Мақолалар
Расулуллоҳнинг аёллари У зотнинг ҳолларидан хабардор бўлганликлари
- Подробности
- Бўлим: Рамазон
- Чиққан санаси: 13 Апрель 2021
- (Нашр қилинган санаси)
Бу ҳаммага аён ҳолат. Бунга қуйидаги ҳадислар далил бўлади: Оиша розияллоҳу анҳо шундай деган: “Расулуллоҳ намоз ўқисалар, уни давом эттиришни ёқтирар эдилар. Агар тунда намоз ўқишларига уйқу ёки оғриқ халал берса, кундузи ўн икки ракаат ўқир эдилар. Расулуллоҳнинг бир кечада Қуръонни тўлиқ ўқиганларини, тундан тонггача намоз ўқиганларини ва Рамазондан бошқа ойларда бир ой тўлиқ рўза тутганларини билмайман” (Муслим ривояти, 746-ҳадис).
Оиша розияллоҳу анҳодан яна шундай ривоят келтирилади: “Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Рамазон ойидаги намозлари қандай бўлгани ҳақида сўрашди. У: “Расулуллоҳ Рамазонда ҳам, бошқа ойларда ҳам ўн бир ракаатдан ортиқ намоз ўқимас эдилар. У зот тўрт ракат намозни гўзал ва узоқ ўқир, сўнг яна тўрт ракат намозни гўзал ва узоқ ўқир, сўнг уч ракаат ўқир эдилар. Мен: “Ё Расулаллоҳ! Витр намозини ўқишдан олдин ухламайсизми?”, дедим. У зот: “Эй Оиша! Кўзларим ухлайди, лекин қалбим ухламайди”, дедилар” (Бухорий ривояти, 2013-хадис).
Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Рамазон кечаларидаги баъзи ҳолатларини шундай эслайди: “Расулуллоҳ ғафлатсиз тунадилар. Одамлар ўринларини эгаллагач, Расулуллоҳ бомдод намозига чиқдилар” (Аҳмад ривояти, 26307-ҳадис. Бу саҳиҳ лиғойриҳ ҳадис).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари У зотнинг ҳолатларидан хабардор бўлишлари уммат учун катта аҳамият касб этади. Чунки улар шу йўл орқали умматга таълим берганлар. Қуйидаги ҳадисларда буни янада яққол кўриш мумкин:
Оиша розияллоҳу анҳо шундай деган: “Расулуллоҳ Рамазоннинг охирги ўн кунлиги кирганда, изорларини маҳкам боғлаб, тунларни бедор ўтказар ва оиласини ҳам уйғотар эдилар” (Бухорий ривояти, 2024-хадис). Оиша ва Умму Салама розияллоҳу анҳо шундай ривоят қилишади: “Расулуллоҳ Рамазон ойида эҳтиломсиз жимоъдан жунуб ҳолатда тонг оттирар ва (вақт тиғиз бўлгани учун шу ҳолида) рўза тутар эдидар” (Муслим ривояти, 1109-хадис).
Абу Салама ибн Абдураҳмон розияллоҳу анҳу Оиша розияллоҳу анҳодан шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ рўзадор ҳолларида баъзи аёлларини ўпар эдилар. Мен Оиша: “Фарз рўзадами ёки нафл рўзада?”, деб сўрадим. У: “Ҳар бирида: фарз рўзада ҳам, нафл рўзада ҳам”, деди” (Ибн Ҳиббон ривояти, 3545-хадис. Бу саҳиҳ ҳадис). Уламоларимиз бўса олиш шаҳватсиз бўлишини шарт қилганлар.
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларининг бу хабарлари оила ва фарзандлар тарбиясида жуда муҳим аҳамият касб этади.
Файсал ибн Али Баъдонийнинг
"Расулуллоҳ алайҳиссалом Рамазонда" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар