1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Мусулмонча аутотренинг

Қоидага кўра, кечалари уйқудан олдин биз ўғлим билан бирга каравотда ётамиз ва ухлаб қоламиз. Баъзида бизда аутотренинг юзага келади. Бироқ оддий аутотренинг эмас, балки… мусулмонча аутотренинг.

Худди шунақа, дастлаб аутотренинг нима эканлиги ва «мусулмонча аутотренинг»га хос бўлган хусусият қандай эканлигини аниқлашга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Маълумки, болаларни ишонтириш осон. Бироқ, афсуски, уларнинг руҳиятидаги бу хусусиятни катталар кўпинча зиёнига фойдаланадилар. Фарзандини севувчи ҳар бир она ўз сузлари билан болада қўрқув, ўзига нисбатан ишончсизлик ва ўз сўзлари билан ёмон хулқ-атворга сабабчи бўлиши мумкин. «Доим ковлаштириб юрасан», «Амин қизғончиқ», «Сенинг қўлларинг умуман бошқча жойдан ўсади», «Вой, рангинг ўчиб кетганини!» – бу боланинг тўлақонли ривожланишига халал берадиган салбий фикр-мулоҳазаларнинг айримлари, холос. Унча яхши кўрилмаган бола ўзини ёмон тутади, қулоқсиз бўлиб ўсади, дудуқланиб гапириши, кечаси тўшагини ҳўл қилиб қўйиши мумкин; жароҳат олган, инфекция юқтириб олган ҳолларда эса соғайиши қийин кечади.
Ваҳоланки, болага таъсир этишдан унумли ва наф билан фойдаланиш мумкин эди! Ҳар бир она ўғли ёки қизининг ҳаттоки оғир касалликдан ҳам тузалиб кетишига ёрдам беришга қодир. Она ўз фарзандига бахтга эришиш йўлида кўрсатма ва йўл-йўриқлар бериши мумкин ва у бахтли, муваффақиятга эришадиган инсон бўлиб вояга етади. Болага унинг ёмонлиги, ахмоқлиги ва ёқимсиз эканлигини айтавериб миясига қуйиш ўрнига унга яхши хулқ-атворга йўл-йўриқ бериш керак: «Баракалла!», «Сен соғлом ва кучлисан», «Қўлингдан ҳама нарса келади»...
Уйқуга етиш олдидан мен ўғлимга ёқимли нарсалар айтардим: «Абдулкарим – яхши бола», «Абдулкарим ақлли», «Абдулкарим чиройли»… Биз биргаликда кўплаб сифатлар ва хислатлар ўйлаб топардик. Бу борада бизда асосий ибора албатта – «Сен мусулмонсан!» эди. Яъни шу тариқа боланинг ўзи ҳақида тасаввурини шакллантиришда шахснинг исломий хислатлари ҳақида гапиришни эсдан чиқармасдик.
Тушда ҳам энг оддий таъсир ва йўл-йўриқлардан фойдаланиш мумкин. бола ухлаётганида унинг ёнига ўтиринг ва гапиринг! Уни қанчалик яхши кўришингизни, унинг нақадар ақлли, чиройли эканлигини айтинг. Олдиндан қуйидаги каби гапларни тайёрлаб қўйиш мумкин: «Сен эртага тинч ва хотиржам бўласан, яхшилаб овқатланасан», «Сен тезда соғайиб кетасан, эртага ҳароратинг тушади ва нафас олишинг енгиллашади», «Сен камроқ йиғлайсан ва хархаша қиласан», «Сен ақлли, ўқимишли мусулмон бўлиб етишасан», «Аллоҳ сенга икки дунё бахтини берсин», «Инша Аллоҳ, сен умматимизнинг муносиб ва билимдан кишисига айланасан»...
Кўрсатмалар имкон қадар аниқ, муайян ва ижобий бўлишига ҳаракат қилинг. Шу тариқа сиз боланинг организмини ижобий ўзгаришларга созлайсиз. Бу болангизнинг ўзига берадиган баҳосини оширишга, унда диний мансубликка ижобий муносабат шаклланишига ёрдам беради. Ўғлимиз баъзида ўзи бу аутотренинг ҳақида эслайди ва ўзи ҳақида гапирганда мусулмон эканлигини қайд этади.
Натижага эга бўлиш учун бундай «муҳаббат сеанслари»ни мунтазам ўтказиб туриш керак. Бундай суҳбатлар турмуш икир-чикирлар ва ҳаёт ташвишлари туфайли фарзандларига етарлича вақт ажрата олмаётган ота-оналарга ёрдам беради. Ҳар бир фарзандингиз учун шахсий, индивидуал, ўзига хос сифатлар ўйлаб топинг.
Муҳими, сизнинг кайфиятингиз вазиятга мос келиши, сиз нимадандир норози ёки жаҳлингиз чиққан бўлмаслигингиз керак. Самимий гапириш, болага нисбатан меҳр-муҳаббат, ёрдам бериш истагини ҳис қилиш керак. Ҳаддан ташқари баланд овозда ва ҳаяжон билан гапирманг, тинч, оҳиста, лекин ишончли оҳангда сўзланг. Уриниб кўринг! Эҳтимол, сизга меҳр-муҳаббат ва ғамхўрлик кўрсатишнинг айнан шундай усули тўғри келар?

Абу Муслим таржимаси