Мақолалар
Танноз хотиннинг тузалиши
- Подробности
- Бўлим: Ривоят
- Чиққан санаси: 18 Май 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Бир одам жуда нозли қизга толиб бўлди. Анча ноз-истиғ-нолардан сўнг турмуш қурдилар. Ул аёлда ислом тарбияси жуда оз эди. Шунинг учун эрининг қадрига яхши етмас эди. Иши фақат нозланиш эди, холос. Турмуш қурганларига бир неча кун ўтганда ноз билан:
— Вақт ўтиб сатанглигим тутади. Ул вақтда менга ҳеч нарса демагин. Иш қилмайман, заҳмат чекмайман. Агар осмон бошимга узилиб тушса ҳам у кунда бирор иш қилмайман, — деди.
Эри ақлли одам эди. Бир оз сукут сақлаб хотинининг гапига тушунгандай бўлиб.
— Дуруст, сатанггинам, менинг ҳам вақт ўтиб эшаклигим тутиб кетади. Ул вақтда сен менинг ғазабимга дучор бўлма, — деб жавоб берди.
Орадан ойлар ўтди, аёлнинг сатанглиги орта борди. Ул одам қанча юмшоқ бўлса, хотинининг нози шунча кучая борди. Секин-секин ишлари эр жонига тега борди.
Бир кун уйига келиб:
— Хотин шу-шу нарсаларни ҳозирла, дўконга олиб кетаман, - деди.
Хотин ҳар доимгидек жойидан қимирламади. Ул одам гапини такрорлади. Яна ҳеч сас йўқ. Ул одам қайтарди.
Хотин:
— Бугун дангасалигим тутиб турибди, ҳеч иш қилмайман, — деди.
Ул одам белидан камарини ечиб, хотинини, «мана сенга, мана сенга дангасалик», деб савалади.
Хотин бақирди:
— Вой дод! Вой белим, вой қўлларим! Вой ўламан!
— Жаҳлим чиқци хотин, чида, эшаклигим тутиб кетди, — деб яна камар билан савалай бошлади.
Шундан кейин хотиннинг ақли кириб:
— Бўлди афандим, менинг дангасалигим кетиб қолди, — деди. Шундай қилиб на эрда эшаклик қолибди, на хотинда дангасалик, таннозлик қолибди. Хасталикларидан халос бўлибдилар.
Изоҳ ва ўгит
Уйларини жаннатдек бўлишини истаган аёллар эрларига қандай хизмат қилсак мамнун этамиз, деб ўйлайдилар. Оқила аёллар бу йўлдан юриб бахтли ҳаёт кечирадилар.
Акс ҳолда ақллари ўз бахтларини йўқ қиладиган бир портловчи модда бўлиб хизмат қилади.
Эримни қандай қилиб алдаймаи, деб турли-туман ҳийла йўлига тушган аёл ақлини ўз бахт-саодатини бузишга қурол қилиб ишлатади, демакдир.
Бугун бошим оғрияпти деб, эртасига қорним оғрияпти деб, эшаклар каби ястаниб ётиш ақлли бир хотин қиладиган иш эмас.
Бундай ёмон йўлга бош урган хотинлар ақлсиз, фаҳмсиз, шуурсиз, тушунчаси бўлмаган аҳмоқ ва жоҳил яратилгандирлар. Улар том маънода хотин бўлолмайдилар. Агар бундай хотин бўлсалар Яратганнинг балолари бўладилар. Дўстлар бошига шундай қилиқли хотин, шайтоний аҳлоқлиларни бермасин!
Дарҳақиқат, бу ҳикоядаги хотинда бир оз ақл ва қобилият бор экан, вақтида тўғри йўлга кириб олган.
Буларнинг акси бўлганлар ҳам бор, уларда яхшилик йўқ, шундайлардан асрасин.
Юсуф Товаcлийнинг
"Ҳикматлар хазинаси" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар