1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Муслималарга ўзи учун YouTube канали очишга рухсат берилганми?

Ассалому алайкум. Агар видео шариат меъёрларга жавоб берса ва барча аёллар ҳижобда бўлса, муслималарга ўзи учун YouTube канали очишга рухсат этиладими?

Азиз синглим, сизнинг исломга қизиқишингиз ва у ҳақида бошқаларга гапириб беришни исташингиз мақтовга лойиқ. Албатта, жамоатчилик ҳаётига қўшилиш, маърузалар тинглаш, онлайн ёки оффлайн режимларда бошқа материаллар томоша қилиш учун муслималарга ушбу видеосервисда канал очишга русат этилади.
Мусулмон уммати муслим ва муслималарнинг олижаноб турмуш тархини намойиш этадиган ва исломнинг гўзаллиги ҳақида ҳикоя қиладиган одамларга эҳтиёж сезади. Имам Ваел Шахаб қуйидаги мазмунда фатво берган:
«Муслималар учун жамоатчилик ҳаётида иштирок этиш ва ўз дини ҳақида ҳикоя қилиш рухсат этилган. Бутун Ислом тарихи давомида муслима аёллар турли билимлар соҳасида, жумладан; исломий фанлар, фиқҳ, тафсир ва бошқаларда машҳур олималардан бўлганлигига кўплаб далиллар мавжуд.
Шу сабабли сингилларимиз YouTube канали ва бошқа замонавий алоқа воситаларидан Ислом қадриятлари ва одобини тарқатишга кўмаклашиш учун фойдаланишлари мумкин. Бу қоида улар интернет борасида шариат меъёрлари ва мусулмонлар ахлоқи қоидаларига амал қилар эканлар, ўз кучини йўқотмайди».