1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Шайтон туш

 

“Сизлардан бирортангиз билан тушида шайтон ўйнаса, уни бошқаларга сўзламасин” (Муслим. “Саҳиҳ”, IIжуз, 202-бет, Аҳмад ибн Ҳанбал. “Муснад”, IIIжуз, 315-бет).

Кундузи фикрлаб юрган нарсаларнинг уйқуда аралаш кўриниши, қўркинчли ва тартибсиз тушларни, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “шайтон уйини” деб айтганлар.

Улуғ саҳобалардан Абу Қатода Ансорийнинг (розийаллоҳу анҳу): “Ёмон тушлар кўришим сабабли жуда қўрқар эдим. Расулуллоҳ тавсияларни эшитганимдан кейин қўрқинчли тушларга ҳеч аҳамият бермай қўйдим. Уйғонишим билан чап томонимга уч марта туфлаб, Аллоҳга сиғиниб, бошқа тарафимга қараб ётаман, кишиларга сўзлаб юрмайман ва тушлардан зарар ҳам курмайман” (Муслим. “Саҳиҳ”, II жуз, 199-бет), деб сўзлагани ривоят қилинган.

Баъзан тушлар рост булади. Бундай тушлар ҳадисларда “рост, тўғри тушлар” деб таърифланган.

Расулуллоҳ(соллалоҳи алайҳи ва саллам”: “Муминнинг туши пайғамбарликнинг қирқ олтидан бир жузъидир”, деганлар. Бунда у зот дуруст, рост тушларни назарда тутганлар.

Фан аҳлининг сўзига кўра, туш қувваи ҳофиза ва қувваи ваҳимада ўрнашиб қолган ҳаёлларнинг уйқуда мужассамлашиб кўринишидан иборатдир. Ҳар кишининг туши ҳаёт тарзига мувофиқ равишда куринади. Кўнгиллари соф, меъдалари саломат, ваҳм ва қўрқинчли хаёлотдан фориғ булган баъзи одамларнинг баъзи тушлари дуруст бўлиши мумкин экани инкор этилмайди. “Бунинг сабаби яхши англашилмаса-да, ҳақиқат ҳамда воқеъликда бор”, дейилади.

Ҳар кимнинг туши пайғамбарликдан бир бўлак бўлавермайди ва ҳар кимнинг кўргани дуруст туш жумласига ҳам киравермайди.

Шунинг учун тушларга ортиқча аҳамият бермаслик, уларни сўзлаб вақтни беҳуда ўтказмаслик керак. Шунга риоя қилган одам, иншааллоҳ, хотиржам, роҳат-фароғатда яшайди.

"Жавомеъул калим" китобидан