1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?

Исломда ажраш эрнинг ҳаққидир. Эр истаса, бу ҳуқуқни хотинига бериши мумкин.
Масалан, хотинига: «Ўн йилгача ажраш ҳуқуқини сенга бердим, ўн йилгача шу ҳаққа эгасан», деб бу ваколатни хотинига берса ва хотини истаса, шу муддат ичида талоқ ҳаққига эга бўлади. Истамаса, ажрашмайди (Ибн Обидин: 2/481). Бунга «тафвизут-талоқ» дейилади.
Никоҳ асносида ажрашиш ҳуқуқи қўлида бўлган эркак хотинига ўзи истаган вақтда ажраш ҳуқуқини беради. Ажраш шакли ва талоқ сонини белгилайди. Хотин фақат шу шартлар ичида ажраш ҳаққини қўллайди. Лекин эр хотинига берган бу ажраш ваколатини қайтиб олмайди. Бундай ваколат берилмаган бўлса, хотиннинг ўзида эридан ажраш ҳуқуқи йўқ («Фатҳул Қодир»: 3/99; «Ҳидоя»: 1/224).

"Аёлларга хос энг зарур фиқҳий масалалар" китобидан