1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Кўзни тиймаслик

Аллоҳ таоло инсон жисмининг баъзи жойларига қарашни ҳаром қилган. Ўша жойларга қарашдан кўзни тийиш одамни жуда кўп ёмонлик ва зарарлардан тўсадиган биринчи қалқондир. Шу боис Аллоҳ азза ва жалла эркак ва аёлларга кўзни тийишни амр этган.

Аллоҳ таоло инсон жисмининг баъзи жойларига қарашни ҳаром қилган. Ўша жойларга қарашдан кўзни тийиш одамни жуда кўп ёмонлик ва зарарлардан тўсадиган биринчи қалқондир. Шу боис Аллоҳ азза ва жалла эркак ва аёлларга кўзни тийишни амр этган.
Нур сурасининг 30-31-оятлари мазмуни бундай: "(Эй Муҳаммад,) мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Албатта, Аллоҳ улар қилаётган (сир) синоатларидан хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар. Ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар..."
Ҳеч ким "қараш" ва "кўз ташлаш" масаласига бепарво бўлмаслиги керак, зеро, қараш ва кўз ташлаш жуда кўп бузуқликларнинг калитидир. Ёт аёлга кўз ташлаб, уни ёқтириб қолганидан ўзининг хотинига хиёнат қилган ёки талоғини бериб юборган ё ҳаёти бузилиб, уйидан кетиб қолган эркаклар озми? Ўзга эркакни севиб унга мойил бўлганидан эрига хиёнат қилган ёки оила ва бола-чақасини ташлаб кетган аёллар-чи? Шунинг учун Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) "кўз ташлаш"дан, маҳрам бўлмаган аёлларга қарашдан қайтарганлар. Жарир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) айтади: "Мен Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) "бехосдан қараш" ҳақида сўрадим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Кўзингни четга бур", дедилар (Муслим,Абу Довуд, Термизий ривояти).
Бу, гуноҳ қилмайин десанг, кўзинг бехосдан тушган нарсага диққат қилма, деганидир.
"Бехосдан қараш"бирор кишига қасдсиз кўз тушbшидир. Қасд бўлмаганидан, бундай кўз тушишида гуноҳ бўлмайди. Муслим, Абу Довуд, Насаий Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: "Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар:"3инодан одам боласига улуши белгиланган. Унга шубҳасиз етади. Қараш икки кўзнинг зиноси, эшитиш икки қулоқ зиноси, сўз тилнинг зиноси, ушлаш қўлнинг зиноси, юриш оёқзиносидир. Қалб мойил бўлади ва орзу қилади. Уни фарж тасдиқ қилади ё бекорга чиқаради".
Зино эр-хотин бўлмаган эркак билан аёлнинг бир-биридан баҳра олиши, лаззатланишидир. Бу лаззатланишда инсоннинг ҳамма аъзолари иштирок этади. Шундай экан, ҳадисда келганидек, ҳар бир аъзонинг зинодан улуши бор. Аммо аъзоларнинг зиноси ҳали улкан гуноҳ эмас, улкан гуноҳ фарж зиносидир ва бу ҳақиқий зинодир. Одатда "зино" дейилганида ана шу тушунилади.
Аллоҳ таоло эзгуликни ва бузуқликдан асрашни ис-таса, фарЖи билан зино қилишгача бўлган барча ишни қилиб, энди фарж билан зино қилмоқчи бўлган банданинг фаржи (закари) унинг ниятини бекорга чиқаради. Фаржи (закари) унга бўйсунмайди: ё қовушмайди, ё иш бўлмай, уруғи чиқиб кетади, ё шаҳвати сўниб қолади.
Аммо у кимса Аллоҳ таоло асраган бандалардан бўлмаса, фаржи (закари) қовушади ва у зино қилади, кўзлари, қўллари ва бошқа аъзоларининг зиносини фаржи (закари) ҳам тасдиқ этади. Зино қилишга чиқиб, унга эришолмай қайтиш ҳам Аллоҳ таолонинг раҳмати ва сақлашидандир.

Муҳаммад Аҳмад Канъоннинг
"Эр-хотинлик асослари" китобидан