1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Саудия Арабистонида илк бор аёллар модаси намойиш этилади

 

Саудия Арабистони тарихида илк бор “Араб модаси ҳафталиги” бўлиб ўтади. Бу ҳақда Arab News нашри хабар бермоқда.

“Саудия Арабистони мусаввирлар ва модельерлар ҳамжамияти бир неча йиллардан бери ўсиб улғаймоқда. Мода оламидаги янги ҳодиса мода ва тасвирий санъат соҳасидаги истеъдодларнинг имкониятларини намойиш этиш учун муносиб негиз бўлиб қолади ҳамда Саудия Арабистонида кўнгилочарлик соҳасидаги турланишига ҳисса қўшади”, - дея билдирди модалар ҳафталигига ҳомийлик қилаётган маликаа Нура бинти Файсал Ас-Сауд.
Саудия пойтахти Ар-Риёзда 26 мартдан 31 мартгача бўлиб ўтадиган модалар томошасида бутун дунёдан келган дизайнерлар тўпланадилар. Ташкилотчиларга кўра, модалар индустрияси туризм, меҳмонхона бизнеси ва савдо каби иқтисодиёт соҳаларининг ривожланишига туртки бўлади.
Саудия Арабистонининг расмий уламоси шайх Абдулла ал-Мутлақ ўтган ҳафтада “Ал-Жазира” телеканалида чиқиш қилиб, аёллар анъанвий абаи – узун енгли, этаги тўпиғигача тушадиган кенг кўйлакларни кийишлари шарт эмас деб билдирди. “Ислом оламидаги 90% муслималар абаи киймадилар, биз ҳам аёлларимизни бу либосни кийишга мажбурламаслигимиз керак”, - деди Қироллик уламоларининг олий ҳайъати вакили.