1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Расулуллоҳнинг ўз аёлларига қилган гўзал муомалари

Бу ҳолат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёти давомида муттасил давом этган. Рамазон ойида эса, бунга янада катта эътибор берганлар. Бунга қуйидагиларни далил сифатида келтириш мумкин:

Биринчидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оиласи ва аёлларининг истаклари ва рагбатларини доимий тарзда инобатга олиб, риё, сумъа ва ғазабдан йироқ бўлган ҳолда оилани мустаҳкамлашга ҳаракат қилганлар. Ҳатто бунинг учун бир йили эътикофни ҳам тарк қилганлар. Бу ҳакда юқоридаги мавзуларда суҳбатлашдик. Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳодисани шундай шархдайди: “Расулуллоҳ эътикоф ўтиришга изн берганларида аёллари орасида келишмовчиликлар, масалан, фахрланиш ва рашк қилиш ҳолатлари келиб чиқиши мумкин эди. Бу эса эътикоф мақсадларига зид ишлардан саналади”(Фатҳ ал-Борий, 4/324.).
Ҳозирда айрим илм аҳли ва солиҳ кимсаларнинг Рамазон ойида умра, тунги ибодат ва эътикоф билан машғул бўлиб, оиласини бутунлай тарк қилаётганини кўрмоқдамиз. Бу катта хатоликдир. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ҳисобланмайди. Баъзан оиланинг мустаҳкамлигини сақлаб қолиш мақсадида баъзи мустаҳаб ва қурбат амаллардан воз кечиш зарар қилмайди, ҳатто бу савобли иш ҳамдир.
Иккинчидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юз кўринишларини тартибга солиш ва танасини озода тутишда аёлларининг ёрдамларидан фойдаланар эдилар. Оиша розияллоҳу анҳо бу ҳақда шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ эътикоф ўтирганларида менга бошларини яқинлаштирар эдилар. Мен У зотнинг сочларини тараб қўяр эдим. Расулуллоҳ ҳожатсиз уйга кирмас эдилар” (Муслим ривояти, 297-ҳадис). Бошқа бир ривоятда шундай дейилган:“Расулуллоҳэътикофўтирганҳолларида бошл арини чиқарар эдил ар. Мен ҳайзли ҳолатимда У зотнинг бошларини ювар эдим”(Бухорий ривояти, 301-ҳадис).
Эр-хотин орасидаги муҳаббатни оширишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ишларидан ҳам афзалроқ ва гўзалроқ амал бўлмаса керак!
Учинчидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзадор ҳолларида аёлларини ўпар ва улар ҳам ўпар эдилар. Ўпишларига қуйидаги ҳадислар далил бўлади: “Оиша розияллоҳу анҳо Рамазонда рўзадор ҳолларида ўпар эдилар” (Муслим ривояти, 1106-ҳадис). Бошқа бир ҳадисда шундай деган: “Расулуллоҳ мени ўпишни истадилар. Мен: “Мен рўзадорман”, дедим. У зот: “Мен ҳам рўзадорман”, дедилар. Сўнг мени ўпдилар” (Ахмад ривояти, 25022-ҳадис. Бу ҳадиснинг исноди саҳиҳ).
Ҳафса розияллоҳу анҳо шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ рўзадор ҳолларида баъзи аёлларининг юзидан ўпар эдилар” (Аҳмад ривояти, 26445-ҳадис. Исноди Муслим шартига кўрадир. Муслим ривояти, 1107-ҳадис).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўзадор ҳолларида ўпганлари Умму Салама (Бухорий ривояти, 322-ҳадис) ва Умму Ҳабиба (Аҳмад ривояти, 26762-ҳадис. Бу саҳиҳ ҳадис) розияллоҳу анҳодан ҳам ривоят қилинган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўзадор ҳолларида аёлларини қучоқлаганларига эса, қуйидаги ҳадислар далил бўлади: “Оиша розияллоҳу анҳо шундай ривоят ҳилади: “Расулуллоҳ рўзадор ҳолларида қучоқлар эдилар” (Муслим ривояти, 1106-ҳадис). Бошқа бир ривоятда шундай деган: “Расулуллоҳ рўзадор ҳолларида кучоқлар эдилар. Сўнг аёли, яъни фарж билан ўзининг орасига бир кийим кўйиб олар эдилар” (Аҳмад ривояти, 24314-ҳадис. Бу саҳиҳ ҳадис).
Асвад ва Масруқ раҳматуллоҳи алайҳ Оиша розияллоҳу анҳодан: “Расулуллоҳ рўзадор ҳолларида кучоқлар эдиларми?”, деб сўрашди. Оиша розияллоҳу анҳо: “Ҳа, лекин У зот аъзоси (шаҳватига) моликроқ эдилар”, деди (Муслим ривояти, 1106-ҳадис. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва саллам шаҳват ва нафсини тийишда сизлардан устун эдилар, демокчи).
Бу ҳадислардан маълум бўладики, инсонлар рўзадор ҳолида ўпиш ва қучоқлашиш борасида бир ҳил эмас. Ким нафсини жиловлай олса, унга бу ишлар жоиз. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзадор ҳолларида мазкур ишларни қилганлар. Ким ўз нафсини жиловлай олмаса, яъни рўзаси инзол ёки жимоъ билан бузилиб қолишидан қўрқса, унга бу ишлар жоиз эмас. Зеро, зарарнинг олдини олиш муҳимроқдир. Бу рўзани сақлаб қолишнинг энг яхши йўлидир. Чунки фарзни адо қилишда асосий вазифани бажарадиган амаллар ҳам фарз ўрнида саналади. Ким нафсини жиловлаш ва жиловлай олмаслик ўртасида бўлса, унга рўзадор ҳолда ўпиш ва қучоқлашиш макруҳдир. Ҳар ким ўз нафси ва ҳолатини ўзи яхшироқ билади. Аллоҳ билгувчироқдир!
Хулоса шуки, рўза эр-хотин орасини мутлақо тўсиб қўймайди. Модомики ҳаром ишларга ва фарзни тарк қилишга сабаб бўлмас экан, рўзадор инсон ўз аёлини ўпиши ва уни қучоқлаши жоиз. Чунки булар эр-хотин орасида муҳаббат ва меҳр уйғотади. Рўзани сабаб қилиб, бир-биридан узоқлашиш ва айрим ҳолда ҳаёт кечиришдан сақланмоқ лозим. Чунки булар оиланинг мустаҳкамлигига футур етказувчи омиллар бўлиб, оилалар парчаланишига олиб келиши мумкин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг аввалги йигирма куни тунида аёллари билан яқинлик қилганлар. Охирги ўн кунлигида эса, уларга яқинлашмаганлар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оиласи ва аёлларининг ҳуқуқларига риоя қилганлар. Бу шунга далолат қиладики, кўп ибодат қилиш кишининг оиласидан узоқлашиши ва уларнинг ҳақларига риоя қилмасликларига сабаб ва баҳона бўла олмайди.
Оиша розияллоҳу анҳо шундай ривоят қилади: “Баъзан Расулуллоҳ эҳтиломсаз лсунуб ҳолатида тонг оттирар, сўнг ғусл қилиб, рўза тутар эдилар” (Муслим ривояти, 1109-ҳадис).
Умму Салама розияллоҳу анҳо шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ аёлига якднлик қилганликлари боис жунуб ҳолларида тонг оттирар, сўнг ғусл қилиб, рўза тутар эдилар”" (Бухорий ривояти, 1962-ҳадис). Яна бир ривоятда шундай деган: “Расулуллоҳ эҳтиломсиз жимоъдан мсунуб ҳолларида тонг оттирар, сўнг рўза тутар эдилар” (Муслим ривояти, 1109-ҳадис).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг Рамазоннинг аввалги йигирма кунида аёлларига яқинлик қилиб, охирги ўн кунлигида яқинлашмагани ҳақида Оиша розияллоҳу анҳо шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ охирги ўн кунлик кирганида изорларини маҳкам боғлар, тунларни бедор ўтказар ва оиласини ҳам уйғотар эдилар” (Бухорий ривояти, 2024-ҳадис).
Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳадисни шундай шарҳлаган: “Изорларини маҳкам боғлар” жумласидан мурод шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларига яқинлик қилмас эдилар (Фатҳ ал-Борий, 4/316).
Имом Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳ Али розияллоҳу анҳудан шундай ривоят келтиради: “Расулуллоҳ Рамазоннинг охирги ўн кунлиги бошланганда (ибодат учун) енг шимариб, аёллардан ажралар эдилар” (“ас-Сунан ал-кубро”, 4/314. Исноди ҳасан). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунни ибодат, намоз, қироат, тил, аъзолар ва қалб ила тафаккур қилиш билан ўтказиш мақсадида шундай қилар эдилар.
Бу мувозанатнинг энг гўзал кўринишидир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг Абу Дардо розияллоҳу анҳуга: “Албатта, сенда Раббингнинг ҳақи бор. Сенда нафсингнинг ҳақи бор. Сенда оилангнинг ҳақи бор. Ҳар бирининг ҳақини адо қил”, деган сўзини тўғри деб тасдиқлаш мақсадида: “Салмон рост гапирибди”, деганлар (Бухорий ривояти, 6139-ҳадис).
Ҳозирги ибодатгўй инсонлар шунга амал қилмоқдаларми?! Шубҳасиз, яхшилик ва тавфиқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таълимотларига эргашишдадир! Бало ва офат эса У зотнинг кўрсатмаларига хилоф иш қилиш ва ундан узоқлашишдадир!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эътикоф ўтирган вақтларида У зотни кўриш учун аёллари келиб турар ва улар билан бир оз суҳбатлашар эдилар. Бу ҳақда Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу Сафия розияллоҳу анҳодан шундай ривоят келтиради: “Мен Расулуллоҳни зиёрат қилгани келдим. У зот масжидда Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирган эдилар. Мен У зот билан тунда бир оз суҳбатлашдим. Сўнг кетиш учун турдим ...” (Бухорий ривояти,6219-хадис)
Эътикоф оиладан бутунлай чекиниш ва орадаги алоқани буткул узишни англатмайди. Киши эътикоф ва бошқа ибодатлар вақтида ҳам оиласидан хабар олиши, уларга гўзал муомалада бўлиши мумкин.

Файсал ибн Али Баъдонийнинг
"Расулуллоҳ алайҳиссалом Рамазонда" китобидан