Мақолалар
Уйимдаги бегона эркак
- Подробности
- Бўлим: Парда ортида
- Чиққан санаси: 22 Июнь 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Таҳририят телефони гўшагини кўтарар эканман, аёл кишининг йиғламсираган товушда зўрға салом бергани эшитилди. Саломга алик олишга улгурмасимиздан қўнғироқ қилган муштарийимиз ҳўнграганча йиғлаб юборди. Бироз муддат муштарийимизнинг ўзларига келишини кутиб турдик. Салдан кейин мухлисамиз ўзларини тутиб олдилар шекилли, хижолат бўлиб гап бошладилар:
- Узр, жуда қийин вазиятда қолганим учун ўзимни тутолмадим. Дардимни кимга айтишни билмай, сизларга қўнғироқ қиляпман. Илтимос, менга маслаҳат беринг. Шундай йўл тутайинки, оқибати хатолик бўлмасин...
- Тушкунликка тушманг. Муҳими, энг мушкул вазиятларда ҳам яхши кунларга бўлган ишончни йўқотмаслик. Ҳаётда қайғусиз кишини учратолмайсиз. Сизни нима бунчалик изтиробга соляпти? Агар жоиз билсангиз бизга кўнглингизни очишингиз мумкин...
- Ўтган йили турмуш ўртоғим Россия давлатига ишлагани кетганди. Яқинда у ердан қайтиб келди. Биласизми, ҳозирги гапларим сизга ғалати туюлиши мумкин, чунки ўзим ҳам ўз ҳолатимни тушунолмаяпман. Хуллас, эримнинг қайтишини, оилам тўлиқ бўлиб, болаларим отасининг бағрида яйрашини шунчалик қаттиқ истардимки, ўтган бир йил ўн йил ёлғиз қолгандек азобли кечди. Эрим келганида эса бутунлай бошқача ҳолатга тушиб қолдим. Ўртамизда аллақандай бегоналик бордек, эримдан узоқлашгандекман. Муомаламиз ҳам навбатчи гап-сўзлардан иборат... Илиқлик, аввалги меҳр-муҳаббат кўринмайди муносабатларимизда. Тўғри, эрим муносабатини ўзгартирмаган, лекин билмадим, қандай тушунтиришни билмаяпман...
- Сизни тушуниб турибман... Ўзингиз бу ҳолатни нимага йўяяпсиз?
- Билмадим... Бунинг устига дадаси Россияга кетганида қизчамнинг ҳали тили чиқмаганди, ёш бола-да, дадасини эсидан чиқарибди. Телефонимдаги дадасини расмни кўрсатиб “бу ким” десам энтикиб-қувониб “дадам” дейди. Лекин дадасига қараб “Исминг нима?”, “Сен ҳам бизникида ухлайсанми?”, “Менга яна эртак айтиб бер” дейди. Кулишни ҳам куйишни ҳам билмайман.
- Ёш бола-да, ёш боланинг гапларига аҳамият беравериб ўзингизни қийнаманг. Сизнинг ҳолатингизни тушуняпман. Орадаги бир йиллик айрилиқдан кейин турмуш ўртоғингиздан тортиниш, хижолатлик пайдо бўлган сизда. Бу ўткинчи ҳолат.
- Булардан ҳам баттари бор экан-да. Эрим қайтганидан бери телефонини яшириб юрарди. Бу қилиғи шубҳаларимни оширгани сари, эътибор бермасликка тиришаётгандим. Кеча ҳеч тортинмай қўлтиғига битта ароқ тиқиб келибди. Болалардан ҳам уялмай колбаса тўғраб ароғини ичаётганди, ичимдан зил кетдим. Россияга боришдан олдин эрим умуман ичмасди ҳам, чекмасди ҳам. Россияга бориб орттириб келгани ичиш-чекиш бўлди. Хуллас, ўша куни ичиб маст бўлиб ухлаб қолди. Мен пайтдан фойдаланиб телефонини олиб, рақамларни, кириш ва чиқиш хабарларини текширдим. Эримнинг Россияда аёл танишлари кўп экан. Ҳатто улар билан бир-бирларига совға беришгача боришган экан... Қисқаси, эрим менга хиёнат қилгани аниқ... Тўғриси, эримнинг юзига қарагим келмайди. Юрагим чил-чил синди.
- Ҳммм... Бу борада сизга қандай маслаҳат беришни билмайман, тўғриси. Сабрли бўласиз-да. Балки, жуда сиз ўйлаганчалик ваҳима эмасдир...
- Мен ҳам шундай умид қиляпманку-я, аммо бир йил ишлагани кетган эрим юз эллик доллар пул билан кирриб келди. Тўғрироғи, қанча пул билан кириб келгани менга номаълум, менга шундай деди. Қишлоққа бориб келганди бундан ҳам ажойиб гап топиб келди- онаси турган уй эскириб, нураб ётган экан, уни бузиб янги уй қуриб бераркану, кейин ўзимизга уй қилиш учун пул йиғармиш. Алам қилиб кетди. Ҳозир бир қариндошимизникида ижарада яшаймиз. Бир куни ижарачи қариндошимиз болалари билан уйга келганди, ёш қизчаси қизимга “Бу бизнинг уйимиз, сизлар бизникида яшаяпсизлар. Уйимизнинг нарсаларига тегма!” деди. Гарчи у қизча ёш бола бўлса-да, шу болалар ўртасида бўлган гап-сўз ҳам юрагимни тирнаб кетди. Қачонгача менинг болаларим ўксиниб-қимтиниб, елкасини қисиб яшайди?! Майли, эрим яқинларига ёрдам берсин, лекин аввал ўзимизнинг шароитимизни ўнглайлик. Болаларим билан ижарама ижара хор бўлишдан чарчадим. Мен эрим хорижда ишлаб келса, уй оламиз, одамларнинг олдида биз ҳам бошимизни баланд кўтариб юраман, деб ўйласам, эрим у ёқлардан менга бегона бўлиб қайтди. Ичмайдиган, чекмайдиган, бегона аёлларга қарамайдиган эрим, эркакларга хос иллатларни ўрганиб келди. Оиламдан меҳр-муҳаббат, барака ариди. Кўнглимни хотиржамлик тарк этди. Қуриб кетсин чет элнинг пули ҳам, ташвиши ҳам...
- Кўп куйинаверманг. Аллоҳга таваккал қилинг ва ҳаммасини ўз вақт ҳукмига ҳавола этинг. Ниятни яхши қилинг, энг аввало. Нима ҳам дердик, ҳамманинг ўзига инсоф ва тавфиқ берсин...
- Раҳмат мени эшитганингиз учун...
- Саломат бўлинг.
ХОНЗОДА суҳбатлашди.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар