Мақолалар
Расулуллоҳнинг аёллари билан бирга баъзи ибодатларда қоим бўлганлари
- Подробности
- Бўлим: Рамазон
- Чиққан санаси: 17 Апрель 2021
- (Нашр қилинган санаси)
Буни қуйидагиларда кўриш мумкин: Биринчидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг баъзи кунларида жамоат бўлиб, тунги нафл ибодатларни ўқиганлар. Бу ҳақда Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг қуйидаги ривояти мавжуд:
“Биз Расулуллоҳ билан бирга рўза тутдик. У зот Рамазон етти куни қолгунича биз билан бирга намоз ўқимадилар. Сўнг ўша (еттинчи куни) биз билан туннинг учдан бири ўтгунча намоз ўқидилар. Сўнг олтинчи куни биз билан намоз ўқимадилар. Бешинчи куни туннинг ярмигача биз билан намоз ўқидилар. Биз: “Ё Расулаллоҳ, шу туннинг қолган қисмида ҳам биз билан бирга нафл намоз ўқисангиз дедик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Имом (намозни тугатиб) бурилиб кетгунича у билан бирга намоз ўқиса, унга бутун тунни намоз билан ўтказганлик савоби ёзилади”, дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойидан уч кун қолгунича биз билан намоз ўқимадилар. Учинчи куни биз билан намоз ўқидилар ва оиласини ҳамда аёлларини чақирдилар-да, биз билан бирга намоз ўқидилар. Ҳатто фалоҳдан қўрқдик”. Мен: “Фалоҳ нима?”, деб сўрадим.У: “Саҳар”, деди” (Термизий ривояти, 806-хадис. Бу саҳиҳ ҳадис).
Иккинчидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллари билан бирга эътикоф ўтирганлар. Бу ҳақда Оиша розияллоҳу анҳодан шундай ривоят бор: “Расулуллоҳ баъзи аёллари билан ҳайзли ҳолатда, яъни ҳон кўраётган ваҳтида ҳам бирга эътикоф ўтирар эдилар. Баъзан аёллари ҳон учун остиларига тоғора кўйиб олар эдилар” (Бухорий ривояти, 309-ҳадис).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз оиласини ва аёлларига таълим-тарбия бериш, фақат “соғлом қалб эгаси”гина нажот топадиган Қиёмат кунида нажотга эришишларини қаттиқ истаганлари учун ҳам яхши ишларга ўз оиласини жалб қилганлар.
Бу шериклик ўйин-кулги ва кўнгилхушликдан йироқ, аёл кишинин гҳолат ва шарт-шароитларини ҳисобга оладиган ва шунга кўра уни яхши амалларга чорлайдиган рағбатга асосланган шерикликдир.
Тарихга назар солсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи аёллари ҳаёти давомида У зот билан бирор марта ҳам эътикоф ўтирмаганини кўрамиз. Мисол учун, Оиша розияллоҳу анҳодан шундай ривоят бар: “Расулуллоҳ эътикоф ўтирмоқчи бўлиб, эътикоф жойига бордилар. Қарасалар, у ерда бир нечта чодир - Оиша, Ҳафса ва Зайнаб розияллоҳу анҳоларнинг чодирлари бор экан. Сўнг у зот қайтиб кетдилар ва эътикоф ўтирмадилар. Кейинчалик (шу йилнинг) Шаввол ойида ўн кун эътикоф ўтирдилар” (Бухорий ривояти, 2034-ҳадис).
Яна бир ҳадисда шундай дейилган: “Расулуллоҳ масжидда эдилар. У зотнинг ҳузурларида аёллари ҳам бўлиб, улар хурсанд эдилар ва Сафия бинт Ҳуяй розияллоҳу анҳога: “Шошма. Мен ҳам сен билан бирга кетаман (сени кузатиб кўяман)”, дедилар” (Бухорий ривояти, 2038-ҳадис).
Демак, бу ҳадисга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фақат учта аёллари эътикоф учун чодир тикканлар. Вафотларидан сўнг эса, ҳадисларнинг зоҳирига суянадиган бўлсак, У зотнинг аёллари эътикоф ўтиришган. Бу ҳақда Оиша розияллоҳу анҳонинг қуйидаги ривояти мавжуд: “Расулуллоҳ то вафотларига қадар Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар эдилар. Сўнг Расулуллоҳ (вафоти)дан сўнг У зотнинг аёллари эътикоф ўтиришди” (Бухорий ривояти, 2026-ҳадис). Аллоҳ билгувчироқдир!
Бу ҳадислар шуни кўрсатадики, оила бошлиғи аёлларнинг рағбат ва истакларини ҳисобга олиши лозим. Чунки баъзи оила аъзолари намозга, баъзилари эътикофга, қолганлари эса зикр, дуо, қироат ва таълим-тарбияга рағбатли бўлиши мумкин. Агар бу қизиқиш ва рағбатларга риоя қилинмаса, тўғри ва самарали таълим-тарбияни йўлга қўйиш жуда мушкил ҳолатга келиб қолади. Аллоҳдан бизни басират ва фиқҳ билан ризқлантиришини сўраймиз!
Файсал ибн Али Баъдонийнинг
"Расулуллоҳ алайҳиссалом Рамазонда" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар