Мақолалар
Асли зотингга тортасан...
- Подробности
- Бўлим: Ҳикоялар
- Чиққан санаси: 25 Июль 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Кўҳна манбаларда келтирилишича, Хуросон вилоятида оқил ва донишманд бир савдогар хусну малоқатда танқо, суюкли аёли билан бахтиёр кун кечирарди. Унинг асосий вақти сафарда, савдо-сотиқда ўтарди. Кунларнинг бирида сафар учун ҳозирлаган молларни туяларига юклаб, ёнида бир хизматкорини олиб, яна савдо сафарига отланди. Аёли эшик олдида кўзида ёш билан кузатиб қолди.
Савдога билан шаҳардан чиқиб, кечга яқин бир анҳорнинг бўйига етиб келишди. Икковлашиб туяларни етаклаб, сувдан кечиб ўта бошлашди. Савдогар туялари ичида оқ рангли нортўя бўлиб, бу жониворни бошқаларидан кўра кўпроқ яхши кўрарди.
Оқ нортуя устида энг нодир моллар юкланган эди. Савдогар нортуянинг жиловидан тутиб сув кечаётганида нортуя анҳорнинг қоқ ўртасида ётиб олди. Устидаги моллар ҳам сувга ағанади.
Савдогар хизматкори билан бир амаллаб туяни ва юкларни қирғоққа олиб чиқишди. Ҳар иккиси қора терга ботиб кетганди. Айниқса савдогарнинг кайфияти бутунлай тушиб кетганди. Дарҳол хуржундан қоғоз-қалам олиб бир нималарни битишга тушди.
Хизматкор эса унинг хатти-ҳаракатларини хайрат ичида кузатиб турарди. Савдогар хатни битиб бўлгач, тўрт буклаб, хизматкорига узатди:
— Ҳали уйимиздан унча узоқлашмадик. Ҳозироқ отимга мингин-у, мана бу мактубни олиб, уйимга бор. Хотинимга хатни бериб, дарров изингта қайт. Унгача мен сени шу ерда кутиб тураман.
Ҳеч нарсани тушунмаган хизматкор хожасининг отони миниб, мактубни чўнтагига солганча, ортига қайтди. Хожасининг уйига ярим кечаси етиб борди. Бекасини бу пайтда уйғотиш ноқулай бўлишини ўйлаб дарвоза олдида бир муддат тўхтаб қолди. Кейин оҳиста ичкарига мўралади. Не ажабки, дарвоза кия очиқ турарди. Нима сабабдан ярим кечаси кўча эшиги очиқ турганини ўйлаб, ичига шубҳа оралади.
Сездирмай ҳовлига кирди. Уй эшиги олдида бегона эркакнинг этигини кўргач, шубҳаси янада кучайди. Дарчага яқинлашиб, ичкарига кулоқ осди. Ичкаридан хожасининг аёли ва бир бегона эркакнинг ишқий сухбатлари эшитилиб турарди.
— Эринг сафарга кетгани яхши бўлди, — дерди эркак.
— Энди ҳар тун сен билан бирга висол шаробини сипқорамиз.
— Лекин кўнглим ғаш, — бу аёлнинг овози эди. — Назаримда, у бугун қайтиб келадиганга ўхшайди.
— Хавотир олма, у аллақачон шаҳардан чиқиб кеттан, ҳозир бошқа бир шаҳарга етиб бориб, карвонсаройда хуррак отаётган бўлса ҳам ажаб эмас.
Хизматкор бекасининг бу қилмишидан хэр кэнча ғазабланмасин, ўзини сездирмасликка аҳд қилди. Хатни дарчага қистириб, ҳовлидан чиқди. Отта миниб, хожаси турган манзилга от чоптирди.
Савдогар анҳор бўйида кўзи тўрт бўлиб, хизматхорини кутиб ўтирарди. Тонг ёришар пайти хизматкор унинг қошига тунд кайфиятда етиб келди.
— Нима бўлди? — сўради савдогар нафаси оғзига тиқилиб. Худо хаққи, нимани кўрган бўлсанг, ҳаммасини очиқ айт.
Хизматкор аввал нима дейишини билмасдан бир зум жим қолди. Кейин хожасининг қистови билан ниманики кўрган, эшитган бўлса, ҳаммасини айтиб берди. Савдогар эса бошини чангаллаганча ўтириб қолди.
— Демак, ҳаммаси мен ўйлаганимдек бўлиб чиқибди, — деди у худди ўзига ўзига гапираётгандек бўлиб.
Хизматкор эса ҳамон юз берган воқеаларнинг сир-синоатига тушуна олмаганди.
— Хожам, ҳаммаси тақдир тақозоси. Аммо нега туя сувнинг ўртасида ётиб олгандан сўнг фикрингиз ўзгарди. Нега мени уйингизга жўнатдингиз? Бояги хатда нима ёзилган эди? Мен буларнинг ҳеч бирини тушуна олмаяпман.
Савдогар яна бироз муддат бошини чангаллаб ўтирди.
— Мен бу оқ туяни бағдодлик бир туякашдан сотиб олганман. У “молнинг айбини айтиб сотиш ҳалол”, деган ақидага амал килиб, бир гапни айттанди: “Бу жуда яхши туя, бақувват, чидамли, ювош. Бўталоқлигидан катта қилганман. Онасини ҳам ўзим боққандим. Аммо онасининг сув кечаётган пайтда ётиб оладиган одати бор эди. Шундан бошқа айби йўқ". Мен эса унинг гапига унча эътибор ҳам қилмадим. Аёлимни ҳам севиб олганман. Аммо унинг онаси ахлоқсизлиги билан ном чиқарганди. Қизи ҳар қанча чиройли, ҳаёли кўринмасин, ота-онам унга уйланишимга қаттиқ қаршилик қилишган. “Онасини кўр, кизини ол дейишган, бу қиз сенга вафо қилмайди”, деб мени бу йўлдан қайтармоқчи бўлишган. Аммо фикримдан қайтмадим. Унга уйландим. Оқ туянинг сувнинг ўртасида ётиб олиши кўзимни очди. Шу боис аёлимга талоқ хатини битиб, уни сендан бериб юборгандим. Кейин эса бу ишимдан пушаймон бўлиб ўтирганимда сен ҳамма ҳақиқатни етказдинг...
Иқбол ХУМОЮН тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар