиликларнинг сабаби жинсий ҳаётдан қониқмаслик эканлигини билмайдилар. Чунки аёлга таъсир кўрсатилмаса ўз-ўзидан хоҳлайвермайди. Эркакда эса вақт-вақти билан шундай истак пайдо бўлади. Бу истак шунчалар кучли-ки, эҳтиёжини уйда кондириш имкони бўлмаса, нажотни ташқаридан излайди. Оқила аёл эркакнинг жинсий ҳаётини изга солади, уни қониқтириш билан ўзгалардан умидвор бўлишга йўл қўймайди. Ҳаром ҳаракатлардан сақланиш зарур. Эркак учун жинсий ҳаёт саломатлик, жасорат, матонат манбаи эканлигини унутмаслик, сабр билан иш кўриш лозим.
Жуфтингизни тўғри тушуниб, унга ва ўзингизга ёрдам беринг. Акс ҳолда окибати яхши бўмайди.