Мақолалар
Мени йигитим ташлаб кетди
- Подробности
- Бўлим: Муносабат
- Чиққан санаси: 25 Сентябрь 2019
- (Нашр қилинган санаси)
Мен қаллиғим билан бир ой олдин ажралишдим, кучимни тиклай олмаяпман... унинг ташаббуси билан ажралишдик... жуда қаттиқ севарди, кўнгилни чиройли овларди, ортимдан югурарди, мен эса ҳар доим жазавага тушардим, тез-тез жанжаллашардик, лекин у доим биринчи бўлиб ярашарди...
Навбатдаги сафар жанжаллашиб қолгач, у қўнғироқ қилмай қуйди, мен ўзим қўнғироқ қилганимда у ланж бўлиб гапирди, кўришганимизда эса ўйлаб кўриш кераклигини айтди, мен яна бошидан бошлашни илтимос қилдим, у рози бўлди, менга ҳамма нарса худди аввалгидек давом этадиган бўлиб туюлди, аммо ... аввалига шундай эди, кейин нимадир бошқача кета бошлади... Икки кундан кейин у яна ғойиб бўлди ...
Мен қийналдим, қўнғироқ қилдим, ёздим, лекин у жавоб бермади ва кўришишни хоҳламади, шунда унинг уйига бордим, у ўзини жуда совуқ тутди, алоқа қила олмаслигини, муаммолари борлигини айтди... Мен унинг қандай муаммолари борлигини билишга ҳаракат қилдим, унинг опа-сингиллари ва дўстлари тушунолмай ҳайрон эди... Илтимос, ёрдам беринг, мен нима қилишни билмайман, у ҳатто совчи юборганига ҳам кўзини юмганми (лекин узук бермаганди) ёки у севмай қўйганми?... Аввалига у хавотирда эди, мен кўриб ва билиб турардим, энди эса айш-ишратга берилиб яшай бошлади. Илтимос, унга нима бўлганини тушунишга ёрдам беринг. Мен ўзимни ҳамма нарсада айблайман ва жуда чарчадим...
Дин нуқтаи назаридан:
Ислом бир-бирига бегона бўлган йигит ва қиз ўртасида ҳар қандай алоқа қилишни қатъиян тақиқлайди. Улар билан алоқа қилиш фақат шариатда назарда тутилган сабабларга кўра (битим тузиш, судда гувоҳлик бериш ...) ёки қизнинг яқин қариндошлари - маҳрамлар иштирокида рухсат этилади. Аллоҳ зинони тақиқлаб қўйди ва бизни зинога сабабчи бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай нарсадан огоҳлантирди. Амалиётнинг кўрсатишича, кўпинча бундай гуноҳсиз учрашувлардан оғир гуноҳ – зино келиб чиқади. Шариат унаштирилган ва унаштирилмаган жуфтликларни тақиқ борасида ажратмайди. Никоҳдан ўтгунча ҳатто унаштирилган йигит ва қиз ҳам бир-бирига бегона ҳисобланади.
Албатта, "Йигитингиз" сизни ташлаб кетишининг асл сабабини айта олмайман. Аммо содир бўлган нарса сиз учун аслида яхши, чунки сизнинг муносабатингиз тақиқланган, гуноҳ саналарди. Уларнинг оқибатлари қандай бўлишини ёлғиз Аллоҳ билади. Йигитингиз билан учрашманг, унга қўнғироқ қилманг ва унга ёзманг. Ҳаётингизни давом эттиринг, динни ўрганинг, мунтазам равишда барча ибодатларни адо этинг, Ислом динига мувофиқ кийинг ва сизни чалғитишга ёрдам берадиган ёқимли ва фойдали ишларни бажаринг. Агар бирга бўлиш тақдирингизда бўлса, бу албатта амалга ошади!
Психология нуқтаи назаридан:
Нима бўлаётганига бир томонлама баҳо беришнинг иложи йўқ, чунки кўплаб муҳим фикрлар номаълум бўлиб қолмоқда. Одатда, бундай вазиятлар бир кишининг бошқасида қандайдир умидсизлик натижасидир. Сизнинг ҳолатингизда, йигитнинг ўзи умидсизликка ўхшаш нарсаларни бошдан кечирди деб тахмин қилиш ўринли. Ва бу ерда муаммо сизда шахс сифатида эмас, балки сизнинг шахсингизни идрок этишида бўлиши мумкин. Аввалроқ, сиз жазавага тушиб юрган пайтингизда (ўзингиз айтгандай), феъл-атворингизни кўрсатганингизда, унда унинг тасаввурида етишиб бўлмайдиган қиз қиёфаси шаклланиши мумкин эди. Бу унинг ҳаракатларига бир оз адреналин қўшиши мумкин эди, аммо, эҳтимол, тез-тез жанжаллашиш туфайли у шунчаки чарчаган. Аммо энг муҳими, ярашишга қарор қилганингизда юз берди. Мен сурбет бўлиб кўринишни хоҳламайман, лекин афтидан, у сиз билан ярашмагани ғурурингизга тегиб кетган. Айнан мана шу мағрурлик, унинг хаёллари урилиб парчаланадиган тўсиқ бўлди. У сизни бутунлай бошқача тарзда кўрди, заиф томонларингизни кўрди, беғубор қизнинг ниқоби остида ҳимоясиз одам ётишини ва ҳоказоларни тушунди.
Буларнинг барчаси унинг сизга бўлган ҳис-туйғулари кескин совий бошлаганига олиб келди. Бундай ҳолат тез-тез содир бўлади ва бу ерда унинг ҳис-туйғуларини самимийлиги ва чуқурлиги ҳақида одатда савол бериш ўринли бўлади. Йўқ, мен унинг ҳис-туйғуларини самимийлигига шубҳа қилмоқчи эмасман, фақат бу ҳис-туйғулар унинг миясида ҳукм сурган сизнинг суратингиз учун эмас, балки айнан СИЗ учун бўлгани ҳақида шубҳа билдираман.
Бошқача қилиб айтганда, у тасаввур қилган қизга мафтун бўлган, унинг тасаввурида сиз ўша қиз бўлиб, уни ҳайратга солган бўлишингиз мумкин эди. Эҳтимол агар бошиданоқ сиз бошқача йўл тутганингизда, ҳозирги вазият бошқача бўлар эди. Ҳозир эса ҳамма нарса бироз бепарво, аммо умидсиз эмас. Агар сиз ундан эътиборни қидирсангиз ва содир бўлган воқеани изоҳлашни талаб қилсангиз, у сиздан янада узоқлашади.
Ҳозир эътиборни хафа бўлган ғурур туйғуларига эмас, айниқса бу йигитга эмас, балки ўзингизга, характерингизга эътибор қаратиш яхшидир. Кундалик ишларингизни тартибга солишни бошланг, ўтмишдаги ташвишларингизга қайтинг, ўзингизни ривожлантириш ва ўзингизни ўқитиш билан шуғулланинг ва хотиржамликда яшанг. Агар бу сизга тегишли бўлса, демак, у сиздан ҳеч қаерга қочиб қутилмайди ва айтади-ку, ёпишиб ҳам олмайди. Бу, шубҳасиз, бир мунча вақт оғриқли бўлади, лекин сиз бу ўзингиз учун ҳаёт дарси бўлган ва бахт сизга туюлиши мумкин бўлган жойда бўлиши шарт эмас деб ўйлайсиз. Дарҳақиқат, кўпинча битта йўқотиш янги топилма келтиради. Ҳаёт шунақа.
Манба: Ислам.ру
Абу Муслим таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар