1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Аёлларнинг уйда ҳукмронлик қилиши

Савол: Аёл киши уйда «бош» бўлишга ҳақлими? Аёл кишининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида тўғри қараш қандай?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Аллоҳ аёлнинг эмас, эркакнинг роли асосий эканлигини белгилаб қўйган. Таъкидлаш жоиз, ушбу масаланинг муаммоси шундаки, одамлар ҳаддидан ошиб кетади ёки бепарволикка йўл қўяди, яъни ҳамма нарса аёлга боғлиқ бўлмоқда ёки унинг фикри бутунлай эътиборсиз қолмоқда. Исломда униси ҳам йўқ, буниси ҳам йўқ. Аёл ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши шарт. Кўп масалаларни ҳал қилишда Ғарбга тақлид қилмаслик керак. Исломда аёл киши етарли ҳуқуқларга эга.
Баъзан биз аёлнинг ҳуқуқларини мутлақо менсимайдиган эркакни кўрамиз. Ёки эркак киши аёлнинг тизгинини ўз қўлига берадиган вазиятни. Бундай ҳолда, аёл уйнинг бошлиғига айланади, у ҳамма нарсани бошқаради ва эркак ҳеч нарсани бошқармайди.
Аллоҳ аёл кишининг эркак устидан ҳукмронлик қилишини айтмаган, балки «эркаклар аёлларга раҳбардирлар» деган.
Бундай одамни - ўз уйида на ҳуқуқи ва на иродаси бор одамни эркак деб аташ мумкинми? Бундай ҳолларда, бу бепарволик ва зўравонликка ўхшайди, Ислом мўътадилликни қўллаб-қувватлайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, биз келажакдаги мусулмон аёлни - мўътадил муслимани кўришни хоҳлаймиз. Мўътадил мусулмон аёл ўз вазифасини бажарадиган ва унинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини талаб қиладиган шахсдир.
Бироқ бугунги кунда қуйидаги мафкура ҳукмрон: мажбуриятларни бажармасдан ўз ҳуқуқларига риоя қилинишини талаб қилиш.
Ҳамма: "Менда нима?" дейишдан олдин: "Мен учун нима?" деб сўрайди. Аёл таълим олиш, ишлаш, сайловларда қатнашиш ҳуқуқини талаб қилади ... Аммо у: "Мен нима қилишга мажбурман?" деб сўрамайди. Ҳуқуқлар мажбуриятлардан юқори қўйилади. Руҳ ҳақида эмас, тана ҳақида ғамхўрлик қилиш. Кўчанинг фикри қариндошларнинг фикридан кўра муҳимроқдир. Замонавий аёлнинг характери мана шунақа.
Бу аввало, айрим мусулмон хотин-қизлар ислом қадриятларига назар ҳам қилмасдан, ғарб қадриятларини намуна қилиб олиши билан боғлиқ.
Мусулмон аёл европалик аёллар қадриятларига тенглашмаслиги керак, чунки ҳар бир халқ ўз ҳаёт тарзига эга.
Ғарб аёлининг ўзига хос феъл-атвори, эътиқоди, урф-одатлари, ўзига хос муҳити бор. Аммо мусулмон аёллар ҳам ўзларининг мероси, қадриятлари ва мавқеига эга. Мусулмон аёл "европалик" аёлга тақлид қилмаслиги керак.
Eвропа ва АҚШда ҳаётнинг барча соҳаларида аёллар эркаклар билан тенгдир. Бошқа ҳеч қандай муқобил вариантсиз, улар бунга амал қилишга мажбур. Агар европалик ёки америкалик аёл ушбу шартларга риоя қилмаса, у очликдан ўлади. Уни қўллаб-қувватлайдиган ҳеч ким йўқ: на отаси, на онаси, на унинг эри ... кўриб турганингиздек, бу нарса Исломда йўқ.
Мусулмон Ислом жамиятининг асосидир. У яъни мусулмон аёл доимий равишда эркакнинг қарамоғида бўлганлиги сабабли таъминланади: ота, ука, ўғил, эр, амаки. Буларнинг барчаси ҳар бир мусулмон амал қилиши керак бўлган шариат қонунларига киритилган. Ғарбда бунга ўхшаш нарса йўқ!
Мисол учун қуйидаги ҳикояни келтираман. Доктор Муҳаммад Юсуф Муса Францияда докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш учун ўқиган. У Парижда яшаган. У ўзининг "Ислом ва унга бўлган эҳтиёж" китобида қуйидагиларни таъкидлайди:
«Биз яшаган уйда ҳамма ишларни бир зиёли оила фарзанди бўлган қиз олиб борарди. У енгилтабиат қиз эмасди. Ҳамма ишларни ҳалол бажарарди. Бир куни биз бекадан у ҳақида савол берганимизда қуйидагича жавоб олдик: «Фалончи савдогарни биласизми? У туманимизда машҳур савдогар ҳисобланади». Биз танимаслигимизни айтдик. «Ўша савдогар қизнинг амакиси, укасининг қизидир у». Биз ҳайрон бўлдик: «Наҳотки амакиси унинг бу ерда ишлашига йўл қўйса? Унга айтинг, жиянини таъминлаб қўйсин ва ишлашга мажбур қилмасин». Аёл кулиб юборди ва сўради: «Қайси қонунга кўра у бундай ҳуқуққа эга бўлиши мумкин!? Сизда шундай тартиб борми?» Биз буни тасдиқладик: «Ҳа… У судга бериши ва мажбурий тартибда уни таъминлаш мажбуриятини юклатиши мумкин». «Агар бизда ҳам шундай қонун бўлганида эди, заводларда ва савдода ишлаётган шу каби қизлар армиясини кўрмаган бўлардингиз! Бу қизлар фақат улар ҳақида қайғурадиган кимса йўқлиги сабабли шундай қилишга мажбур бўлмоқда!».
Бинобарин, бу аёлларнинг ўз қонунлари, қадриятлари ва урф-одатлари бор.
Биз уларга қандай тақлид қила оламиз? Аёл эркак каби ишлаши шарт деб айтамизми?
Агар бу аёлга керак бўлса ёки жамиятга керак бўлса (масалан, ўқитувчи, доя), аёлга ишлаш тақиқланмайди. Жамиятда мусулмон аёлга ишчи сифатида муҳтож бўлган турли соҳалар мавжуд. Демак, бизнинг муаммоларимиз фақат Ғарбга кўр-кўрона тақлид қилишдан иборат.