1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Келин-куёвга: «Кўп-кўп ўғил фарзандлар кўрсин»,-деб дуо қилиш жоҳилият одатларидандир

Ҳозирги кунда ҳам илмсизлик туфайли айтилиб келинаётган: «Кўп-кўп ўғил фарзандлар кўринглар»,- деган дуони айтиш Исломдан аввалги жоҳилият даврига оид одатлардандир. Ҳасан (р.а) ривоят қилади:

«Ақийл ибн Абу Толиб Бани жушам қабиласидан бир аёлга уйланди. Унинг уйига келганлар: «Ўзаро аҳил бўлиб, ўғил фарзандларга эга бўлишингизни тилаймиз»,- деб дуо қилишди. Ақийл уларга: «Бундай деманглар»,- деди. «Ундай бўлса, нима дейлик, эй Абу Зайд?»,- дейишди. «Аллоҳ сизларга муборакли қилсин ва сизларга барокотлар ёғдирсин»,- денглар. Биз шунга буюрилганмиз»,- деди». 

1. Ибн Аби Шуайб, Насоий ва бошқалар ривояти.