1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Сафар қилиш

Савол: Ҳоиза ҳайз кўраётган кунларида сафарга чиқса, шаръий мусофирга айланадими?
Жавоб: Аёл ҳоизалик муддатида уч кунлик (96 км) масофани қасд қилиб сафарга чиқса, кўзлаган манзилиги етгач ёки етмаса-да, сафар масофасидан камроқ масофа қолганда пок бўлса, мусофирга айланмайди. Балки борган жойида ўн беш кунни қасд қилмаса-да, муқим бўлади. Намозларини тўлиқ ўқийди. Масалан: бир аёл умрага кетишдан олдин ҳайз кўришни бошласа, қасд қилган манзилига етгач ёки етишига 96 км дан озроқ масофа қолганда пок бўлса, борган жойида муқим бўлади.
«Ҳоиза аёл кўзлаган жойига етишидан икки кун олдин ҳайздан пок бўлса, саҳиҳ қавлда намозларини тўлиқ ўқийди. Балоғатга етган гўдак каби. Кофир одам мусулмон бўлган суратнинг акси ўлароқ» (ғайридин одам сафарга чиқиб, кўзлаган жойига етишига икки кун қолганда мусулмон бўлса, мусофир саналади).
«Агар кўзлаган манзилига етишига энг ками 96 км қолганда пок бўлса, мусофир ҳисобланади» («Раддул мухтор»).
Савол: Аёл сафарга чиққач, ҳайз кўришни бошласа, етиб боргач, ҳайзи тўхтаса, мусофир бўладими ёки муқимми?
Жавоб: «Борган жойида энг ками ўн беш кун туришни ният қилмаса, мусофир бўлади» («Масоили мастуро»).
Савол: Аёл эрга теккач, эрининг уйи билан қизлик уйининг ораси сафар масофасича бўлса, қизлик уйи ватани аслий бўладими ёки йўқми?
Жавоб: Эр ичкуёв бўлмаса, қиз қизлик уйида яшашни буткул тарк қилган бўлса, эрнинг уйи унга ватани аслий бўлади. Қизлик уйига боргач, мусофир саналади.

Пошшохон Эшонхон қизининг
«Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар, китобидан