1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Аёлларга қўйиладиган тақиқлар

Савол: Устоз, сиз баъзи мавзуларни жуда яхши талқин қиласиз, хулоса чиқарасиз. Шунинг учун сизнинг хулосаларингиздан фойдаланаман ва уларни бошқаларга ўзимникидек тақдим этаман. Дўстларим бундан кўп фойда кўришади. Биз аёллар учун тақиқланган нарсаларнинг умумий рўйхатини бера оласизми? Бизга нималар тақиқланганини билиб олайлик ва шунга мувофиқ яшайлик (Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Онангиз касал эканлар, шифои комил берсин. Сиздай фарзанди борлиги учун онангиз жуда ҳам бахтли инсон. Биз учун ҳам дуо қилинг. Устоз, рози бўлинг). Аллоҳ сиздан ҳам рози бўлсин. Онамни дуо ҳилинг. Раҳмат.

 Жавоб: - Дарҳақиқат, бугунги кунда аёллар кўпроқ эътибор қаратиши керак бўлган, тақиқлар ҳақида гапириш ўринли, деб ўйлайман. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам Аллоҳнинг ҳузурида қул қаторидалар. Агар муаммо эркакларга қараганда кўпроқ аёлларга тегишли бўлса, аёллар бунга эътибор беришлари керак бўлади. Баъзи ҳадисларда шунга ўхшаш огоҳлантиришлар мавжуд. Бу аёлларни дўзах оловидан огоҳлантирувчи умумий изоҳ бўлса керак.
Тақиқлаш ва гуноҳ ҳақида зикр қилинганда, шуни ҳеч қачон унутмаслик керакки, Аллоҳнинг эшиги барча гуноҳлардан кейин ҳам бандаси учун очиқ бўлади. Ҳеч қандай гуноҳ, унинг катталигидан қатъи назар, бандасини Аллоҳдан ажрата олмайди. Бир гуноҳдан кейин яна гуноҳ қилиш - банданинг ўзини Аллоҳдан узилган, уни эшигидан ҳайдалганман деб ўйлаши кабидир.

1. Аёллар ва эркаклар тақво асосида яшаши керак
Бунинг учун, биринчи навбатда, кўзни сақлаш лозим. Аллоҳ таоло «Нур» сурасининг 30-31 оятларида эркакларга ҳам, аёлларга ҳам кўзларини сақлашни буюрган. Чунки гуноҳкор бўлишда кўзнинг катта ҳиссаси бор. Шайтон одамларни чалғитишда кўзимиздан фойдаланади. Фарзандлари учун масъул бўлган ота-оналарга бу масалани кўриб чиқиш иймоний бурчдир. Шубҳасиз, кўзимизни хиралаштириш ёки мумкин бўлганни кўриб, мумкин бўлмаганни кўрмайдиган қилиб олишимизнинг имкони йўқ. Кўришга мажбур бўлиб ёки ўз хоҳишимиз билан қарайдиганларимиз устида фикр юритишимиз керак. Кўзни чексиз кўриш эркинлигида бўлиши хато, фақат турмуш ўртоқлар ўртасида бир-бирига қараш эркинлиги бундан мустасно.
2.    Эркак ва аёлларнинг зинога яқинлаштирадиган нарсалардан қочиши муҳим бўлган тақиқлардандир.
Бу ерда қаралиши керак бўлган нозик нуқта зинодан олдин зинога олиб борадиган нарсалардан воз кечишдир. Зеро, зино нуқтасидан сўнг ундан қоча билиш муҳим, эҳтимол у даражасидан ошиб кетган бўлиши мумкин. Ислом томонидан мусулмонга берилган таълимда, зинодан олдин зинога олиб келадиган сабаблардан йироқлашиш мавжуд.
Хусусан, ота-оналар фарзандларини зинодан ва зинога даъват этишдан сақланишларига эътибор қаратишлари муҳим вазифадир. Барча турлари бўйича жинсий бузуқлик деб аталадиган ҳар қандай нарса, зинога оид ушбу қоидага мувофиқҳал қилиниши керак. Зино билан боғлиқ бўлмаган хатти-ҳаракатлар, масалан, қўл билан бўшаниш кейинчалик зино учун замин яратишини билишимиз керак.
3.    Аёлларнинг йўл қўядиган катта хатоларидан бири бу билатуриб ҳомилани туширишни исташи ва бунинг учун ношаръий ерларга мурожаат қилишидир.
4.    Аёллар ўртасида касалликка айланган ўзини (кўз-кўз қилиб) кўрсатиш ҳам тақиқланган. Аёл ўз зеб-зийнати ва гўзаллигини эридан бошқасига кўрсатолмайди. Ҳеч қачон турмуш қуриши мумкин бўлган бирон-бир эркакка зийнатланган ҳолда кўриниши мумкин эмас. Кимга қанчалик кўриниши ва кўрсатиши мумкинлиги Қуръони каримда белгилаб берилган.
Ушбу мавзу аёллар кийимларини ҳам ўз ичига олган. Аёл яхши кийинишдан маҳрум қилинмади. Аёлга энг чиройли ва кўркам кўйлакни кийиш мутлақо тақиқланган эмас. Аёлнинг яхши кийиниши фитратидандир. Шариат эса - фитрат шариатидир. Аммо у аёлнинг гўзаллигини номаҳрам эркаклардан беркитишини истайди.
Узоқ тутиш доираси аёлнинг танаси баробарида, кийиб юрадиган кийимлари ва заргарлик буюмлари, шунингдек, унинг табиий гўзаллигини ҳам ўз ичига олади. Аёллар ҳижобли бўла туриб ўзини кўрсатадиган кийимлар кийишда давом этса, Ҳадиси шарифдаги «кийинган яланғочлар» тушунчаси рўёбга чиқади. Бундан ташқари, аёллар атир-упани ошириб юборади ва ўзларининг эрларидан бошқаларга ёқиш учун ҳам парфюмерия ишлатадилар, булар ҳам ҳадисдаги таърифга тушадиган ҳолатлардан.
5.    Аёллар ва эркаклар аралаш муҳитдан фойдаланиши ҳам алоҳида бир тақиқ. Зарурат юзасидан аралаш муҳитда аёллар ўзларини ҳижоб билан ҳимоя қилишлари мумкин. Бироқ аёлларнинг иш жойлари ва шунга ўхшаш муҳитда эркаклар билан ҳеч қандай заруратсиз ўзаро алоқада бўлишлари, аёлларни ҳам, эркакларни ҳам ўзларини ҳимоя қилишда қийналишига ва фитна бўронига дучор бўлишларига олиб келади. Таълимдан тортиб, кундалик уй ҳаётигача кўп соҳаларда куфрнинг турли хил тушунчаларини таҳлил қила олсак, нима зарару, нима фойдалигини янада яхшироқ тушуниб етардик.
6.    Аёллар учун муаммо туғдирадиган яна бир тақиқ шундан иборатки, улар ўзаро гаплашаётганда рухсат этилган чегаралардан ошиб ўтадиган нарсалар ҳақида гапиради. Аёллар даврасида қолганингизда, сиз ҳамма нарса ҳақида гапиришингизнинг зарари жуда ҳам кўпдир. Эр-хотин орасидаги сирларнинг сақланмаслиги, бегона бир эркакни бошқа бир аёлга таърифлаб бериш каби ҳолатлардан келиб чиқадиган муаммолар мана шундай бемалолликдан юзага келади.
7.    Ўзига сунъий йўл билан ҳам оро бериш катта муаммо ҳисобланади ва у ўз ичига турли хил тақиқларни олади. Аёлнинг инсон терисида муқим турадиган қилиб оро (ҳар хил татуаж, макияж, лабларни ботокслаш... ва ҳоказо) бериши, сочларига ғайритабиий қўшимчалар киритиши, Аллоҳ яратган услубни ҳар қандай йўл билан ўзгартириши ва шу ҳолатида жамоат жойларида бемалол юриши турмуш ўртоғидан бошқа одамларга ўзини кўрсатишга киради.
8.    Турмуш қуришга рухсат берилган эркак ва аёлнинг алоҳида уй ёки хонада ёлғиз қолиши ҳаром амаллардан бири ҳисобланади. Зинога даъват қилишни англатадиган танҳоликка эътибор бериш ва ундан эҳтиёт бўлиш жуда муҳимдир.
9.    Хилватда қолишга ўхшаш яна бир муаммо - бу аёлларнинг узоқ масофага ёлғиз саёҳат ёки сафар қилишидир.
10.    Аёлларнинг бегона эркак билан қўл бериб кўришиши ёки қўл сиқишиши ҳам тақиқланган.
11.    Ҳовуз ёки шу каби жойлардан фойдаланишда эътиборсизлик ҳам хавфни келтириб чиқаради. Аслида аёл учун энг хавфсиз жой уйининг ўртасидир. Шу сабабли аёлга ҳатто масжидга бориб жамоатга қўшилиш ҳам буюрилмаган.
12.    Аёлларнинг кийим ва турмуш тарзида ўзларини эркакларга ўхшатиши, эркакларнинг эса аёлларга ўхшаши Пайғамбаримиз (с.а.в.) тилларида лаънатланган ҳолатдир.

Нуриддин Йилдизнинг
«Маҳрам жавоблар» китобидан