1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Виртуал дунё ҳақиқий дунё кушандаси

Бугунги кунимизда кенг тарқалиб бораётган ижтимоий тармоқлардаги мулоқатлар шариат белгилаб берган чегарадан чиқмаслиги керак. Инсоннинг кундалик ҳаётига ижтимоий тармоқларнинг таъсири ортиб бораётгани ҳам сир эмас. Ахборот уруши давом этаётган бугунги кунимизда энг қадрли маълумотлар ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар, маълумотлар бўлиб қолмоқда.

Ижтимоий тармоқларда бўлаётган мулоқатлар аслида виртуал бўлсада, маълум одоб чегараси, худдудидан чиқиб кетмаслиги керак. Жуда кўп одамлар виртуал мулоқат, деб ҳақиқий воқеаликдан воз кечмоқдалар. Аксар ҳолатларда ижтимоий тармоқлар одамларни ишдан чалғитмоқда, оила тинчлигини бузмоқда. Бир қарашда зоҳиран  буларда мулоқат ва дўстлик борга ўхшайди.

Миллион-миллион одамлар ижтимоий тармоқларда ўзларининг биринчи муҳаббатлари, синфдошу-курсдошлари, таниш ва нотанишларни излашга тушиб кетишди. Интернет ва компьютер ҳақида озгина тасаввури бор одамларнинг аксари шундай сайтларда умрларини бекорга ҳавога совуришмоқда. Дунё бўйлаб мулоқат истаганлар ижтимоий тармоқларга бутунлигича ғарқ бўлишди. Виртуал ҳамжамиятларга аъзо бўлганлар кун саин таборо ортиб, ўсиб, кўпайиб бормоқда. Қарамлик бўйича қилинган ҳисоб-китобларга кўра, ижтимоий тармоқ ва виртуал мулоқатга катта-ю кичик бирдек мубтало бўлган экан. Эҳтимол, виртуал мулоқат –аввалам бор романтикадир, бироқ нима бўлса ҳам бу ҳақиқий ҳаётдан тубдан фарқ қилувчи, воқеаликдан қочишдир.

Улар бу ишга шу даражада берилиб кетганидан, дўстлари ҳатто оилаларидан ҳам воз кечиш ҳолатлари нодир бўлмай қолди. Бугун ер юзида миллион-миллион одам виртуал ҳаёт чакалакзорларида йўқолиб бормоқда. Нега шундай бўлмоқда? Нега, ажойиб коммуникация воситаси ҳисобланган Интернет тузоққа айланмоқда? Вақт, куч ва ҳиссиётларни ямлаб ютаётган баҳайбат тузоқ?

Биз доим қаергадир шошамиз, доим бандмиз, кўп ишлаймиз. Дўстлар ва муносабатлар учун доим вақтимиз етишмайди? Бироқ, шундай бўлсада бизнинг муносабатларгамухтожлигимиз ва кимгадир ёқиш истагимиз ҳеч ёққа йўқолмаган. Буни реал ҳаётда қандай амалга оширса бўлади?

Ўтган асрда одамлар бир-бирларникига меҳмонларга боришар, кино ва театрларга тушишар эди. Боғ ва ҳиёбонларда ўтиришар, кутубхоналарга ташриф қилиб туришар эди. Бироқ энди биз бандмиз-ку. Энди булар биз учун муҳим эмас.

Интернет ҳақиқий дунёни ўзига алмаштирга мувоффақ бўлди. Виртуал оламда ҳамма нарса ҳақиқий ҳаётдан жуда осон, тез танишиш, дўстлашиш ва тезда ажрашиш мумкин. Шунинг учун ҳам ижтимоий тармоқлар асосан ўз ҳаётидан норози бўлган одамларни ўзига жалб қилиб келмоқда. Кўп оилаларда эр ёки хотиннинг ижтимоий тармоқлардан воз кеча олмаётганидан оилалари бузилиб кетмоқда, ришталар узилмоқда. Ижтимоий тармоқларда кўп ўтирадиган одамларнинг гормонал баланслари, иммунитет тизими бузилмоқда, ақли заифлик касалига мубтоло бўлиш бошланмоқда.
Интернет – бу яхши ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса уни вақти хушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нима оласиз? Керак пайтда ёнигизда туриб бермайдиган дўстми ёки ҳеч қандай маъно касб қилмайдиган ноз-қарашмаларию, ёқди деган тугмачаларнинг босилишиними? Ҳар бир нарсанинг ўз чегараси, миқдори бўлиши керакда: “Синфдошлар”га, оила ва фарзандларга қанча вақт ажратиш ва ҳакозо. Бўлар-бўлмас нарсалар ҳақида валдирашиб, ҳаётингизни исроф қилманг. Оилангиз бузилиб кетиши мумкинлигини доим ёдингизда сақланг. Ўзингизга яқин бўлган одамлар билан муносабатларингизга зарар келтириб қўйманг.

Ноз-қарашма (флирт) – ҳиёнатми?

Кўпчилик Интернет орқали ўз “жуфтини” топишга мувоффақ бўлишмоқда. Танишув сайтларида эса кўпчилик енгил-елпи муносабатларга ўрганиб ҳам бўлишди. Танишадилар, барча нарсалар ҳақида дарҳол гаплашиб олишади, қалбига мос шерик танлайди. Агар бирон нарсаси ёқмай қолса ёки бирон бир хато қилиб қўйса,энди уни дарҳол ўчириб, унутиб юборса ҳам бўлаверади-да, ахир. Шунга шунчами, озгина виртуал мақтов, лайклар ва гулдаста смайликларини олса олса нима қилибди, шу ҳам хиёнат бўлиб қоладими?

Сўнг воқеалар икки йўналишда ривож топиши мумкин.
Биринчи вариант: инсон ҳақиқий ҳаётда ҳам гул олгиси (оддий самайлик бўлса ҳам), мақтов эшитгиси (кўпроқ лайк олгиси) ва кўпроқ эътиборда бўлишини истаб қолади (ҳаётдаги ҳақиқий шериги эса, ўзининг тинч ҳаётини гул савдо расталарига югур-югурга алмашишни истайдими ёки йўқ бу бошқа масала). Бир даста гул ва совғалар – ҳаётдаги энг муҳим нарсаларми?

Иккинчи вариант: тармоқдаги флирт хиёнат ҳисобланадими? Виртуал номаҳрам шерик билан ҳақиқий ҳаётда романтик учрашувлар ҳам қилиб туриш унчалик қирқинчли нарса эмас, бу нарса оила ришталарини янада мустаҳкам қилиши мумкин, деб шайтон ҳаёлингизга аста шивирлаб қўйди. Ҳаётда буларга етиш учун жуда кўп ғовларни ошиб ўтиш керак, Интернетда эса ҳаммаси осон экан.

Ҳақиқий ҳаётда кимнингдир ўзаро муносабатлари рисоладагидек силлиқ кечмаяпти – ўртада турли хил низолар бор, қайсидир оилас аъзосини «Одноклассники» ўзига магнит каби тортиб турибди. Ўз жуфти олдига бориб узр сўраш ўрнига виртуал дунё билан завқланиш давом этилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ўтирганларнинг ҳаммаси четидан ёмон дея олмаймиз. Лекин, камдан –кам эркаклар, оилали бўлганлари ҳам ўзининг “яхши” экани ҳақидаги фикрни ижтимоий тармоқлардаги ўзгалардан (дўстларидан) эшитгиси келмайди, дейсизми. Наҳотки бировларнинг мақтовлари ва совғаларидан, улар виртуал бўлса ҳам воз кеча олади? Ёлғиз, бева ёки ўрта ёш инқирозини бошидан ўтказаётган аёллар комплекслари ривожланиб кетмаслиги учун муносабатлар ҳаводек зарурдир. Шариат белгилаб берган худуддан чиқиб кетмаслик шарти билан ижтимоий тармоқлардаги бундай мулоқатларнинг зарари йўқдир.

Ислом ҳаддан ошмаган мулоқат-муносабатларга рухсат берадими ва булар қандай мулоқат экан? Бир бирини танимайдиган одамлар бировларнинг эрлари ва аёллари билан нима ҳақида суҳбатлашишлари мумкин экан-а? Танишув сайтларининг кўпида оилали эканини яширмаган жуда кўп эркак ва аёллар бор. Уларнинг ёзишича, улар вақтларини мароқли ўтказишлари учун ўзларига виртуал йигит ва қизларни излашаётган эмиш. Шундай нарсаларга Ислом рухсат берадими? Ижтимоий тармоқлар – инсон ўз олдига қўйган маълум вазифаларни осонлаштирувчи бир восита халос. Ҳамма нарса ўз меъёрида бўлиши керак, шунинг учун ҳам мазкур восита ёрдам бериш ўрнига сизнинг шахсий ҳаётингизни бузишга киришдими, ёки оила тинчлиги учун хавф соляптми, ундан дарҳол воз кечиш керак. Ҳамда жорий ҳолатга бўлган қарашларни қайта кўриб чиқиш керак, чунки ҳаёт кўп қиррали ва қизиқарлидир. Яқин келажакда классик муносабатлар тури – танишув ва ҳақиқий ҳаётда муносабатлар ўрнатиш яна мода бўлишига умид қиламиз. Бундай мулоқат тури виртуал муносабатлардан анча мураккаб бўлиб, инсондан катта ҳакатларни талаб қилса ҳам.

Ҳақиқий ҳаётдаги одамлар орасидаги муносабатларда, саҳифангизда қолдирилган маъносиз хабар билан эмас балки ҳақиқий амалий ёрдами билан сизга фойда бериши мумкин. Ҳақиқий  дунёда яшаётган одамлар. Ууар хафа бўлишади, азоб чекишади, хурсанд бўладилар. Бир бирларини яхши кўришади, биргаликда бахтлидирлар. Ва бошқалар, яъни ёлғиз бўлганлар ҳам бахтсиз ва бундан азоб чекадилар. Ёлғизлик чўчитади ҳамда ситамларга сабаб бўлади. Ёлғиз, ёрдамсиз ва далдасиз инсон яшай олмайди-ку, ахир. Моддий тарафдан у ўзига тўқ бўлиб, бироқ том маънодаги мулоқатлар, муносабатлардан махрум бўлса у бахтсиз бўлиб қолаверади. Виртуал майдонда ўзини кучли, жасур, мувоффақиятли қилиб кўрсатган ҳолда мулоқатга киришар, муносабатлар ўрнатилар экан, у ўзини бахтли дея ҳис қила бошлайди. Агар бунгача унинг ҳақиқий дўстлари, муносиб иши бўлмаган ва у ўзини бечораҳол ва хўрланган деб билган бўлган бўлса, энди виртуал воқеаликни у нажот деб била бошлайди. Қайсидир бир нуқтада инсон мониторда ўзини ва бошқаларни алдаётганини, лаққиллатаётганини унутиб қўйади. Бу ҳаёт эмас, бу бир ўйиндир. Ўйин бўлганда ҳам шавфқатсиз бўлсада инсон рухияти (психика) учун беозордир. Виртуал ҳаёт, бутун виртуал дунё каби  иллюзиядир (хом ҳаёлдир). 

Виртуал дунёдаги ҳаёт қарамликни келтириб чиқаради. Сени яхши кўришади ва сен воқеалар қайнаган жойнинг қоқ ўртасидасан, сенинг атрофингда ҳам ҳаёт қайнаётганини хис қиласан. Бироқ, компьютер ўчиши билан, бу дунё ҳам йўқ бўлади ва унинг билан бирга ҳаёт ҳам. Ўшанда инсон  бутун ҳаёт компьютер мониторида жойлашганини аста-секин тушуна бошлайди. Албатта, бундан у ўзини бахтли хис қилмайди. У қизиқарли эмас, ёлғиз, ҳеч кимга керак эмаслигича қолаверади. Чунки у билан суҳбатлашадиган гапнинг ўзи йўқ, у қизиқарли эмас, у ҳатто бизларга тушунарлисиз бўлган ўзининг қандайдир тилида сўзлашади. Баъзан уни ҳеч ким тушунмаётганини ҳам билмай қолади.
У одамлар ва ҳаётдан янада хафа бўлиб ўзининг гўзал виртул оламига янада чуқур шўнғиб ғарқ бўлади, чуқурдан эса чиқишни истамайди. Яъни, бугун виртуал ҳаёт ҳақиқий ҳаётни ўғирламоқда. Шундай экан, ўйлаб кўринг виртуал ҳаёт ташвишлари саломатлигингиз учун арзийдими?

Ижтимоий контактларни кенгайтириш учун ҳақиқий ҳаётдан фойдаланинг. Ҳақиқий дунё, инсоннинг ҳаёти - доимий ўзлаштириш, кенгайтириш ва ички ва ташқи реалликни ўзгартиришдан иборатдир. Шу йўл билан инсон камолат сари юзланиб боради. Ҳақиқий ҳаётда ўз мақсадингиз ва жойингизни (макон) аниқ қилиб олинг. Ким бўлишни истасангиз ҳам, бунинг учун реал йўлларни изланг. Мақсадга етиш учун оддий услублардан сақланинг: текин пишлоқ фақат қапқонда бўлишини унутманг. Виртуал воқеалик ҳаётдаги йиртиқлар учун ямоқ кабидир. Шундай экан ямоқларсиз яшашга уриниб кўринг!
Компьютер – сизнинг имкониятларингизни кучайтирадиган бир ускуна халос, у асло мақсад эмас.  Интернетда ҳамма нарса очиқ-ойдиндир. Реал ҳаётда қилмоқчи бўлган нарсаларни қилинг. Дўстларни эса, ҳақиқий ҳаётдан изланглар. Виртул ҳаёт фақат қандайдир гуруҳга мансубликнинг сохта ҳиссётини беради ва муносабатлар учун керакли кўникмалараг асос бўла олмайди. Ҳаётингизни ижобий нарсалар билан тўлдиринг.

Мустақҳкам қараш ва  эътиқодга эга бўлинг. Виртуал майдондаги сохталик ва ёлғон нарсалардан сақланинг. “У ёқда” эмас “Шу ерда ва ҳозир” бўлинг. Ватқтинг ва компьютерга кетадиган умрингизни назорат қилишни ўрганинг. Ҳурматли ака-укалар, опа-сингиллар тармоқдаги нотаниш одамларга ишонманг. Интернетда истаган одам ўзининг аслини яшириб, бошқача бўлиб олиш жуда осондир. Фарзандларингизга назоратингизсиз Интернетдан фойдаланишга рухсат берманг, чунки улар ўзларига керак бўлмаган ва тақиқланган жуда кўп нарсаларни билиб олишлари мумкин.

Ушбу мақолани тайёрлашга киришар эканман акалар-укалар ва опа-сингилларимиз ҳам мазкур мавзунинг муҳимлиги ва долзарблигини англаб, ҳар ким ўзининг хурсандчилигу-қайғуларга тўла бўлган ҳақиқий ҳаётини инсоннинг ўзи тўқиб чиқарган виртуал дунёга алмаштириш керак эмаслигини хулоса қилишини истадим.

Аллоҳ таоло шариат чегарасидан чиқиб кетмаслигимизни ва Расуллуллоҳ с.а.в суннатларини маҳкам ушлашимизни насиб қилсин. Омин!

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади