1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Муслима ўз шаҳри мактабларида муҳим ўзгаришларга ёлғиз ҳолда эришди

Айова-Сити (АҚШ) мактаб календарига мусулмонлар байрамларини кўшмоқда. Ийд-қурбон каби мусулмонлар учун катта байрам кунлари ўқитувчилар ва ўқувчилар мактабга боришлари керак бўлмайди.
2022 йил ўқув мавсумидан бошлаб қўлланадиган қарор Рим Кирья исмли ўқувчи қиз уч йил давомида унинг қабул қилинишини ҳимоя қилганидан сўнг ва ниҳоят қабул қилинди.
Шимолий-Ғарб ҳудудидаги 13 ёшдаги саккизинчи синф ўқувчиси хабардорликни ошириш ва мусулмон талабалар кўмагига эришиш  учун мос келувчи петиция тузди.
«Тасаввур қилинг, сиз рождество тонгида ўрнингиздан туриб, пастга қараб югурасиз, совғаларни очасиз, кейин эса рюкзани олиб мактабга йўл оласиз», - деб ёзди Рим 5000 кишидан ортиқ одам имзо қўйган петицияда. «Бундай ҳолат ҳеч қачон рўй бермайди лекин ICCSD да кўплаб мусулмон талабалар учун бу ҳар йили Ийд-қурбон куни улардан сўраладиган ҳолатдир», - қўшимча қилди у.
Байрам учун курашда ғолиб чиқиб, Рим умид қиладики, энди ўқувчилар мактабга бормаган кунлари, нима учун деган савол берадилар ва исломни ўрганиш имконига эга бўладилар. Аввалроқ шу йилнинг ўзида Мэн штати Льюистон шахрида ислом байрамлари давлат мактаблари календарига киритилган бўлиб, бу мусулмон ўқувчиларга  ўз байрамларини одатий режимда ўтказишга имкон беради.