Мақолалар
Муслима аёлга ғайридин билан турмуш қуриш умуман мумкин эмас
- Подробности
- Бўлим: Никоҳ одоби
- Чиққан санаси: 12 Ноябрь 2015
- (Нашр қилинган санаси)
Муслима аёл фақат мусулмон эркак билангина турмуш қуриши мумкин. Ғайри дин эркакка эрга тегиш муслима аёлга қаттиқ ман қилинган. Бу борада эркак аҳли китоб бўлса ҳам бўлмайди. Мусулмон эркак масиҳия ёки яҳудия аёлга уйланса бўлади. Аммо, муслима аёл масиҳий ёки яҳудий эркакка турмушга чиқиши мумкин эмас. Нима учун? деган савол пайдо бўлиши турган гап. Жавоб қуйидагича:
Ислом ўзидан одинги динларни тан олади. Жумладан, масиҳий ва яҳудий динларини ҳам тан олади. Масиҳий ва яҳудий динлари эса, Ислом динини тан олмайдилар.
Шу асосда масиҳия ёки яҳудия аёлга уйланган мусулмон эркак ўз хотининнг динини тан олади ва ҳурмат қилади. Шунингдек, унинг илоҳий китоби – Инжил ёки Таврот – ни ҳам тан олади ва ҳурмат қилади. Пайғамбари Ийсо алайҳиссалом ёки Мусо алайҳиссаломни ҳам тан олади ва ҳурмат қилади.
Масиҳий ёки яҳудий эркак эса, Ислом динини тан ҳам олмайди, ҳурмат ҳам қилмайди. Қуръони Каримни тан ҳам олмайди, ҳурмат ҳам қилмайди, балки ҳақорат қилади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам тан олмайди, ҳурмат қилмайди. Балки, алдамчи, фирибгар ва хотинбоз, деб ҳақорат қилади. Бундай ҳолда муслима аёл у билан қандоқ қилиб турмуш қила олади?
Қолаверса, Ислом масиҳийя ва яҳудия аёлга мусулмон эркак билан яшаш давомида унинг барча ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, дини, эрки, моли ва бошқа нарсаларнинг дахлсизлигини таминловчи очиқ-ойдин қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйган.
Масиҳий ва яҳудий динларида эса, бу нарсалар ҳақида умуман бир оғиз ҳам сўз йўқ. Бундай ҳолда муслима аёлни қандоқ қилиб масиҳий ёки яҳудий эркак қўлига топшириб бўлади?
Ушбу масалага қўшимча равишда айтилиши керак бўлган гаплар ҳам бор:
Агар ғайри дин аёлнинг ота-онасидан бири аҳли китобдан, иккичиси аҳли ширк ёки динсизлардан бўлса ҳам у аёлга уйланиб бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар