1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Расулуллоҳнинг Рамазон ойида баъзи аёллари билан никоҳланишлари

Ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳ мўминлар онаси Зайнаб бинт Хузайма розияллоҳу анҳонинг таржимаи ҳоли ҳақида шундай деган: “Расулуллоҳ Зайнаб розияллоҳу анҳога ҳижратнинг ўттиз биринчи ойининг бошида Рамазон ойида уйланганлар” (“Табақот”, 8/115).

Имом Табарий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган: “Шу йили (яъни ҳижратнинг тўртинчи йили) Расулуллоҳ Бани Ҳилоллик Уммул масокин Зайнаб бинт Хузаймани Рамазон ойида никоҳларига олдилар ва шу ойда унга духул (биринчи яқинлик) қилдилар” (Тарихи Табарий, 8/545).
Ибн Имод раҳматуллоҳи алайҳ шундай ёзади: “Расулуллоҳ ҳижратнинг учинчи йили Ҳафса розияллоҳу анҳога духул (биринчи яқинлик) қилдилар. Шу ойда яна Зайнаб бинт Жаҳш ва Уммул масокийн Зайнаб бинт Хузайма ал-Омирия розияллоҳу анҳога ҳам духул қилганлар” (Шазарот аз-заҳаб, 1/119. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зайнаб бинт Жаҳш розияллоху анҳога Зулқаъда ойида, Зайнаб бинт Хузайма розияллоҳу анҳога эса, Шаъбон ойида уйланган эдилар).
Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тутган йўли мўътадил эканига яна бир далилдир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутунлай ибодатга берилиб, руҳонийлик йўлини тутмадилар. Балки оиласи ва аёлларининг ҳақларига ҳам риоя қилдилар. Зеро, руҳонийлик бу улуғ ислом дини фитратига мос эмас.

Файсал ибн Али Баъдонийнинг
"Расулуллоҳ алайҳиссалом Рамазонда" китобидан